Тизимда талаба томонидан диплом файлларини юклаб олишнинг иккита йўли мавжуд:

1) Агар талабага персонал кабинет очилиб унга ўзининг логин ва пароли берилган бўлса у ҳолда талаба ўз персонал кабинетидаги Талаба маълумоти / Диплом маълумоти менюси орқали дипломини олиши мумкин.

2) Логин ва пароли бўлмаган талабалар учун ҳар бир отм тизимининг талаба қисмида алоҳида линк очилган, масалан: student.jizpi.uz/dashboard/diploma.

Талаба мана шу линкка кириб паспортида ёки ID-картасида кўрсатилган ЖШПР-кодини киритиш орқали дипломини олиши мумкин. Агар талаба бошқа ОТМдан бўлса у ҳолда тизимга киришда линкда кўрсатилган ОТМга тегишли домен номини, масалан jizpi ни (student.jizpi.uz/dashboard/diploma) ўзининг мос ОТМи доменига ўзгартириб киради.