2020 йил 13 октябрь куни Жиззах шаҳрида Жиззах вилояти ҳокимлиги ҳамда жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ташаббуси билан нуронийлар, ёшлар ҳамда корхона ва ташкилот ходимлари иштирокида “Саломатлик учун 5 минг қадам шиори остида пиёда юриш марафони ўтказилди. Юриш каби енгил жисмоний машқлар ҳолсизлик, семизлик ва бошқа салбий ҳолатларни олдини олади ҳамда саломатликни мустаҳкамлайди. “Соғлик учун 5 минг қадам” шиори остида ўтказилган марафонда Жиззах политехника институти профессор-ўқитувчилари фаол иштирок этдилар.

Институт ахборот хизмати