ДАСТЛАБКИ ТЕХНИК ИҚТИСОДИЙ АСОСНОМА Давлат – ҳусусий шериклик лойиҳасининг дастлабки скрининги Лойиҳа тўғрисида умумий маълумотлар:
Лойиҳа номи: Ш.Рашидов тумани Тоқчилик МФЙ ҳудудидаги Жиззах Политехника институтининг 3-биноси учун Умумий овқатланиш ошхонаси биноси қурилиши
Тармоқ: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
 
Давлат шериги: Жиззах Политехника институти
Лойиҳа тури: Умумий овқатланиш ошхонаси биноси қурилиши (янги қурилиш)
Лойиҳа амалга ошириладиган жойи: Ш.Рашидов тумани Тоқчилик МФЙ ҳудудидаги Жиззах Политехника институтининг 3- биноси ҳудудида
Ҳусусий шерикнинг иш ҳажми: Ҳусусий шерик томонидан ушбу таклиф этилаётган қурилиш объектининг лойиҳа-смета ҳужжатларини бажариш, лойиҳа ҳужжатларини қурилиш экспертизасидан ўтказиш, қурилиш объектини тўлиқ молиялаштириш, қурилиш-монтаж ишларини олиб бориш, фойдаланишга қабул қилиш ҳамда белгиланган мақсадда фойдаланиш.
  ЛОЙИҲАНИНГ ТЕХНИК ИҚТИСОДИЙ МАЗМУНИ
1. ДХШ лойиҳасининг қўлланилиши. Давлат шеригида лойиҳани амалга оширишга бўлган эҳтиёж ва уни амалга оширишни асослаш лозим.
Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 10 майдаги ЎРҚ-537-сон “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги Қонун, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 апрелдаги 259-сон “Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2020 йил 05 мартдаги 161-сон буйруғларига асосан Давлат шериги бўлган Жиззах Полиятехника институтининг 3-биноси ҳудудида бўш турган ер майдонидан самарали фойдаланиш, талабаларга шарт-шароитлар яратиш, янги иш ўринлари ташкил этиш ҳамда ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадида умумий овқатланиш ошхонаси биноси қурилиши таклиф этилган.
2. ДХШ шартномасининг амал қилиш муддати: Битимда кўзда тутилаётган ДХШ муддати.
Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 10 майдаги ЎРҚ-537-сон “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги Қонуннинг 28-моддасига “Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимнинг амал қилиш муддати” асосан 49 (қирқ тўққиз) йил қилиб белгиланиши режалаштирилмоқда.
3. ДХШ лойиҳаси ва уни амалга ошириш учун давлат шеригининг ваколатлари. ДХШ шартномасида кўрсатилган муддат давомида томонларнинг лойиҳани бошқаришдаги ваколатлари, бунда давлат шериги қандай ваколатларга эгалиги келтирилади. Лойиҳани амалга ошириш билан боғлиқ ҳаражатлар, вазифалар, жавобгарликлар ва молиявий даромадларнинг тақсимланиши.
Лойиҳани амалга оширишда давлат шериги томонидан хусусий шерик қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш лойиҳани ишга тушириш учун белгиланган тартибда ер майдони ажратиш, бино қурилиши мобайнида коммунал хизмат масалалари юзасидан тегишли ишларни амалга ошириш, хусусий шерик томонидан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш мақсадида шарт-шароитлар яратиш.
4. Инвесторларнинг мавжудлиги. ДХШ асосида инвестиция киритиш истагида бўлган якка тартибдаги тадбиркор ёки юридик шаҳслар тўғрисида маълумот келтирилади.
Нуров Шуҳрат Худойбердиевич бино қурилиши якунида фаолитни қонуний олиб бориш мақсадида юридик шахс мақомида фаолият юритилиши кўзда тутилган.
5. Ўхшаш ДХШ лойиҳаларини амалга оширишдаги хориж тажрибаси: Айнан ДХШда кўзда тутилаётган фаолият турини ҳорижий мамлакатларда ДХШ асосида амалга оширилганлигига кўрсатилади.
