Жорий йилда институтни тамомлаётган битирувчиларга турли корхоналардан ва ташкилотлардан буюртмалар мавжуд. Битирувчиларни ишга тақсимлашда юқори малакали мутахассисларга эҳтиёжи бор корхоналарнинг талабларини қондириш ҳамда битирувчиларга тақсимот жараёнида танлаш имкониятини кенгайтириш мақсадида институт томонидан буюртмалар қабул қилиш давом этмоқда. Институтни тамомлаётган кадрларга эҳтиёжи мавжуд корхона рахбарлари талабнома ва сўров хати билан институт ректоратига мурожаат этишлари мумкин. Талабнома буюртмачининг реквизитлари (почта манзили, телефон) ҳамда таклиф қилинаётган лавозим тўғрисидаги маълумотлар тўлиқ кўрсатилиши лозим. Шунингдек, битирувчилар билан суҳбат ўтказиш, танлаб олиш ва шартномаларнирасмийлаштириш учун 2022 йил 15 апрел куни институтда ўтказиладиган "Карьера куни" меҳнат ярмаркаси тадбирларига таклиф этамиз.