Коррупция билан ҳеч қачон   мақсадимизга эриша олмаймиз

Ш. Мирзиёев

            Давлатимиз  раҳбарининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида олдимизда   турган янада  улуғвор, масъулиятли вазифалар аниқ равшан белгилаб берилди. Мурожаатномада жуда кўп жамиятларни чирмовуқ каби ўраб олган коррупция иллатига қарши кураш вазифаси, бу курашга аҳолининг барча қатламлари, энг яхши  мутахассислар жалб этилиши зарурлиги, жамиятимизнинг барча аъзолари, таъбир жоиз бўлса, “Ҳалоллик вакцинацияси” билан эмланмас экан, ўз олдимизга қўйган юксак марраларга эриша олмаслигимиз,  алоҳида таъкидланди. Жиззах политехника институтида олий ва ўрта махсус таълим тизимида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этилишига имкон бераётган сабаб ва шарт- шароитларни бартараф этишга қаратилган “ “Йўл харита”си  ишлаб чиқилган. Коррупцияга қарши курашиш бўйича институтда мунтазам  равишда профессор-ўқитувчилар ўртасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, турли жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда профилактик тадбирлар ва сўровномалар ўтказилмоқда. Институтда коррупция хавф-хатарларини аниқлаш ва баҳолаш мақсадида профессор-ўқитувчилар ва талабалардан сўровнома ва тестлар олиниб келинмоқда. Сўровнома ва тест натижалари таҳлил қилиниб, Жамоатчилик кенгашининг йиғилишларида муҳокама қилиниб келинмоқда.  Юборилган мурожаатлар олиниб, мунтазам таҳлил қилиб борилади. Талабаларнинг муаммолари, қизиқишлари ва таклифларини ўз вақтида ва шаффоф тарзда ўрганиш мақсадида институт ректорининг телеграм каналида @Rektor_qabulxonasi_bot номли виртуал қабул хонаси ва @Jizpirektori  номли саҳифалари фаолият юритади. Институтда ҳамда таълим соҳасида амалга оширилаётган ўзгаришлар ва энг сўнгги долзарб хабарларни профессор-ўқитувчилар ва талабаларга етказиш мақсадида институт ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда ташкил этилган https://t.me/JizPI_online номли телеграмм саҳифаси фаолият юритади, ҳар бир мурожаат Жамоатчилик  ва  институт кенгашлари  томонидан таклиф ва шикоятлар ўрганилиб, муҳокама қилиб борилади. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура академияси билан ҳамкорликда Бош илмий-методик  марказда жорий йилнинг 17 декабрь кунидан бошлаб шартнома асосида олий таълим муассасалари бошқарув ходимлари ва профессор-ўқитувчилари учун касбий одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиш, манфаатлар тўқнашувини бартараф қилиш ва коррупцияга қарши курашишнинг бошқа йўналишлари мазмун-моҳиятини тушунтириш бўйича 17-21 декабрь кунлари ташкил этилган 18 соатлик қисқа муддатли тренерлар тайёрлаш курсида институт “Ўзбекистон тарихи ва ижтимоий фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси Холбекова Мавлуда иштирок этиб қайтди ва  институт профессор- ўқитувчилари  учун онлайн дарс машғулотларини олиб борди. Наъмунавий касб одобномасига мувофиқ профессор-ўқитувчи ёки бўйсунувидаги ходимлар томонидан коррупция билан боғлиқ қонунбузилишлар содир этилганида кафедра мудири, декан ёки бевосита раҳбарлик қилувчи мансабдор шахсларга ҳам тегишли интизомий жавобгарлик чоралари кўрилиши белгилаб қўйилди. Амалий ишларни кенг тарғиб қилиш мақсадида “Касб одобномаси” га риоя этилиши бўйича мунтазам равишда мониторинг олиб борилмоқда. Бугунги кунга қадар коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш бўйича соҳа мутахассислари иштирокида 12 маротаба  учрашув ва давра суҳбатлари ўтказилди, 24 та халқаро ва Республика конференцияларида мақолалар чоп этилди. ОАВда 5 маротаба чиқишлар қилинди. Институт расмий веб-сайтида (jizpi.uz), “Бунёдкор ёшлар” газетасида ҳамда https://t.me/JizPI_online номли телеграмм саҳифасида 30 дан ортиқ коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш бўйича  материаллар берилган.   Жойларда 10 дан ортиқ тарғибот тадбирлари олиб борилган. Институтнинг   кундузги, сиртқи ва иккинчи мутахассислик  йўналишларига қабул жараёнларида, айниқса, ижодий имтиҳонларда коррупциявий омилларни тўлиқ бартараф этиш бўйича аниқ чоралари ишлаб чиқилди. Хорижий давлатларнинг ўқув муассасалари билан ҳамкорликда ташкил этилган қўшма факультетларга ўқишга қабул қилиш жараёнини шаффофлик, очиқлик ва адолат принциплари асосида ташкил этилмоқда. Таълим жараёнларини рақамли технологиялар асосида индивидуаллаштириш, маъруза ва амалий машғулотларни  онлайн кузатиш ва ўзлаштириш имконини берувчи платформани амалиётга жорий қилиниб, бакалавриат ва магистратура талабаларининг давлат имтиҳонлари ҳамда битирув малакавий ишини онлайн ZOOM дастурида видеокузатув асосида  ҳимоя қилиш тартиби жорий этилиб,   коронавирус пандемияси шароитида жараёнлар онлайн тарзда амалга оширилмоқда. 2020 йил 4 февраль куни институтда “Биз ёшлар терроризм ва экстремизмга қаршимиз” мавзусида вилоятдаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари иштирокида давра суҳбати ўтказилди. Жорий йилнинг 27 июль куни “Коррупция ва порахўрликка қарши биргаликда курашамиз” мавзусида  онлайн  тадбир  ўтказилди. Тадбирда Тошкент Давлат Юридик Университети Жиноят процессуал ҳуқуқи кафедраси доценти, юридик фанлари доктори Суюнова Дилбар Жўлдасбаевна, Вилоят адлия бошқармаси бўлим бошлиғи Абдиев Ўлмас Абдусолиевич, Мусулмонлар диний идораси Жиззах вилоят вакили ўринбосари Абдумутал Отабоев, Жиззах шаҳар ИИБ ходими  Маъруф  Ҳамидов, Самарқанд вилояти Пайариқ туман прокурори катта ёрдамчиси Абдуғаниев Ғайрат Ўктамжон ўғли, вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этиш гуруҳи катта инспектори Жуманова Сожидалар чиқишлар қилдилар. Тадбирда Жиззах политехника институти ректори А.Усманкулов, барча соҳа проректорлари, факультет деканлари, кафедра мудирлари, бўлим бошлиқлари, декан ўринбосарлари ва профессор-ўқитувчилар, жами 198 нафар иштирокчи қатнашди.  Бундан ташқари,“Ёшлар Ватан хизматида ростгўйлик ва қонунларни ҳурмат қилиш тарафдори”, “Биз коррупцияга қаршимиз” мавзуларида “Энг яхши плакат” ҳамда “Энг яхши  иншо”лар танлови ўтказиб келинмоқда. Ғолиблар моддий ва маънавий рағбатлантириб борилмоқда.

ЖизПи Ахборот хизмати