Ушбу лойиҳа юзасидан ҳорижий тажрибалар ИНТЕРНЕТ манбаларидан фойдаланиб қурилиш ва сервис хизматлари ўрганилди.
6. Лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари: Молия бўлими лойиҳанинг дастлабки қиймати ва молиявий ҳаражатларнинг асослари, лойиҳани молиялаштириш манбалари, шунингдек, лойиҳанинг молиявий самарадорлиги, уни молиялаштириш манбалари ва бошқа турдаги молиявий кўрсаткичлар келтирилади.
Хусусий шерикнинг ўз маблағлари ҳисобидан, банк кредити ҳамда оилавий сармоя ҳисобидан молиялаштирилади. Келгусида лойиҳанинг молиявий самарадорлиги унинг хизмат кўрсатиш даражаси қанча юқори бўлса, фаолият тури ҳам шу даражада самарадорлик юқори бўлади.
7. Давлат шеригини раҳбарлигини тасдиқлаш: Давлат шеригининг ДХШ битими доирасидаги ваколатлари ҳамда шериклик объекти фаолиятини бошқаришдаги раҳбарлик ваколатлари келтирилади.
Давлат шеригининг ваколатлари ДХШ битими (шартномаси) ишлаб чиқилганидан сўнг киритилади.
8. Архитектура-қурилиш бўлими: ДХШ объектига режалаштирилаётган хизмат кўрсатиш, лойҳалаштириш, молиялаштириш, қурилиш, реконструкция қилиш, модернизация қилиш, ривожлантириш, бошқариш, фойдаланиш ишлари келтирилади.
         Жиззах вилоят қурилиш бўлими томонидан ҳудуднинг бош режасига белгиланган тартибда ўзгартириш киритилиб, ушбу қурилиш объектининг ҳудудда жойлашуви режаси архитектор ва қурилиш бўлими бошлиғи томонидан имзоланиб тасдиқланади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги 370-сон “Архитектура ва қурилиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарори 2-иловасига мувофиқ объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилиш учун рухсатнома олинади. Шундан сўнг, юқоридаги қарорнинг 3-иловасига асосан Давлат хизматлари маркази орқали қурилиш объекти учун архитектура-режалаштириш топшириғи ишлаб чиқиш учун ариза берилади. Сўнг қарорнинг 4-иловасига асосан Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, келишиш ҳамда бир вақтда объектнинг зилзилага бардошлилиги ва ёнғин хавфсизлиги бўйича лойиҳавий ечимларини экспертизадан ўтказиш бўйича давлат хизматлари марказига ариза топширилади. Қурилиш объектининг лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, шаҳарсозлик норма ва қоидаларига мослиги юзасидан қурилиш экспертизасидан ўтказилганидан сўнг юқоридаги қарорнинг 5-иловасига мувофиқ объектда қурилиш-монтаж ишлари бошлаш юзасидан Қурилиш соҳасида назорат инспекциясига хабарнома юборилади ҳамда қурилиш-монтаж ишлари лойиҳа ҳужжатларига мос равишда бажариб борилади.
9. Таваккалчилик ва мажбуриятларни тақсимлаш. Лойиҳада юзага келиши мумкин бўлган таваккалчилик ҳавфлари ва шериклар масъулиятдаги мажбуриятлар келтирилади.
Шартнома асосида мажбуриятлар бажарилишида сусткашликларга йўл қўйилганда ёки хизмат кўрсатиш икки томонлама даромадига салбий таъсир қилганда, ДХШ томонларнинг ўзаро розилиги асосида 3-юридик шахс хизмат кўрсатиш маъсулиятини ўз зиммасига олиши мумкмин.
10. Умумий хулосалар: Лойиҳанинг ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан самарадорлик кўрсаткичлари, шу жумладан уни амалга ошириш натижасида эришиладиган ижтимоий-иқтисодий самара, ҳаражатларни тўла қоплаш муддати, қўшимча фойдалилик асослари тушунтириб берилади. Лойиҳани амалга оширишнинг давлат шеригида мавжуд аниқ ижтимоий муаммони ҳал қилишга кўрсатилганлиги, устунвор жиҳатлар асослаб берилади.              Лойиҳани амалга оширишда учрайдиган камчиликлар, уларни ҳал қилишнинг оптимал йўллари тўғрисида хулосалар келтирилади.
         Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 апрелдаги 259-сон “Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2020 йил 05 мартдаги 161-сон буйруғларига асосан Давлат шериги бўлган Жиззах Политехника институтининг сиртқи таълим бўлими биноси ҳудудида бўш турган ер майдонидан самарали фойдаланиш, талабаларга шарт-шароитлар яратиш, янги иш ўринлари ташкил этиш ҳамда ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадида умумий овқатланиш ошхонаси биноси қурилиши режалаштирилган. ДХШ шартномасининг амал қилиш муддати Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 10 майдаги ЎРҚ-537-сон “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги Қонуннинг 28-моддасига “Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимнинг амал қилиш муддати” асосан 49 (қирқ тўққиз) йил қилиб белгиланиши режалаштирилган. Лойиҳани амалга оширишда давлат шериги томонидан хусусий шерик қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш лойиҳани ишга тушириш учун белгиланган тартибда ер майдони ажратиш, бино қурилиши мобайнида коммунал хизмат масалалари юзасидан тегишли ишларни амалга ошириш, хусусий шерик томонидан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш мақсадида шарт-шароитлар яратиш режалаштирилмоқда. Хусусий шерикнинг ўз маблағлари ҳисобидан, банк кредити ҳамда оилавий сармоя ҳисобидан молиялаштирилади. Келгусида лойиҳанинг молиявий самарадорлиги унинг хизмат кўрсатиш даражаси қанча юқори бўлса, фаолият тури ҳам шу даражада самарадорлик юқори бўлади. Лойиҳа ишга туширилганда ҳудуддаги бино атрофи ободонлаштирилиб, кўкаламзорлаштирилади, янги ишчи ўринлар яратилади, талабаларнинг овқатланиши учун қулай шарт-шароитлар қилинади.

  Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимида давлат-хусусий шериклик лойиҳалари концепциясини ишлаб чиқиш, кўриб чиқиш ва тасдиқлаш, хусусий шерикни танлаш ва давлат-хусусий шерикликлик битимини тузиш тартиби   1 боб. Умумий қоидалар  
  1. Олий ва ўрта махсус таълим тизимида давлат-хусусий шериклик муносабатлари Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 10 майда қабул қилинган “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги Қонуни асосида амалга оширилиб, мазкур Қонуннинг 18-моддасида у18-модда. Давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг концепциясини тасдиқлашумумий қиймати бир миллион АҚШ долларига қадар бўлган эквивалентдаги Давлат-хусусий шериклик (ДХШ) лойиҳасининг концепциясини тасдиқлаш тегишли давлат ваколатли органи (Вазирлик) томонидан мустақил равишда амалга оширилиши белгиланган.
  2. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тасарруфидаги муассаса ва ташкилотларда мавжуд ички эҳтиёжларни ДХШ лойиҳаларини амалга ошириш орқали таъминлашда умумий қиймати бир миллион АҚШ доллоргача бўлган ДХШ лойиҳаларнинг Дастлабки техник иқтисодий асосномаларини танловдан ўтказиш, лойиҳлар концепциясини ишлаб чиқиш, тендер (танлов) савдоларини ташкил этиш ҳамда лойиҳани амалга оширилишини назорат қилиш ишлари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан амалга оширилади.
   2 боб. ДХШ лойиҳасини дастлабки танловдан ўтказиш  
  1. ДХШ лойиҳаси давлат органи (муассасаси) томонидан ташаббус қилиниши мумкин (давлат ташабускори) ва якка тартибдаги тадбиркор ёки юридик шахс томонидан ташаббус қилиниши мумкин (хусусий ташаббускор).
