ДАСТЛАБКИ ТЕХНИК ИКТИСОДИЙ АСОСНОМА

Давлат - хусусий шериклик лойихасининг дастлабки скрининги Лойиха тугрисида умумий маълумотлар: Лойиха номи: Жиззах Политехника институти худудида магистрлар учун “Қурилиш материалларини синов диагностика илмий лабаратория биноси”. Тармоқ: Олий ва урта махсус таълим вазирлиги. Давлат шериги: Жиззах Политехника институти. Лойиха тури: Қурилиш йуналишидаги магистр талабалари учун “Қурилиш материалларини синов диагностика илмий  лабаратория биноси”  курилиши (янги курилиш). Лойиха амалга ошириладиган жойи: Жиззах вилояти Жиззах шаҳри И.Каримов кўчасидаги Жиззах Политехника институти. Хусусий шерикнинг иш хажми: Хусусий шерик томонидан ушбу таклиф этилаётган курилиш объектининг лойиха-смета хужжатларини бажариш, лойиха хужжатларини қурилиш экспертизасидан ўтказиш қурилиш объектини тулиқ молиялаштириш, курилиш-монтаж ишларини олиб бориш, фойдаланишга кабул килиш хамда белгиланган мақсадда фойдаланиш.                                   

ЛОЙИХАНИНГ ТЕХНИК ИТИСОДИЙ МАЗМУНИ

1. ДХШ лойихасининг кулланилиши. Давлат шеригида лойиҳани амалга оширишга бўлган эхтиёж ва уни амалга оширишни асослаш лозим. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 10 майдаги ЎРҚ-537-сон “Давлат- хусусий шериклик тугрисида” ги Қонун, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 апрелдаги 259-сон “Давлат-хусусий шериклик лойихаларини амалга ошириш тартибини такомиллаштириш туғрисида”ги карори хамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2020 йил 05 мартдаги 161-сон буйруқларига асосан Жиззах вилояти Жиззах шаҳри И.Каримов кўчасидаги Жиззах Политехника биносида худудида бўш турган ер майдонидан самарали фойдаланиш, магистр талабаларга шарт-шароитлар яратиш, янги иш ўринлари ташкил этиш хамда ҳудудни ижтимоий-иктисодий ривожлантириш мақсадида магистрлар учун “Қурилиш материалларини синов диагностика илмий  лабараторияси” биноси курилиши таклиф этилган.
2. ДХШ шартномасининг амал килиш муддати: Битимда кузда тутилаётган ДХШ муддати: Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 10 майдаги ЎРК-537-сон “Давлат- хусусий шериклик туғрисида”ги Конуннинг 28-моддасига “Давлат-хусусий шериклик туғрисидаги битимнинг амал килиш муддати” асосан 49 (қирқ туққиз) йил килиб белгиланиши режалаштирилмокда.
3. ДХШ лойихаси ва уни амалга ошириш учун давлат шеригининг ваколатлари. ДХШ шартномасида курсатилган муддат давомида томонларнинг лойихани бошқаришдаги ваколатлари, бунда давлат шериги қандай ваколатларга эгалиги келтирилади. Лойиҳани амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар, вазифалар, жавобгарликлар ва молиявий даромадларнинг тақсимланиши. Лойихани амалга оширишда давлат шериги томонидан хусусий шерик қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш лойихани ишга тушириш учун белгиланган тартибда ер майдони ажратиш, бино курилиши мобайнида коммунал хизмат масалалари юзасидан тегишли ишларни амалга ошириш, хусусий шерик томонидан тадбиркорлик фаолияти билан шугулланиш мақсадида шарт-шароитлар яратиш.
4. Инвесторларнинг мавжудлиги. ДХШ асосида инвестиция киритиш истагида бўлган якка тартибдаги тадбиркор ёки юридик шахслар туғрисида маълумот келтирилади.
5. Ўхшаш ДХШ лойихаларини амалга оширишдаги хориж тажрибаси: Айнан ДХШда кузда тутилаётган фаолият турини хорижий мамлакатларда ДХШ асосида амалга оширилганлигига курсатилади. Ушбу лойиха юзасидан хорижий тажрибалар ИНТЕРНЕТ манбаларидан фойдаланиб қурилиш ва сервис хизматлари ўрганилди.
6. Лойихаларни амалга ошириш имкониятлари: Молия булими лойиханинг дастлабки қиймати ва молиявий харажатларнинг асослари, лойихани молиялаштириш манбалари, шунингдек, лойиханинг молиявий самарадорлиги, уни молиялаштириш манбалари ва бошка турдаги молиявий курсаткичлар келтирилади. Хусусий шерикнинг уз маблағлари ҳисобидан, банк кредити хамда оилавий сармоя хисобидан молиялаштирилади. Келгусида лойиханинг молиявий самарадорлиги унинг хизмат курсатиш даражаси қанча юқори булса, фаолият тури хам шу даражада самарадорлик юқори булади.
