Қабул_2022 | РасманАБИТУРИЕНТЛАР ДИҚҚАТИГА!!! 2022/2023 ўқув йили учун қабул квоталари тасдиқланди Президентнинг "Давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини ташкил этиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ “2022/2023 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги Фармойиши қабул қилинди. Унга кўра ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари умумий квотаси 121 395 нафар этиб белгиланди. 👉БАКАЛАВРИАТ – 110 707 нафар: кундузги таълим шаклига – 77 477 нафар; сиртқи таълим шаклига – 26 095 нафар нафар; кечки таълим шаклига – 3 725 нафар; масофавий таълим шаклига – 3 410 нафар; 👉МАГИСТРАТУРА – 10 688 нафар. ✔️ Шунингдек, молиявий мустақиллик берилган 36 та давлат олий таълим муассасалари тўлов-контракт бўйича яна 50 мингдан ортиқ қабул параметрлари Кузатув кенгашлари қарори билан тасдиқланиши режалаштирилган. Натижада жорий ўқув йилида қабул параметрлари ўтган йилга нисбатан ошади.
Қонунчилик_янгиликлари ⚡️"Давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини ташкил этиш тўғрисида"ги қарор қабул қилинди. ➡️ Ҳужжатга кўра 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб давлат олий таълим муассасаларида: ➖ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари Президент фармойишига кўра тасдиқланади; ➖бакалавриат йўналишлари бўйича масофавий таълим шакли жорий этилади; ➖магистратурага қабул абитуриентнинг бакалавриат диплом бали ўртача кўрсаткичи ҳамда хорижий тилни билиш даражаси бўйича тегишли миллий ёки халқаро сертификат асосида амалга оширилади, мутахассислик фанидан имтиҳон ўтказилмайди. Бунда магистратурага қабул бир йилда икки марта – август ва январь ойларида ташкил этилади. 🔖 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари фақат давлат гранти бўйича тасдиқланади. 🔰 Талабалар ўқишини давлат олий таълим муассасаларига кўчириш бўйича қуйидаги тартиб жорий этилмоқда: ➡️ Унга кўра, давлат олий таълим муассасалариаро талабалар ўқишини кўчиришга фақатгина қуйидаги ҳолатларда рухсат берилади: ➖ талаба оила қуриши муносабати билан турмуш ўртоғи доимий яшайдиган ҳудуддаги олий таълим муассасасига ўқишини кўчириш учун мурожаат қилганда; ➖ давлат органларининг ходимлари иш жойи ўзгарган тақдирда унинг турмуш ўртоғи ёки вояга етмаган фарзанди ўқишини кўчириш учун мурожаат қилганда, тегишли вазирлик (идора) раҳбарининг тавсияси асосида. Маълумот ўрнида, хорижий мамлакатлар ҳамда юртимизда фаолият юритаётган хорижий ОТМ филиаллари ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан давлат олий таълим муассасаларига ўқишни кўчириш амалдаги тартибга мувофиқ ташкил этилади. Шунингдек, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ваколатлари кенгаймоқда. Жумладан, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тегишли вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда вазирлик томонидан тасдиқланади. 🔗 Telegram  | Instagram  | Facebook  | YouTube
Қабул_2022 | #АБИТУРИЕНТЛАР_ДИҚҚАТИГА ⚡️Энди олий таълим муассасаларига қабул 20 июндан бошланади ✅ 2022/2023 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларига абитуриент сифатида рўйхатдан ўтиш жараёнлари 2022 йилнинг 20 июнидан 20 июлига қадар (жорий кун ҳам) бўлиб ўтади. Бунда онлайн рўйхатдан ўтиш: 👉 Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали; 👉 Давлат тест марказининг расмий веб-сайти орқали орқали амалга оширилади. ➡️Чет тили фанидан касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиладиган таълим йўналишларига онлайн рўйхатдан ўтиш 10 июлига қадар (10 июль куни ҳам) амалга оширилади. манбаа: 👉@eduuz ⚡️Жорий йил ҳам 5 тагача таълим йўналишини танлаш мумкин Қарорга кўра абитуриентларга: ➡️ тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси ва кетма-кетлиги бир хил бўлган бештагача бакалавриат таълим йўналишларини ҳамда бир вақтнинг ўзида барча таълим шаклларини танлаш ҳуқуқи берилади; ➡️ рўйхатдан ўтиш жараёнида танланган бакалавриат таълим йўналишлари устуворлигига қараб дастлаб давлат гранти, кейинчалик тўлов-контракт асосида танловда иштирок этиш имконияти берилади. манбаа: 👉@eduuz
⚡️Энди магистратурага қабул икки марта бўлади Жорий ўқув йилидан бошлаб давлат олий таълим муассасаларида: ➖магистратурага қабул абитуриентнинг бакалавриат диплом бали ўртача кўрсаткичи ҳамда хорижий тилни билиш даражаси бўйича тегишли миллий ёки халқаро сертификат асосида амалга оширилади, мутахассислик фанидан имтиҳон ўтказилмайди. Бунда магистратурага қабул бир йилда икки марта – август ва январь ойларида ташкил этилади. манбаа: 👉@eduuz Қўшимча тўлдириш Магистратурага қабул икки марта амалга оширилганда: 🗓 август ойидаги қабул – навбатдаги ўқув йили учун тасдиқланган давлат гранти ва тўлов-контракт асосидаги квоталар учун; 🗓 январь ойидаги қабул – ёзда тўлмай қолган ўринлар ҳамда Давлат қабул комиссияси тасдиқланган контракт асосидаги қўшимча квоталар учун бўлади. манбаа: 👉@eduuz
Қабул_2022 | Расман АБИТУРИЕНТЛАР ДИҚҚАТИГА!!! 2022/2023 ўқув йили учун қабул квоталари тасдиқланди Президентнинг "Давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини ташкил этиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ “2022/2023 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги Фармойиши қабул қилинди. Унга кўра ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари умумий квотаси 121 395 нафар этиб белгиланди. 👉БАКАЛАВРИАТ – 110 707 нафар: кундузги таълим шаклига – 77 477 нафар; сиртқи таълим шаклига – 26 095 нафар нафар; кечки таълим шаклига – 3 725 нафар; масофавий таълим шаклига – 3 410 нафар; 👉МАГИСТРАТУРА – 10 688 нафар. ✔️ Шунингдек, молиявий мустақиллик берилган 36 та давлат олий таълим муассасалари тўлов-контракт бўйича яна 50 мингдан ортиқ қабул параметрлари Кузатув кенгашлари қарори билан тасдиқланиши режалаштирилган. Натижада жорий ўқув йилида қабул параметрлари ўтган йилга нисбатан ошади.