ДХШ лойиҳасини ташабус қилиш қуйидагиларни ўз ичига олади: ДХШ лойиҳаси концепциясини ишлаб чиқиш; ДХШ концепциясини баҳолаш, келишиш ва ўрнатилган тартибда тасдиқлаш учун ваколатли давлат органи (Вазирлик)га тақдим этиш; ДХШ концепциясини ваколатли давлат органи (Вазирлик) томонидан кўриб чиқиш; ДХШ лойиҳасини концепцияини ваколатли давлат органи (Вазирлик) томонидан  тасдиқлаш, рад этиш ёки қайта кўриб чиқиш учун юбориш; ДХШ лойиҳаси концепциясини ваколатли давлат органи (Вазирлик) ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқлаш; ДХШ лойиҳасини ваколатли давлат органи томонидан (Вазирлик) давлат-хусусий шериклик лойиҳалари Реестрига киритиш.  
  1. ДХШ лойиҳасининг дастлабки танлови лойиҳанинг муассасада мавжуд эҳтиёжни қоплашга қаратилганлиги ва давлат шериги талабларига мувофиқлигини баҳолашдан иборат.
Лойиҳанинг дастлабки танлови қуйидагиларни ўз ичига олади: ДХШ қўлланилиши; ДХШ шартномасининг амал қилиш муддати; ДХШ лойиҳасини амалга ошириш учун давлат шеригининг ваколатлари; Инвесторларнинг мавжудлиги; Ўхшаш ДХШ лойиҳаларини амалга оширишдаги хориж тажрибаси; Лойиҳаларни амалга ошиш имкониятлари; Давлат шеригининг раҳбарлигини тасдиқлаш; ДХШ объектига режалаштирилаётган хизмат кўрсатиш, лойиҳалаштириш, молиялаштириш, қурилиш, реконструкция қилиш, модернизация қилиш, ривожлантириш, бошқариш, фойдаланиш; Таваккалчилик ва мажбуриятларни тақсимлаш.   Дастлабки танловда таълим муассасасида мавжуд эҳтиёжни қоплашга йўналтириладиган инвестицияларга бўлган талабни баҳолаш асосида лойиҳаларни танлаш мумкин.  
  1. Агар дастлабки танловда ДХШ лойиҳасини амалга ошириш мақсадга мувофиқ эканлиги тўғрисида хулосага келинса (Низомнинг 3-бандида кўрсатилган мезонларга жавоб берадиган бўлса) давлат шериги 2-иловасига мувофиқ давлат-хусусий шериклик лойиҳаси концепциясини ишлаб чиқади.
Ваколатли давлат органи (вазирлик) ўттиз календар кун мобайнида ДХШ лойиҳасининг концепциясини кўриб чиқади ва ДХШ лойиҳасининг тасдиқлаш, рад этиш ёки қайта кўриб чиқиш тўғрисида қарор қабул қилади. ДХШ лойиҳасининг концепциясини қайта кўриб чиқиш, бекор қилиш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч иш кунидан кечиктирмай, қабул қилинган қарорнинг асослари келтирилган ҳолда ташабусчига ёзма (электрон) шаклда тақдим этилади.
  1. Агар лойиҳанинг концепцияси рад этилса ёки қайта кўриб чиқиш учун қайтарилса, давлат шериги қуйидаги қарорларни қабул қилиш ҳуқуқига эга:
ДХШ лойиҳасининг тузилмасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш; ДХШ лойиҳасини бошқа механизмлардан файдаланиб амалга ошириш имкониятларини кўриб чиқиш. ДХШ лойиҳасини кўриб чиқишни тўхтатиш.   3 боб. ДХШ лойиҳасининг концепциясини кўриб чиқиш  
  1. ОТМлар томонидан ташаббус қилинган ДХШ лойиҳаларнинг Дастлабки техник иқтисодий асосномаси 5 кун муддатда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан кўриб чиқилади. Вазирлик томонидан Лойиҳани амалга ошириш мақсадга мувофиқ деб топилгандан кейин лойиҳасининг концепциясини тайёрлашга киришилади.
  2. Ваколатли давлат органи ДХШ лойиҳасининг концепциясини йигирма календар кундан ортиқ бўлмаган муддатда, лойиҳанинг ДХШ мезонларига мувофиқлигини кўриб чиқади.
  3. Ваколатли давлат органи билан келишилган, умумий қиймати бир миллион АҚШ доллоридан ортиқ бўлган ДХШ лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги билан келишилади.