7. Давлат шеригини рахбарлигини тасдиқлаш: Давлат шеригининг ДХШ битими доирасидаги ваколатлари хамда шериклик объекти фаолиятини бошқаршидаги рахбарлик ваколатлари келтирилади. Давлат шеригининг ваколатлари ДХШ битими (шартномаси) ишлаб чиқилганидан сунг киритилади. Архитектура-курилиш булими: ДХШ объектига режалаштирилаётган хизмат курсатиш, лохалаштириш, молиялаштириш, қурилиш, реконструкция килиш, модернизация қилиш, ривожлантириш, бошқариш, фойдаланиш ишлари келтирилади. Жиззах вилоят Қурилиш бош бошқармаси  томонидан ҳудуднинг бош режасига белгиланган тартибда ўзгартириш киритилиб, ушбу қурилиш объектининг худудда жойлашуви режаси архитектор ва қурилиш булими бошлиги томонидан имзоланиб тасдиқланади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18майдаги 370-сон “Архитектура ва қурилиш сохасида давлат хизматлари курсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тугрисида”ги Қарори 2-иловасига мувофик объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилиш учун рухсатнома олинади. Шундан сунг, юқоридаги қарорнинг 3-иловасига асосан Давлат хизматлари маркази орқали қурилиш объекти учун архитектура-режалаштириш топшириғи ишлаб чиқиш учун ариза берилади. Сунг қарорнинг 4-иловасига асосан Лойиха-смета хужжатларини ишлаб чиқиш, келишиш ҳамда бир вақтда объектнинг зилзилага бардошлилиги ва ёнгин хавфсизлиги буйича лойихавий ечимларини экспертизадан утказиш буйича давлат хизматлари марказига ариза топширилади. Қурилиш объектининг лойиха-смета хужжатлари ишлаб чиқилиб, шахарсозлик норма ва қоидаларига мослиги юзасидан қурилиш экспертизасидан ўтказилганидан сунг юқоридаги қарорнинг 5-иловасига мувофиқ объектда қурилиш-монтаж ишлари бошлаш юзасидан Қурилиш сохасида назорат инспекциясига хабарнома юборилади ҳамда қурилиш-монтаж ишлари лойиха ҳужжатларига мос равишда бажариб борилади.  
8. Таваккалчилик ва мажбуриятларни тақсимлаш. Лойихада юзага келиши мумкин булган таваккалчилик хавфлари ва шериклар масъулиятдаги мажбуриятлар келтирилади. Шартнома асосида мажбуриятлар бажарилишида сусткашликларга йул қуйилганда ёки хизмат курсатиш икки томонлама даромадига салбий таъсир қилганда, ДХШ томонларнинг узаро розилиги асосида 3-юридик шахс хизмат курсатиш маъсулиятини ўз зиммасига олиши мумкмин.
9. Умумий хулосалар: Лойҳанинг ижтимоий-иқтисодий жихатдан самарадорлик курсаткичлари, шу жумладан уни амалга ошириш натижасида эришиладиган ижтимоий-иқтисодий самара, харажатларни тўла қоплаш муддати, қушимча фойдалилик асослари тушунтириб берилади. Лойхани амалга оширишнинг давлат шеригида мавжуд аниқ ижтимоий муаммони хал қилишга курсатилганлиги, устувор жихатлар асослаб берилади. Лойхани амалга оширишда учрайдиган камчиликлар, уларни хал қилишнинг оптимал йуллари туғрисида хулосалар келтирилади.
  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 апрелдаги 259-сон “Давлат-хусусий шериклик лойихаларини амалга ошириш тартибини такомиллаштириш тугрисида”ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта маҳсус таълим вазирининг 2020 йил 05 мартдаги 161-сон буйруғларига асосан Давлат шериги булган Жиззах вилояти Жиззах шаҳри И.Каримов кўчасидаги Жиззах Политехника иниститути худудида бўш турган ер майдонидан самарали фойдаланиш, талабаларга шарт-шароитлар яратиш, янги иш ўринлари ташкил этиш хамда худудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадида “Қурилиш материаларини синов диагностика  илмий лабаратория” биноси қурилиши режалаштирилган. ДХШ шартномасининг амал килиш муддати Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 10 майдаги ЎРК-537-сон “Давлат-хусусий шериклик тугрисида”ги Конуннинг 28-моддасига “Давлат-хусусий шериклик туғрисидаги битимнинг амал килиш муддати” асосан 49 (кирк туққиз) йил килиб белгиланиши режалаштирилган. Лойихани амалга оширишда давлат шериги томонидан хусусий шерик қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш лойихани ишга тушириш учун белгиланган тартибда ер майдони ажратиш, бино курилиши мобайнида коммунал хизмат масалалари юзасидан тегишли ишларни амалга ошириш, хусусий шерик томонидан тадбиркорлик фаолияти билан шугулланиш мақсадида шарт-шароитлар яратиш режалаштирилмокда. Хусусий шерикнинг ўз маблағлари хисобидан, банк кредити хамда оилавий сармоя хисобидан молиялаштирилади. Келгусида лойиханинг молиявий самарадорлиги унинг хизмат курсатиш даражаси канча юкори булса, фаолият тури хам шу даражада самарадорлик юқори булади. Лойиха ишга туширилганда худуддаги бино атрофи ободонлаштирилиб, кукаламзорлаштирилади, янги ишчи ўринлар яратилади ва магистр талабалари ингиститутнинг илмий ходимлари учун илмий ишлар билан бир каторда десертация ишлари олиб борилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимида

