Ijtimoiy muxofaza

Ijtimoiy muxofaza

Жиззах политехника институтида ходимлар ва талабаларнинг ижтимоий     мухофозаси бўйича олиб бораётган ишлар тўғрисида

 

     М А Ъ Л У М О Т

 

Жиззах политехника институтида институт маъмурияти ва касаба уюшмаси қўмитаси ўртасида тузилган жамоа шартномаси асосида ишлар олиб борилди.

Жумладан:

  • Нафақа ёшидаги ходимлардан 14-кишига нафақага чиқишидан олдин уларнинг институтдаги кўп  йиллик самарали мехнатларини хисобга олиб  институт маъмурияти томонидан бир ойлик иш хақи миқдоридаги моддий рағбатлантириш ва институт касаба уюшмаси қўмитасининг қимматбахо совғалари   тантанали  топширилди.
  • Институтда ишлаб нафақага чиққан бугунги кунда ишламайдиган пенсионерлардан 12- кишининг холидан хабар олинди,  байрам кунларида институт маъмуриятининг ва касаба уюшмаси қўмитасининг совғалари топширилди.
  • Икки ёшдан уч ёшгача бола парваришида бўлган ёш оналардан учтасига моддий ёрдамлар кўрсатилди.
  • Кам таъминланган ходимлардан 52- кишига институт маъмурияти ва касаба уюшмаси қўмитасининг моддий ёрдамлари кўрсатилди.
  • Институтда тахсил олаётган биринчи гурух ногирони “ЭваРЭ” факулътети иккинчи курс талабаси И. Каримовга соғлигини тиклаши учун 1760 000 сўмлик “Ботаника” оромгохииннг йўлланмаси бепул берилди.
  • Чин етим талабалардан икки кишига касаба уюшмалари Федкрациясининг спипендиялари таъсис этилди.
  • Институтда фаолият кўрсатаётган профессор-ўқитувчи ва ходимлардан 60-кишига соғликларини тиклашлари учун Республикамизда жойлашган сихатгохларга, бир кишига эса (профессор Юлдашев Уришбой)  “Кисловодский” санаториясига дам олиш учун йўлланма берилди.
  • Ходимларнинг фарзандларини соғломлаштириш учун 16-таси болалар оромгохларига юбоилди.
  • Йил давомида Республикамизда жойлашган зиёратгохлардан бир нечтасига саёхатлар уюштирилди.

Жумладан:

Самарқанд вилоятида жойлашган “Хазрати-Давут” зиёратгохига (24-киши).

Жиззах вилоятидаги “Хўжа Мушкент” зиёратгохига (23-киши).

Бухоро шахридаги зиёратгохлар ва қадамжоларга 2-кунлик саёхат уюштирилди (22-киши).

Самарқанд шахридаги қадамжоларга саёхат уюштирилди (22-киши).

-Ходимларни Ижтимоий мухофоза қилиш мақсадида байрам тадбирларида (8-март “Халқаро хотин-қизлар куни,  1-октябр ”Ўқитувчи ва мураббийлар” куни, “Янги йил” байрами) моддий раҳбатлантиришлар институт маъмурияти томонидан бериб борилди ва фаол мехнат қилаётган ходимларга институт касаба уюшмаси қўмитасининг совғалари тарқатилди.

вЖиззах политехника институтида “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш” йили дастури асосида ходимларни ижтимоий мухофоза қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда

 

 

Жиззах политехника институти

касаба уюшмаси қўмитаси раиси:                  Қ. Ў. Такабоев