⚡️"Давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини ташкил этиш тўғрисида"ги қарор қабул қилинди. ➡️ Ҳужжатга кўра 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб давлат олий таълим муассасаларида: ➖ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари Президент фармойишига кўра тасдиқланади; ➖бакалавриат йўналишлари бўйича масофавий таълим шакли жорий этилади; ➖магистратурага қабул абитуриентнинг бакалавриат диплом бали ўртача кўрсаткичи ҳамда хорижий тилни билиш даражаси бўйича тегишли миллий ёки халқаро сертификат асосида амалга оширилади, мутахассислик фанидан имтиҳон ўтказилмайди. Бунда магистратурага қабул бир йилда икки марта – август ва январь ойларида ташкил этилади. 🔖 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари фақат давлат гранти бўйича тасдиқланади. 🔰 Талабалар ўқишини давлат олий таълим муассасаларига кўчириш бўйича қуйидаги тартиб жорий этилмоқда: ➡️ Унга кўра, давлат олий таълим муассасалариаро талабалар ўқишини кўчиришга фақатгина қуйидаги ҳолатларда рухсат берилади: ➖ талаба оила қуриши муносабати билан турмуш ўртоғи доимий яшайдиган ҳудуддаги олий таълим муассасасига ўқишини кўчириш учун мурожаат қилганда; ➖ давлат органларининг ходимлари иш жойи ўзгарган тақдирда унинг турмуш ўртоғи ёки вояга етмаган фарзанди ўқишини кўчириш учун мурожаат қилганда, тегишли вазирлик (идора) раҳбарининг тавсияси асосида. Маълумот ўрнида, хорижий мамлакатлар ҳамда юртимизда фаолият юритаётган хорижий ОТМ филиаллари ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан давлат олий таълим муассасаларига ўқишни кўчириш амалдаги тартибга мувофиқ ташкил этилади. Шунингдек, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ваколатлари кенгаймоқда. Жумладан, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тегишли вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда вазирлик томонидан тасдиқланади.
⚡️Энди олий таълим муассасаларига қабул 20 июндан бошланади ✅ 2022/2023 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларига абитуриент сифатида рўйхатдан ўтиш жараёнлари 2022 йилнинг 20 июнидан 20 июлига қадар (жорий кун ҳам) бўлиб ўтади. Бунда онлайн рўйхатдан ўтиш: 👉 Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали; 👉 Давлат тест марказининг расмий веб-сайти орқали орқали амалга оширилади. ➡️Чет тили фанидан касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиладиган таълим йўналишларига онлайн рўйхатдан ўтиш 10 июлига қадар (10 июль куни ҳам) амалга оширилади. ⚡️Жорий йил ҳам 5 тагача таълим йўналишини танлаш мумкин Қарорга кўра абитуриентларга: ➡️ тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси ва кетма-кетлиги бир хил бўлган бештагача бакалавриат таълим йўналишларини ҳамда бир вақтнинг ўзида барча таълим шаклларини танлаш ҳуқуқи берилади; ➡️ рўйхатдан ўтиш жараёнида танланган бакалавриат таълим йўналишлари устуворлигига қараб дастлаб давлат гранти, кейинчалик тўлов-контракт асосида танловда иштирок этиш имконияти берилади.
⚡️Энди магистратурага қабул икки марта бўлади Жорий ўқув йилидан бошлаб давлат олий таълим муассасаларида: ➖магистратурага қабул абитуриентнинг бакалавриат диплом бали ўртача кўрсаткичи ҳамда хорижий тилни билиш даражаси бўйича тегишли миллий ёки халқаро сертификат асосида амалга оширилади, мутахассислик фанидан имтиҳон ўтказилмайди. Бунда магистратурага қабул бир йилда икки марта – август ва январь ойларида ташкил этилади. Қўшимча тўлдириш Магистратурага қабул икки марта амалга оширилганда: 🗓 август ойидаги қабул – навбатдаги ўқув йили учун тасдиқланган давлат гранти ва тўлов-контракт асосидаги квоталар учун; 🗓 январь ойидаги қабул – ёзда тўлмай қолган ўринлар ҳамда Давлат қабул комиссияси тасдиқланган контракт асосидаги қўшимча квоталар учун бўлади. манбаа: 👉@eduuz