давлат-хусусий шериклик лойиҳалари концепциясини ишлаб чиқиш, кўриб чиқиш ва тасдиқлаш, хусусий шерикни танлаш ва давлат-хусусий шерикликлик битимини тузиш тартиби

 

1 боб. Умумий қоидалар

 
  1. Олий ва ўрта махсус таълим тизимида давлат-хусусий шериклик муносабатлари Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 10 майда қабул қилинган “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги Қонуни асосида амалга оширилиб, мазкур Қонуннинг 18-моддасида у18-модда. Давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг концепциясини тасдиқлашумумий қиймати бир миллион АҚШ долларига қадар бўлган эквивалентдаги Давлат-хусусий шериклик (ДХШ) лойиҳасининг концепциясини тасдиқлаш тегишли давлат ваколатли органи (Вазирлик) томонидан мустақил равишда амалга оширилиши белгиланган.
  2. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тасарруфидаги муассаса ва ташкилотларда мавжуд ички эҳтиёжларни ДХШ лойиҳаларини амалга ошириш орқали таъминлашда умумий қиймати бир миллион АҚШ доллоргача бўлган ДХШ лойиҳаларнинг Дастлабки техник иқтисодий асосномаларини танловдан ўтказиш, лойиҳлар концепциясини ишлаб чиқиш, тендер (танлов) савдоларини ташкил этиш ҳамда лойиҳани амалга оширилишини назорат қилиш ишлари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан амалга оширилади.
   

