⚡️Абитуриентларга табақалаштирилган тўлов-шартномаларини онлайн расмийлаштириш имконияти яратилди 🔘 Хабар берганимиздек, 1 октябрь давлат ОТМга табақалаштирилган тўлов-шартнома асосида ўқишга қабул қилиш бўйича ариза топширишнинг сўнгги муддати этиб белгиланган эди. 🔥 Жорий ўқув йилида талабаликка тавсия этилмаган, бироқ табақалаштирилган (супер) тўлов-шартнома асосида ўқиш истагини билдирган абитуриентлар учун янада қулайлик яратиш мақсадида онлайн шаклда ариза қолдириш ҳамда табақалаштирилган тўлов-шартномаларни онлайн олиш имконини берувчи t-kontrakt.edu.uz ахборот тизими ишга туширилди. ✅ Ушбу тизим: ➖ ортиқча оворагарчилик ва суиистеъмолчиликларнинг олдини олиш; ➖ жараёнларнинг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш; ➖ электрон аризаларни автоматик шакллантириш; ➖ тўлов-шартномаларни автоматик расмийлаштириш имконини беради. ‼️Энди абитуриентлар олий таълим муассасасига овора бўлиб, бориб ўтиришлари шарт эмас. Тизим ёрдамида уларнинг маълумотлари ва тўплаган бали Давлат тест маркази базасидан тўғридан-тўғри олиниб, электрон кўринишдаги ариза асосида электрон тўлов-шартнома автоматик расмийлаштирилади.   Манбаа: edu.uz rasmiy kanali