01 Iyn
- 2021-06-01 13:12:18
Жиззах политехника институти ва Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетининг ҳамкорликдаги қўшма таълим дастури “машинасозлик технологияси” йўналиши учун 2021-2022 ўқув йилига қабул бошланди
2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги 2021 йил 3 февралдаги ПҚ-6155-сонли фармони иловасининг 168-бандига мувофиқ Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети ва Жиззах политехника институти ҳамкорлигида қўшма таълим дастури ташкил этилди.
- 2021–2022 ўқув йилидан бошлаб талабалар дастлабки 2 йил Жиззах политехника институтида, кейинги 2 йил эса Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетида таълим олиши ва битирувчи талабаларга икки томонлама диплом берилиши назарда тутилади;
- Абитуриентлар учун кириш имтихонларини ўтказиш, талабаликка қабул қилиш ва баҳолаш, таълим сифати назорати ҳамда битирувчиларининг якуний аттестацияси Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетидаги тартибга мувофиқ амалга оширилиши белгиланади;
- Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетида мавжуд ўқув режага мувофиқ машинасозлик технологияси йўналишида инглиз тилида таълим берилади;
- дарс бериш жараёнига маҳаллий профессор-ўқитувчилар, айрим мутахассислик фанлари бўйича эса чет эл профессор-ўқитувчилар тўғридан-тўғри меҳнат шартномалари тузиш йўли билан жалб қилинади;