2 боб. ДХШ лойиҳасини дастлабки танловдан ўтказиш

 
  1. ДХШ лойиҳаси давлат органи (муассасаси) томонидан ташаббус қилиниши мумкин (давлат ташабускори) ва якка тартибдаги тадбиркор ёки юридик шахс томонидан ташаббус қилиниши мумкин (хусусий ташаббускор).
ДХШ лойиҳасини ташабус қилиш қуйидагиларни ўз ичига олади: ДХШ лойиҳаси концепциясини ишлаб чиқиш; ДХШ концепциясини баҳолаш, келишиш ва ўрнатилган тартибда тасдиқлаш учун ваколатли давлат органи (Вазирлик)га тақдим этиш; ДХШ концепциясини ваколатли давлат органи (Вазирлик) томонидан кўриб чиқиш; ДХШ лойиҳасини концепцияини ваколатли давлат органи (Вазирлик) томонидан  тасдиқлаш, рад этиш ёки қайта кўриб чиқиш учун юбориш; ДХШ лойиҳаси концепциясини ваколатли давлат органи (Вазирлик) ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқлаш; ДХШ лойиҳасини ваколатли давлат органи томонидан (Вазирлик) давлат-хусусий шериклик лойиҳалари Реестрига киритиш.  
  1. ДХШ лойиҳасининг дастлабки танлови лойиҳанинг муассасада мавжуд эҳтиёжни қоплашга қаратилганлиги ва давлат шериги талабларига мувофиқлигини баҳолашдан иборат.
Лойиҳанинг дастлабки танлови қуйидагиларни ўз ичига олади: ДХШ қўлланилиши; ДХШ шартномасининг амал қилиш муддати; ДХШ лойиҳасини амалга ошириш учун давлат шеригининг ваколатлари; Инвесторларнинг мавжудлиги; Ўхшаш ДХШ лойиҳаларини амалга оширишдаги хориж тажрибаси; Лойиҳаларни амалга ошиш имкониятлари; Давлат шеригининг раҳбарлигини тасдиқлаш; ДХШ объектига режалаштирилаётган хизмат кўрсатиш, лойиҳалаштириш, молиялаштириш, қурилиш, реконструкция қилиш, модернизация қилиш, ривожлантириш, бошқариш, фойдаланиш; Таваккалчилик ва мажбуриятларни тақсимлаш.   Дастлабки танловда таълим муассасасида мавжуд эҳтиёжни қоплашга йўналтириладиган инвестицияларга бўлган талабни баҳолаш асосида лойиҳаларни танлаш мумкин.  
  1. Агар дастлабки танловда ДХШ лойиҳасини амалга ошириш мақсадга мувофиқ эканлиги тўғрисида хулосага келинса (Низомнинг 3-бандида кўрсатилган мезонларга жавоб берадиган бўлса) давлат шериги 2-иловасига мувофиқ давлат-хусусий шериклик лойиҳаси концепциясини ишлаб чиқади.
Ваколатли давлат органи (вазирлик) ўттиз календар кун мобайнида ДХШ лойиҳасининг концепциясини кўриб чиқади ва ДХШ лойиҳасининг тасдиқлаш, рад этиш ёки қайта кўриб чиқиш тўғрисида қарор қабул қилади. ДХШ лойиҳасининг концепциясини қайта кўриб чиқиш, бекор қилиш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч иш кунидан кечиктирмай, қабул қилинган қарорнинг асослари келтирилган ҳолда ташабусчига ёзма (электрон) шаклда тақдим этилади.
  1. Агар лойиҳанинг концепцияси рад этилса ёки қайта кўриб чиқиш учун қайтарилса, давлат шериги қуйидаги қарорларни қабул қилиш ҳуқуқига эга:
ДХШ лойиҳасининг тузилмасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш; ДХШ лойиҳасини бошқа механизмлардан файдаланиб амалга ошириш имкониятларини кўриб чиқиш. ДХШ лойиҳасини кўриб чиқишни тўхтатиш.  

