Бугун Жиззах политехника институти (ЖизПИ) ва Россия Федерациясининг Иваново давлат химия технолгия университети ўртасида (ИДХТУ) “Ҳозирги даврда хориж студентларига таълим беришни ташкил этишнинг хусусиятлари ва уни ривожлантирш йўналишлари” мавзусида онлайн конференция бўлиб ўтди. Унда ИДХТУдан халқаро ҳамкорлик ва таълим бошқармаси бошлиғи Александр Евгеньевич Погонин, «Рус тили» кафедраси аъзолари Любовь Николаевна Михеева, Ирина Вячеславовна Долинина, Надежда Николаевна Челышева, Дарья Сергеевна Карасева, Юлия Николаевна Здорикова қатнашдилар. ЖизПИ томонидан эса ўқув ишлари проректори Ғайрат Ғайбуллаевич Эгамназаров, илмий ишлар проректори Сирожиддин Акбутаевич Тавбоев, ўқув-услубий бошқарма бошлиғи Абдужамил Ҳамракулович Кўчимов, «Химия технология» факультети декани Нормурод Саитович Тонгяриқов, халқаро бўлим бошлиғи Учқун Назарқосимович Мирзаев, хориж олий таълим муассасалари билан қўшма таълим дастурларини мувофиқлаштирувчи бўлим бошлиғи Ботир Намозович Қўзиев иштирок этишди. ИДХТУдан Юлия Николаевна Здорикова «Хориж талабаларига таълим бериш тизимида тил тайёргарлиги”, Дарья Сергеевна Карасева “Анъанавий ва ноанъанавий таълим шаклларининг интеграцияси”, Любовь Николаевна Михеева «Талабаларни лингвокоммуникатив компетенцияси» мавзуларида маъруза қилдилар. ЖизПИдан хориж олий таълим муассасалари билан қўшма таълим дастурларини мувофиқлаштирувчи бўлим бошлиғи Ботир Намозович Қўзиев сўзга чиқиб, у Жиззах политехника институтида қўшма таълим дастурлари бўйича олиб борилаётган ишлар, машғулот олиб борилаётган фанларни ўқув меъёрий ҳужжатлар билан услубий жиҳатдан таъминланганлик даражаси, фанлардан онлайн машғулотлар ташкил қилиш, талабаларни ҳамкор олий таълим муассасаларининг ахборот ресурс марказларидан фойдаланиш даражаси, ҳамкор ОТМ профессор ўқитувчиларини - битирув малака ишлари, ёш мутахассисларни стажировкалари ҳамда PhD, докторлик ишларига илмий раҳбарлик қилиш борасида илмий ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари устида тўхталиб ўтди. Учрашув охирида хориж талабаларига таълим бериш жараёнини такомиллаштириш бўйича таклифлар берилди.
   

Жиззах политехника институтининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларига аъзо боʼлинг ва кузатиб боринг:

www.fb.com/jizpiuz

www.instagram.com/jizpiuz

twitter.com/jizpiuz

https://t.me/JizPI_online