  4. Умумий қиймати ўн миллион доллордан ортиқ бўлган ваколатли давлат органи билан келишилган давлат шеригининг ДХШ лойиҳаси концепцияси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун юборилади. Шу билан бирга, давлат шериги ДХШ лойиҳаси концепциясини ҳисобланган маълумотни тасдиқловчи талабномани (ҳужжатлар тўплами) киритилади.
  5. Ваколатли давлат органи давлат шеригидан зарур маълумотларни сўрашга ҳақлидир. Ваколатли давлат органи, зарур бўлса, ҳужжат тақдим этилган кундан этиборан беш кун ичида давлат шеригига ДХШ лойиҳаси концепцияси ҳақида қўшимча маълумот бериш зарурлиги тўғрисида ёзма равишда хабар беради. Бундай ҳолда, давлат шеригининг сўраган ҳужжатларини тақдим этиш санаси сифатида ДХШ лойиҳасининг концепциясини кўриб чиқиш бошланган сана ҳисобланади.
ДХШ лойиҳаси концепцияси бўйича тақдим этилган маълумотларнинг сифати ва аниқлиги учун маъсул давлат шеригининг биринчи раҳбари жавобгар бўлади.   4 Боб. Давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг концепциясини тасдиқлаш
  1. Ваколатли давлат органи умумий қиймати бир миллион доллардан ортиқ бўлган эквивалентдаги давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг концепциясини тасдиқлашни йигирма кун муддатда амалга оширади.
 
  1. Умумий қиймати бир миллион АҚШ доллоридан ортиқ бўлган ДХШ лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги томонидан, қиймати ўн миллион АҚШ доллоридан ортиқ бўлган ДХШ лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
  2. Ваколатли давлат органи томонидан тасдиқланган давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг концепциясининг ҳар бир саҳифасига “Тасдиқланган” “____” _________ 20__йил №___  ёзувлик штемпель билан белги қўйилиши шарт.
 
  1. Боб Лойиҳани баҳолаш ҳужжатларини тайёрлаш.
  2. Давлат шериги давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг параметрларини таҳлил этиш ва таваккалчиликни баҳолаш мақсадида, шунингдек ДХШ тўғрисидаги битимнинг ва тендер ҳужжатларини тузилишини мазкур Низомнинг 3-сонли иловасига мувофиқ лойиҳани баҳолаш ҳужжатини ишлаб чиқади.
Лойиҳани баҳолаш ҳужжати ҳалқаро стандартларга мувофиқ тайёрланади ва давлат шериги раҳбари ёки унинг вазифасини бажарувчиси томонидан тасдиқланади.
  1. Лойиҳани баҳолаш ҳужжатини ҳамда тендер ҳужжатларини сифатли тайёрланишини таъминлаш мақсадида давлат шериги битим тузиш бўйича тегишли тажрибага эга етакчи ҳалқаро консалтинг компанияларидан маслаҳатчиларни ёллаш ҳуқуқига эга.
 
  1. Боб Хусусий ташаббускорни танлаш.
  2. Давлат ташаббуси билан хусусий шерик танлаш тендер комиссияси томонидан ўрнатилган тартибда мазкур Низомнинг 4 ва 5-сонли иловаларга мувофиқ, хусусий ташаббус билан хусусий шерик танлаш 6 ва 7-сонли иловаларга мувофиқ танлов ўтказиш йули билан  амалга оширилади
  3. Давлат шериги тендер ҳужжатларини ишлаб чиқади ва ваколатли давлат органига келишув учун киритади.
ДХШ лойиҳаси битими тендер ҳужжатининг ажралмас қисми ҳисобланади.
  1. Ваколатли давлат органи тендер ҳужжатлари тақдим этилган санадан бошлаб йигирма календар куни муддатида маъқуллайди ёки қайта ишлаб чиқиш учун қайтаради.
  2. ДХШ битимини тузиш ҳуқуқини берувчи тендер ғолибни аниқлаш учун давлат шериги Ваколатли давлат органи билан келишилган ҳолда соҳалар бўйича доимий тендер комиссиясини шакллантиради ва унинг иш регламентини тасдиқлайди.