3 боб. ДХШ лойиҳасининг концепциясини кўриб чиқиш

 
  1. ОТМлар томонидан ташаббус қилинган ДХШ лойиҳаларнинг Дастлабки техник иқтисодий асосномаси 5 кун муддатда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан кўриб чиқилади. Вазирлик томонидан Лойиҳани амалга ошириш мақсадга мувофиқ деб топилгандан кейин лойиҳасининг концепциясини тайёрлашга киришилади.
  2. Ваколатли давлат органи ДХШ лойиҳасининг концепциясини йигирма календар кундан ортиқ бўлмаган муддатда, лойиҳанинг ДХШ мезонларига мувофиқлигини кўриб чиқади.
  3. Ваколатли давлат органи билан келишилган, умумий қиймати бир миллион АҚШ доллоридан ортиқ бўлган ДХШ лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги билан келишилади.
  4. Умумий қиймати ўн миллион доллордан ортиқ бўлган ваколатли давлат органи билан келишилган давлат шеригининг ДХШ лойиҳаси концепцияси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун юборилади. Шу билан бирга, давлат шериги ДХШ лойиҳаси концепциясини ҳисобланган маълумотни тасдиқловчи талабномани (ҳужжатлар тўплами) киритилади.
  5. Ваколатли давлат органи давлат шеригидан зарур маълумотларни сўрашга ҳақлидир. Ваколатли давлат органи, зарур бўлса, ҳужжат тақдим этилган кундан этиборан беш кун ичида давлат шеригига ДХШ лойиҳаси концепцияси ҳақида қўшимча маълумот бериш зарурлиги тўғрисида ёзма равишда хабар беради. Бундай ҳолда, давлат шеригининг сўраган ҳужжатларини тақдим этиш санаси сифатида ДХШ лойиҳасининг концепциясини кўриб чиқиш бошланган сана ҳисобланади.
ДХШ лойиҳаси концепцияси бўйича тақдим этилган маълумотларнинг сифати ва аниқлиги учун маъсул давлат шеригининг биринчи раҳбари жавобгар бўлади.   4 Боб. Давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг концепциясини тасдиқлаш
  1. Ваколатли давлат органи умумий қиймати бир миллион доллардан ортиқ бўлган эквивалентдаги давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг концепциясини тасдиқлашни йигирма кун муддатда амалга оширади.
 
  1. Умумий қиймати бир миллион АҚШ доллоридан ортиқ бўлган ДХШ лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги томонидан, қиймати ўн миллион АҚШ доллоридан ортиқ бўлган ДХШ лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
  2. Ваколатли давлат органи томонидан тасдиқланган давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг концепциясининг ҳар бир саҳифасига “Тасдиқланган” “____” _________ 20__йил №___  ёзувлик штемпель билан белги қўйилиши шарт.
 
  1. 5 Боб Лойиҳани баҳолаш ҳужжатларини тайёрлаш.
  2. Давлат шериги давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг параметрларини таҳлил этиш ва таваккалчиликни баҳолаш мақсадида, шунингдек ДХШ тўғрисидаги битимнинг ва тендер ҳужжатларини тузилишини мазкур Низомнинг 3-сонли иловасига мувофиқ лойиҳани баҳолаш ҳужжатини ишлаб чиқади.
Лойиҳани баҳолаш ҳужжати ҳалқаро стандартларга мувофиқ тайёрланади ва давлат шериги раҳбари ёки унинг вазифасини бажарувчиси томонидан тасдиқланади.
  1. Лойиҳани баҳолаш ҳужжатини ҳамда тендер ҳужжатларини сифатли тайёрланишини таъминлаш мақсадида давлат шериги битим тузиш бўйича тегишли тажрибага эга етакчи ҳалқаро консалтинг компанияларидан маслаҳатчиларни ёллаш ҳуқуқига эга.
 
  1. 6 Боб Хусусий ташаббускорни танлаш.
  2. Давлат ташаббуси билан хусусий шерик танлаш тендер комиссияси томонидан ўрнатилган тартибда мазкур Низомнинг 4 ва 5-сонли иловаларга мувофиқ, хусусий ташаббус билан хусусий шерик танлаш 6 ва 7-сонли иловаларга мувофиқ танлов ўтказиш йули билан  амалга оширилади
  3. Давлат шериги тендер ҳужжатларини ишлаб чиқади ва ваколатли давлат органига келишув учун киритади.
ДХШ лойиҳаси битими тендер ҳужжатининг ажралмас қисми ҳисобланади.
  1. Ваколатли давлат органи тендер ҳужжатлари тақдим этилган санадан бошлаб йигирма календар куни муддатида маъқуллайди ёки қайта ишлаб чиқиш учун қайтаради.
  2. ДХШ битимини тузиш ҳуқуқини берувчи тендер ғолибни аниқлаш учун давлат шериги Ваколатли давлат органи билан келишилган ҳолда соҳалар бўйича доимий тендер комиссиясини шакллантиради ва унинг иш регламентини тасдиқлайди.
  3. Тендер ғолибини ва заҳирадаги тендер ғолибини аниқлаш тендер таклифи баҳолагандан сўнг амалга оширилади. Давлат шериги тендер ғолиби билан якуний музокарани етти календар куни муддатида амалга оширади.
  4. Якуний музокаралар натижасида тендер комиссияси тендер ғолиби ҳамда заҳирадаги тендер ғолибини эълон қилади, шунигдек у хақида давлат шериги ва ваколатли давлат органи расмий веб-сайтларида маълумот беради.
  5. ДХШ тўғрисида битим томонлар ўртасида тендер ғолиби расман эълон қилинган кундан бошлаб йигирма календар куни муддатида имзоланади.
  6. Тендер ғолиби ёки хусусий шерик ДХШ тўғрисидаги битимни амалга ошириш мақсадида, ушбу учун маъсул маҳсус лойиҳа компаниясини ташкил этиши ҳуқуқига эга.
 

