Img
2025-04-30

Бўлажак кадрларни ҳалоллик вакцинаси билан эмлаш - давр талаби

Ўзбекистон "Адолат" СДП томонидан апрель ойи “Коррупцияга қарши курашиш” ойлиги деб белгиланиб, айни кунларда бу борада жойларда тарғибот тадбирлари қизғин давом этмоқда. Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах шаҳар Кенгаши томонидан Жиззах политехника институти академик лицейида "Бўлажак кадрларни ҳалоллик вакцинаси билан эмлаш - давр талаби" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда партия фаоллари, Жиззах шаҳар ИИБ масъул ходими Карим Рашидов, институт коррупцияга қарши курашиш "Комплаенс назорат" тизимини бошқариш бўлими бошлиғи Хасан Хаитов, лицей ўқитувчи ва талабалари иштирок этишди. Тадбирда мамлакатимизда айни соҳада амалга оширилаётган тизимли ислоҳотлар эътироф этилди. Шунингдек, тадбир иштирокчиларига коррупция ва унинг келиб чиқиш сабаблари, коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик, коррупциявий хатти-ҳаракатлар учун жавобгарлик турлари тушунтирилди

Qo'shimcha rasm 1 Qo'shimcha rasm 2 Qo'shimcha rasm 3