Базавий тўлов-контракт асосида биринчи курсга тавсия этилган абитуриентлар тўлов-контракт миқдорининг камида 25 фоизини тўлаган абитуриентларга талабалар сафига қабул қилиш бўйича ОТМ буйруғини чиқришлари лозим бўлади. Табақалаштирилган тўлов-контракт асосида тавсия этилганларга ДКнинг 5-сон баёни билан белгиланган тартибда 1 декабрга қадар камида 50%ни тўлагандан сўнг буйруқ чиқарилади. Худди шунингдек хориждан ўқишини кўчириб келган фуқароларимиз учун таълим йўналишларига мос равишда оддий базавий контракт шартномаси берилади.