Халқимиз бошига оғир синовлар тушган пайтида инсонлар ҳақиқий бирдамликни, меҳр-саховатли бўлишни намоён этди. Пандемия даврида бир мақсад остида халқ бирлашди, ёшлар бирлашди. Айниқса, карантин чекловлари кучайтирилган бир пайтда волонтёрлар ёрдами кучимизга куч қўшди десак адашмаймиз. “Меҳр-саховат” кўкрак нишонини таъсис этишдан асосий мақсад глобал муаммога айланган коронавирус пандемияси даврида, шунингдек, турли табиий офатлар, фавқулодда хавф-хатарларга қарши курашда, уларнинг оқибатларини бартараф этишда мардлик ва жасорат намунасини кўрсатган, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларга беминнат кўмак бериш борасидаги ишларни умумхалқ ҳаракати даражасига кўтаришга катта ҳисса қўшган, жамиятимизда тинчлик-осойишталик, бирлик ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлашда фаол иштирок этиб, беғараз ҳомийлик ёрдами ҳамда эзгу ишлари билан кўпчиликка алоҳида ўрнак бўлаётган юртдошларимизни тақдирлашдир. Мана шундай беғараз  ёрдами ҳамда эзгу ишлари билан кўпчиликка алоҳида ўрнак бўлаётган икки нафар Жиззах политехника институтининг “Транспорт” ва “Архитектура ва қурилиш” факултетлари талабалари Мейлиев Сардоржон Маҳмуджон ўғли ва Абдуманнонов Синдоржон Салимжон ўғли Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан таъсис этилган “Меҳр-саховат” кўкрак нишони билан тақдирландилар. Таъкидлаш ўринлики, Ватан ҳимоясини ўзининг ори деб билган, халқ тинчлиги ва фаровон ҳаёти учун туну-кун хизматга бел боғлаган жонкуяр талабаларимизнинг  машаққатли ва масъулиятли меҳнатлари бунданда улуғ мукофотларга муносиб.. !

Институт ахборот хизмати