7 Боб. Давлат-хусусий шериклик лойиҳасини хусусий ташаббускор томонидан тайёрлаш

  1. Хусусий ташаббускор томонидан бошланган лойиҳани олдиндан кўриш ушбу Низомнинг 3-бандига мувофиқ амалга оширилади.
  2. Агар ДХШ учун дастлабки кўриниш мувофиқ бўлса, хусусий шерик, лойиҳа ҳужжатини ишлаб чиқади ва таҳлил қилиб, ДХШ лойиҳасининг параметрларини ва унинг таваккалчиликларини баҳолайди. Ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ, лойиҳани баҳолаш ҳужжати давлат шериги ёки ваколатли орган томонидан тасдиқланади.
  3. Лойиҳа ҳужжатини, шунингдек, тендер ҳужжатларини сифатли тайёрланишини таъминлаш учун давлат шериги, битим бўйича тажрибага эга бўлган етакчи халқаро компаниялардан маслаҳатчи таьминлайди.
  4. Хусусий шерик лойиҳа ҳужжатини 2-иловага мувофиқ тайёрлайди, лойиҳа ҳужжатини, раҳбар имзоси билан тасдиқланган ҳолда, давлат шеригига тақдим этади.
  5. Давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг концепциясини олган потенциал давлат шериги унинг амалга оширилишини маъқуллаш ёки рад этиш тўғрисида ўн календарь кун ичида қарор қабул қилади.
  6. Агар ДХШ лойиҳасининг концепцияси хусусий ташаббускор томонидан тайёрланганда, давлат шериги ушбу концепцияни тасдиқлаш учун ваколатли давлат органига юборади. Умумий қиймати бир миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган эквивалентдаги давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг концепциясини тасдиқлаш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги томонидан, қиймати ўн миллион АҚШ доллоридан ортиқ бўлган ДХШ лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан амалга оширилади.
  7. Ваколатли давлат органи ДХШ лойиҳаси концепциясини тасдиқлайди, рад этади ёки қайта кўриб чиқади. Ваколатли давлат органи томонидан амалга ошириладиган лойиҳа концепциясини қайта кўриб чиқиши ёки қайтариши учун зарур асослар бўлиши керак.
  8. Агар ДХШ концепцияси тасдиқланса, потенциал шериклар беш календар куни ичида расмий веб-сайтида, ваколатли давлат органининг расмий веб-сайтида ва бошқа ихтисослаштирилган веб-сайтларда ДХШ лойиҳасини амалга ошириш бўйича таклифлар қабул қилади.
  9. Хар қандай якка тартибдаги тадбиркор ёки юридик шахс давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга оширишдан ўзининг манфаатдорлигини маълум қилганда, давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш учун хусусий шерикни аниқлаш Низомнинг 6-бобига мувофиқ, тендер асосида амалга оширилади.
 

8-боб. Якуний қоидалар

  1. Мазкур тартиб Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги томонидан ишлаб чиқилган “Давлат-хусусий шериклик лойиҳалари концепциясини ишлаб чиқиш, кўриб чиқиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисида, хусусий шерикни танлашда давлат-хусусий шериклик битимини тузиш тўғрисида Низом” асосида ишлаб чиқилди.