  3. Тендер ғолибини ва заҳирадаги тендер ғолибини аниқлаш тендер таклифи баҳолагандан сўнг амалга оширилади. Давлат шериги тендер ғолиби билан якуний музокарани етти календар куни муддатида амалга оширади.
  4. Якуний музокаралар натижасида тендер комиссияси тендер ғолиби ҳамда заҳирадаги тендер ғолибини эълон қилади, шунигдек у хақида давлат шериги ва ваколатли давлат органи расмий веб-сайтларида маълумот беради.
  5. ДХШ тўғрисида битим томонлар ўртасида тендер ғолиби расман эълон қилинган кундан бошлаб йигирма календар куни муддатида имзоланади.
  6. Тендер ғолиби ёки хусусий шерик ДХШ тўғрисидаги битимни амалга ошириш мақсадида, ушбу учун маъсул маҳсус лойиҳа компаниясини ташкил этиши ҳуқуқига эга.
  7 Боб. Давлат-хусусий шериклик лойиҳасини хусусий ташаббускор томонидан тайёрлаш
  1. Хусусий ташаббускор томонидан бошланган лойиҳани олдиндан кўриш ушбу Низомнинг 3-бандига мувофиқ амалга оширилади.
  2. Агар ДХШ учун дастлабки кўриниш мувофиқ бўлса, хусусий шерик, лойиҳа ҳужжатини ишлаб чиқади ва таҳлил қилиб, ДХШ лойиҳасининг параметрларини ва унинг таваккалчиликларини баҳолайди. Ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ, лойиҳани баҳолаш ҳужжати давлат шериги ёки ваколатли орган томонидан тасдиқланади.
  3. Лойиҳа ҳужжатини, шунингдек, тендер ҳужжатларини сифатли тайёрланишини таъминлаш учун давлат шериги, битим бўйича тажрибага эга бўлган етакчи халқаро компаниялардан маслаҳатчи таьминлайди.
  4. Хусусий шерик лойиҳа ҳужжатини 2-иловага мувофиқ тайёрлайди, лойиҳа ҳужжатини, раҳбар имзоси билан тасдиқланган ҳолда, давлат шеригига тақдим этади.
  5. Давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг концепциясини олган потенциал давлат шериги унинг амалга оширилишини маъқуллаш ёки рад этиш тўғрисида ўн календарь кун ичида қарор қабул қилади.
  6. Агар ДХШ лойиҳасининг концепцияси хусусий ташаббускор томонидан тайёрланганда, давлат шериги ушбу концепцияни тасдиқлаш учун ваколатли давлат органига юборади. Умумий қиймати бир миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган эквивалентдаги давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг концепциясини тасдиқлаш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги томонидан, қиймати ўн миллион АҚШ доллоридан ортиқ бўлган ДХШ лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан амалга оширилади.
  7. Ваколатли давлат органи ДХШ лойиҳаси концепциясини тасдиқлайди, рад этади ёки қайта кўриб чиқади. Ваколатли давлат органи томонидан амалга ошириладиган лойиҳа концепциясини қайта кўриб чиқиши ёки қайтариши учун зарур асослар бўлиши керак.
  8. Агар ДХШ концепцияси тасдиқланса, потенциал шериклар беш календар куни ичида расмий веб-сайтида, ваколатли давлат органининг расмий веб-сайтида ва бошқа ихтисослаштирилган веб-сайтларда ДХШ лойиҳасини амалга ошириш бўйича таклифлар қабул қилади.
  9. Хар қандай якка тартибдаги тадбиркор ёки юридик шахс давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга оширишдан ўзининг манфаатдорлигини маълум қилганда, давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш учун хусусий шерикни аниқлаш Низомнинг 6-бобига мувофиқ, тендер асосида амалга оширилади.
  8-боб. Якуний қоидалар
  1. Мазкур тартиб Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги томонидан ишлаб чиқилган “Давлат-хусусий шериклик лойиҳалари концепциясини ишлаб чиқиш, кўриб чиқиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисида, хусусий шерикни танлашда давлат-хусусий шериклик битимини тузиш тўғрисида Низом” асосида ишлаб чиқилди.