Ўзбекистон республикаси олий  ва ўрта  махсус таълим  вазирлиги

Жиззах политехника институти

Метрология ва стандартлаштириш” кафедрасининг

навбатдан ташқари йиғилиш баённомаси № 3 -А-

Жиззах шаҳри                        2021 йил  8 - февраль
            Қатнашганлар: раис-кафедра мудири Ғ.Шертайлақов йиғилиш аъзолари – катта ўқитувчилар Н.Бадалов Б.Муҳаммадиев, Ф.Исроилов, Ф.Раҳманов ва ассистентлар А.Абдураҳманов, О.Мустафаев, А.Бозоров, Б.Алтмишев ва котиба  
КУН ТАРТИБИ:
1.     Кафедра катта ўқитувчиси Ф.М.Исроилов томонидан “Ўлчаш усуллари ва воситалари” фанидан ўтказилган очиқ дарси муҳокамаси.          Маърузачи: Шертайлақов Ғ.М
2.Хар хил масалалар.
  I.Эшитилди: Кун тартибидаги мазкур масала юзасидан Ғ.М. Шертайлақов сўзга чиқиб, 2021 йил 11-январь куни  541,542-19 МС ва МСМ гуруҳи талабаларига 4-жуфтлик 404-А- хонада “Ўлчаш усулларива воситалари” фанидан маъруза машғулотига доир ўтказилган очиқ дарси бўлиб ўтганлиги юзасидан маълумот берди. Очиқ дарсга кафедрамизнинг ёш ўқитувчиларидан О.Мустафаев, Б.Алмишев ва А.Бозоровлар ҳам қатнашиб ўзларига тегишли бўлган хулосаларни олди. Кафедра катта ўқитувчиси Ф.М.Исроилов фанга  тегишли бўлган “Электрон осцилографларнинг функцианал (блок схемаси)” мавзусида олиб борди. Бу маъруза машғулотга  электрон осцилографларнинг алоҳида блоклари ва уларнинг ишлаш функцияси, электрон нур турубканинг тузулиши ва экранда диаграммаларнинг ҳосил бўлиши ҳақида батафсил гапириб ўтди. Очиқ дарс талабаларга тушунарли, аниқ ва  тарқатма материаллар тайёрланганлиги ҳамда проектор орқали тақдимотни талабаларга тўлиқ етказиб бериганлигини маълум  қилди. Кафедра катта ўқитувчиси Ф.М.Исроилов очиқ дарси тўғрисидаги маълумотларни очиқ дарсга қатнашганлардан сўралди. Мазкур очиқ дарс муҳокамасида ёш ўқитувчилар билан бирга катта ўқитувчи Б.Муҳаммадиев ва Н.Ж.Бадаловлар иштирок этиб, ўтказилган дарс сифати борасида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Сўзга чиқди: Кафедра катта ўқитувчиси Н.Ж.Бадалов сўзга чиқиб, дарс ўз вақтида бошланганлиги, аудиторияда гуруҳларда талабалар 90 фоиз дарсга қатнашганлигини  таъкидлаган ҳолда,  катта ўқитувчи Ф.М.Исроилов томонидан ўтказилган очиқ дарси  янги педогогик технологиялардан “Зинама-зина” усулидан фойдаланилганлиги, тарқатма материаллар асосида фронтал сўровлар уюштирилганлиги айтиб ўтилди. Очиқ дарсни қизиқарли, савол-жавоб асосида мазмунли олиб борилди деб билдирди. Сўзга чиқди: кафедра катта ўқитувчиси Б.Муҳаммадиев ҳам ўз сўзида  мавзунинг  талабаларга тушунарли тарзда ифода қилинганлигини ва доскадан фойдаланиб ишлатилиши жараёнини тушунтириб берди. Очиқ дарсда электрон нур турубканинг тузулиши ва экранда диаграммаларнинг ҳосил бўлиши ҳақида батафсил гапириб ўтди ҳамда мавзунинг моҳиятини очиб беришда таянч иборалардан  тўлиқ  фойдаланганлигини таъкидлади. Дарсга ажратилган вақт ва мавзуга доир саволлар учун текис тақсимланганлигини ҳамда кўрилаётган масалаларга талабаларнинг қизиқишини уйғота олишга эришилганлигини  қайд этди. Шунингдек, очиқ дарсда қўйилган саволларнинг барчаси кўриб чиқилганлиги, дарс соати мазкур фан учун ишлаб чиқилган календар режа ва технологик харитага мос тушишини билдирди. Очиқ дарснинг фотолавҳаси илова қилинмоқда.
   
   
  Кафедра ёш ўқитувчилари ҳам ўзларининг ижобий фикрларини билдиридилар. Очиқ дарсда эксперт сифатида қатнашган Бакаханов Т. ҳам сўзга чиқиб, олиб борилган очиқ дарс муҳокамасига қўшилган ҳолда, ўтилган дарсни ижобий деб баҳолаганлигини таъкидлаб ўтди. Муҳокамалардан сўнг, кафедра мажлиси   ҚАРОР ҚИЛАДИ:  
  1. Кафедра мудири Ғ.М. Шертайлаковнинг биринчи масала юзасидан қилинган ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Кафедра катта ўқитувчиси Ф.Исроилов томонидан ўтказилган очиқ дарсга билдирилган фикрлари ва ютуқларини ҳисобга олган ҳолда “Яхши” деб топилсин.
     

