2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги 2021 йил 3 февралдаги ПҚ-6155-сонли фармони иловасининг 168-бандига мувофиқ Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети ва Жиззах политехника институти ҳамкорлигида қўшма таълим дастури ташкил этилди.  
  • 2021–2022 ўқув йилидан бошлаб талабалар дастлабки 2 йил Жиззах политехника институтида, кейинги 2 йил эса Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетида таълим олиши ва битирувчи талабаларга икки томонлама диплом берилиши назарда тутилади;
  • Абитуриентлар учун кириш имтихонларини ўтказиш, талабаликка қабул қилиш ва баҳолаш, таълим сифати назорати ҳамда битирувчиларининг якуний аттестацияси Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетидаги тартибга мувофиқ амалга оширилиши белгиланади;
  • Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетида мавжуд ўқув режага мувофиқ машинасозлик технологияси йўналишида инглиз тилида таълим берилади;
  • дарс бериш жараёнига маҳаллий профессор-ўқитувчилар, айрим мутахассислик фанлари бўйича эса чет эл профессор-ўқитувчилар тўғридан-тўғри меҳнат шартномалари тузиш йўли билан жалб қилинади;
Қўшма таълим дастурида талабалар тўлов шартнома асосида кундузги таълим шаклида таълим олади, 2021-2022 ўқув йилида 100 нафар талаба қабул қилинади ва бир йиллик тўлов контракти миқдори 24,5 миллион сўм қилиб белгиланди. Жиззах политехника институтида қўшма таълим дастурига қабул имтиҳонлари учун рўйхатдан ўтиш муддати 2021 йил 25 июн.   Манзил: Жиззах шаҳри, Ислом Каримов кўчаси 4-уй Мурожаат учун телефон: 8 (372) 2264605, 8 (372) 2264506 +998943418822(Учқун Мирзаев), +998933030778(Сирожиддин Жиянбоев), +998915960104(Ихтиёр Асқаров)