...

20 Iyn

Тадбиркорлар ва сармоядорлар диққатига!

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9 сентябрдаги “Республикада олий таълим муассасаларида талабаларни турар жой билан қамраб олиш даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 563-сонли қарори қабул қилинган.

Мазкур қарорда талабалар турар жойларини давлат-хусусий шериклик асосида хусусий инвестицияларни жалб қилиш орқали барпо этиш белгиланган.

Жиззах политехника институтига хусусий ташаббускор “Best Kontinental” хусусий корхонаси томонидан ташаббус таклифи, шу жумладан лойиҳа концепцияси тақдим этилган. Мазкур лойиҳада Жиззах политехника институтининг (0.3 гектар) ҳудудида 400 ўринга мўлжалланган талабалар турар жойи биносини қуриш ва фаолиятини ташкил этиш режалаштирилган.

Лойиҳа тўғрисида маълумотлар:

Лойиҳа концепцияси

Лойиҳа ҳақида маълумот

Мазкур лойиҳани амалга оширишдан манфаатдор инвесторлар 2023 йил 3 августга қадар “Қизиқиш билдириш шаклини қуйидаги манзилларга юборишлари керак:

  1. Жиззах политехника институти манзили: Жиззах вилояти, Жиззах шаҳри, Ислом Каримов кўчаси,4 уй, e-mail: info@jizpi.uzвеб-сайт: jizpi.uz, Телефон рақами: 72 226-46-05;
  2. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги манзили: Тошкент шаҳри, Университет, 7-уй. e-mail: devonxona@edu.uzedu@exat.uzвеб-сайт: edu.uz, Телефон рақами: 71 203-32-23;
  3. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги манзили: 100017 Тошкент шаҳри, Истиқлол, 29-уй, e-mail: info@imv.uzimv@exat.uzвеб-сайт: imv.uzТел. рақами: 71 239-15-69, 239-12-52.

ДХШ тўғрисида”ги қонуннинг 17-моддасига биноан, қизиқиш билдириш учун сўров ва тендерлар (таклифлар) олинган тақдирда, давлат шериги томонидан лойиҳанинг хусусий ташаббускори ва қизиқиш билдирган учинчи томонлар иштирокида хусусий шерикни аниқлаш учун тендер ўтказилади.