Кафедра мудири:                       Шертайлақов Ғ.М.

Мажлис котиби:                 Қурбонова Ҳ.


 

Ўзбекистон республикаси олий  ва ўрта  махсус таълим  вазирлиги

Жиззах политехника институти

 “Метрология ва стандартлаштириш” кафедрасининг

навбатдан ташқари йиғилиш баённомаси № 5 -А-

Жиззах шаҳри                        2021 йил  8 - февраль
          Қатнашганлар: раис-кафедра мудири Ғ.Шертайлақов йиғилиш аъзолари – катта ўқитувчилар Н.Бадалов Б.Муҳаммадиев, Ф.Исроилов, Ф.Раҳманов ва ассистентлар А.Абдураҳманов, О.Мустафаев, А.Бозоров, Б.Алтмишев ва котиба

КУН ТАРТИБИ:

1.     Кафедра катта ўқитувчиси Ф.А.Рахманов томонидан “Сертификатлаш асослари ва сифат менежменти” фанидан ўтказилган очиқ дарси муҳокамаси.          Маърузачи: Шертайлақов Ғ.М
2.Хар хил масалалар.
I.Эшитилди: Кун тартибидаги мазкур масала юзасидан Ғ.М. Шертайлақов сўзга чиқиб, 2021 йил 8-феврал куни  541-19 МС ва МСМ гуруҳи талабаларига 5-жуфтлик 301-А- хонада “Сертификатлаш асослари ва сифат менежменти” фанидан амалий машғулотга доир ўтказилган очиқ дарси бўлиб ўтганлиги юзасидан маълумот берди. Очиқ дарсга кафедрамизнинг ёш ўқитувчилари ҳам қатнашиб ўзларига тегишли бўлган хулосаларни олди. Кафедра катта ўқитувчиси Ф.А.Рахманов фанга тегишли бўлган “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиботини соддалаштириш тўғрисидаги № 318 сонли қарорини ўрганишга доир Низом таҳлили” мавзусида олиб борди. Бу амалий машғулотга Низом тўғрисида тарқатма материаллар тайёрланганлиги ва проектор орқали тақдимотни талабаларга тўлиқ етказиб бериганлигини маълум  қилди. Кафедра катта ўқитувчиси Ф.А.Рахманов  очиқ дарси тўғрисдаги маълумотларни очиқ дарсга қатнашганлардан сўралди. Мазкур очиқ дарс муҳокамасида ёш ўқитувчилар билан бирга катта ўқитувчи Н.Ж.Бадалов ва А.Абдурахмановлар иштирок этиб, ўтказилган дарс сифати борасида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Сўзга чиқди: Кафедра катта ўқитувчиси Н.Ж.Бадалов сўзга чиқиб, дарс ўз вақтида бошланганлиги, аудиторияда ташкилий ишлар яхши эканлиги,  гуруҳларда  талабалар 95 фоиз дарсга қатнашганлигини  таъкидлаган ҳолда,  Ф.Рахманов  томонидан ўтказилган очиқ дарсда дарс ўтишнинг янги педогогик технологиялардан “Ақлий ҳужум”дан фойдаланилганлиги, тарқатма материаллар асосида фронтал сўров, солиштирмали услублардан фойдаланилганлигини айтиб ўтди.Очиқ дарсни қизиқарли ва мазмунли олиб борилди деб билдирди. Сўзга чиқди: кафедра ассистенти А.А.Абдурахманов ҳам ўз сўзида  мавзунинг  талабаларга тушунарли тарзда ифода қилинганлигини ва доскадан фойдаланиб НИЗОМнинг корхоналарда ишлатилиши жараёнини тушунтириб берди. Очиқ дарсда “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиботини соддалаштириш тўғрисидаги №318 сонли қарорини ўрганишга доир Низом таҳлили” таҳлили қилиш ёрдамида фойдаланганлигини ҳамда мавзунинг моҳиятини очиб беришда таянч иборалардан  тўлиқ  фойдаланганлигини таъкидлади. Дарсга ажратилган вақт мавзу саволлари ўртасида текис тақсимланганлигини ҳамда кўрилаётган масалаларга талабаларнинг қизиқишини уйғота олишга эришилганлигини  қайд этди. Шунингдек, очиқ дарсда қўйилган саволларнинг барчаси кўриб чиқилганлиги, дарс соати мазкур фан учун ишлаб чиқилган календар режа ва технологик харитага мос тушишини билдирди. Кафедра ёш ўқитувчилари ҳам ўзларининг ижобий фикрларини билдиридилар. Очиқ дарс муҳокамасининг фотоиловалари тақдим қилимоқда.
   
   
  Очиқ дарсда эксперт сифатида қатнашган Ф.Шукуров ҳам сўзга чиқиб, олиб борилган очиқ дарс муҳокамасига қўшилган ҳолда, ўтилган дарсни ижобий деб баҳолаганлигини таъкидлаб ўтди. Муҳокамалардан сўнг, кафедра мажлиси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
  1. Кафедра мудири Ғ.М. Шертайлаковнинг биринчи масала юзасидан қилинган ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Кафедра катта ўқитувчиси Ф.Рахманов томонидан ўтказилган очиқ дарсга билдирилган фикрлари ва ютуқларини ҳисобга олган ҳолда “Яхши” деб топилсин.
   

Кафедра мудири:                       Шертайлақов Ғ.М.

Мажлис котиби:                 Қурбонова Ҳ.