Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонунига, Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида белгиланган вазифалар ҳамда таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларга мувофиқ олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби ва қоидаларини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 6-сон, 108-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов ҳамда олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Маджидов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 27 апрель,
360-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 апрелдаги 360-сон қарорига
ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Қарорнинг 1-бандида:
а) тўртинчи хатбошидаги «мувофиқ;» сўзи «мувофиқ тасдиқлансин» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
2. 1-иловада:
а) 1-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ушбу Низом ҳарбий таълим муассасаларига ва Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган хорижий олий таълим муассасалари ҳамда уларнинг филиалларига татбиқ этилмайди»;
б) 3-бандда:
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3. Олий таълим муассасаларининг кундузги, сиртқи, махсус сиртқи ва кечки (сменали) таълим шаклларига талабаларни қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси (кейинги ўринларда Давлат комиссияси деб аталади) томонидан кириш имтиҳонлари (тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон) натижаларига кўра тўпланган балларнинг рейтинг тизими бўйича амалга оширилади»;
тўртинчи хатбошидаги «тўплаган тест баллари» сўзлари «кириш имтиҳонлари (тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон) натижаларига кўра тўплаган баллари» сўзлари билан алмаштирилсин;
олтинчи хатбошидаги «ректорлари жойларда тест синовларини» сўзлари «ректорлари (филиал директорлари) жойларда кириш имтиҳонларини (тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон)» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) қуйидаги мазмундаги 41-банд қўшилсин:
«41. Абитуриентлардан алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишларига қабул тест синовларисиз, касбий (ижодий) имтиҳонлар орқали амалга оширилади.
Касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиладиган фанлар бўйича имтиҳон дастурлари ва ҳар бир фан хусусияти ҳисобга олинган ҳолда баҳолаш мезонлари, шунингдек, тегишли бакалавриат таълим йўналишларига мувофиқ келувчи фанлар мажмуаси олий таълим муассасалари томонидан ишлаб чиқилади ҳамда тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар томонидан тасдиқланади.
Жадвал бўйича касбий (ижодий) имтиҳонларга (имтиҳон босқичи ёки турига) келмаган абитуриентлар учун қайта касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказилмайди, улар навбатдаги имтиҳонларга қўйилмайди ҳамда ўқишга қабул қилинмайди»;
г) 6-банднинг биринчи, иккинчи ва тўртинчи хатбошиларидаги «испан,» сўзидан кейин «турк,» сўзи қўшилсин;
д) 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«10. Сиртқи, махсус сиртқи таълимга талабаларни қабул қилиш:
сиртқи таълим шаклида — умумий ўрта (10-11-синфлар негизида), ўрта махсус, касб-ҳунар маълумоти тўғрисидаги тегишли ҳужжатга эга бўлган ва сиртқи таълимга кириш имтиҳонлари (тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон)дан муваффақиятли ўтган абитуриентлар ҳисобидан;
махсус сиртқи таълим шаклида — фақат мос ёки турдош таълим йўналиши бўйича ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотига ва таълим йўналишига мувофиқ соҳа, касб, лавозимларда камида уч йиллик амалий иш стажига (педагогик йўналишлар учун педагогик стажга) ҳамда ишлаб турган соҳа ташкилотларидан берилган тавсияномага эга бўлган, кириш имтиҳонлари (тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон)дан муваффақиятли ўтган абитуриентлар ҳисобидан амалга оширилади»;
е) қуйидаги мазмундаги 101 — 105-бандлар қўшилсин:
«101. Олий таълим муассасалари бакалавриатининг сиртқи таълим шаклига ўқишга қабул қилиш Давлат комиссиясининг қарорига мувофиқ Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган кириш тест синовлари ёки олий таълим муассасаларида ўтказиладиган кириш имтиҳонлари (касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон) орқали танлов асосида амалга оширилади.
Бунда:
олий таълим муассасалари бакалавриатининг сиртқи таълим шаклига тест синовлари орқали ўқишга қабул қилиш Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 апрелдаги 261-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш учун кириш тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади;
олий таълим муассасалари бакалавриатининг сиртқи таълим шаклига олий таълим муассасаларида ўтказиладиган кириш имтиҳонлари (касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон) орқали танлов асосида ўқишга қабул қилиш мазкур Низомга 5-иловада белгиланган тартибда амалга оширилади.
102. Олий таълим муассасалари учун белгиланган қабул квоталари таркибида ҳудудлар кесимида мақсадли қабул квоталари тасдиқланган таълим йўналишларига қабул муайян ҳудудда доимий яшайдиган (паспортдаги маълумоти бўйича), умумий ўрта (10-11-синфлар негизида), ўрта махсус, касб-ҳунар маълумоти тўғрисидаги тегишли ҳужжатга эга бўлган ва кириш имтиҳонлари (тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон)дан муваффақиятли ўтган абитуриентлар ҳисобидан амалга оширилади.
103. Олий таълим муассасалари бакалавриатининг кундузги таълим йўналишларига ногиронлиги бўлган шахсларни қўшимча давлат гранти квоталари асосида ўқишга қабул қилиш Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 июндаги 417-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларига ногиронлиги бўлган шахсларни қўшимча давлат гранти квоталари асосида ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом асосида амалга оширилади.
104. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирликлар ва идораларнинг офицерлари, шартнома бўйича хизмат қилаётган сержантлар ва оддий аскарлар таркибидаги ҳарбий хизматни ўташда ҳалок бўлган, шунингдек, ҳарбий хизматни ўташда ярадор бўлган, контузия, шикаст олиш натижасида ногирон бўлиб қолган ёки касалликларга дучор бўлган ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари вазирликлар ёки идораларнинг тегишли тавсияномалари асосида белгиланган қабул квоталаридан ташқари давлат гранти асосида олий таълим муассасалари бакалавриатига (иккинчи ва ундан кейинги олий таълимдан ташқари) ўқишга танловсиз қабул қилинадилар.
105. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирликлар ва идораларнинг хизматдаги офицерлари, шартнома бўйича хизмат қилаётган сержантлар ва оддий аскарлар таркиби фарзандлари учун олий таълим муассасалари бакалавриатининг кундузги таълим шаклидаги таълим йўналишларига давлат гранти асосида белгиланган умумий қабул квоталарининг беш фоизи миқдорида давлат гранти асосидаги қўшимча қабул квоталари ажратилади.
Ажратилган беш фоизли давлат гранти асосидаги қўшимча қабул квоталарига талабаликка қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирликлар ва идораларининг белгиланган шаклдаги тавсияномаларига эга бўлган абитуриентларнинг тест синовлари натижаларига мувофиқ амалга оширилади.
Ажратилган беш фоизли давлат гранти асосидаги қўшимча қабул квоталарига қабул қилинмаган абитуриентлар тўплаган баллари билан мазкур таълим йўналишида умумий тартибда танловда иштирок этадилар»;
ж) 12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«12. Олий таълим муассасаларида ўқишга қабулни сифатли ташкил этиш мақсадида олий таълим муассасаларида қабул комиссиялари ташкил этилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар томонидан белгиланган тартибда қабул комиссияси раиси, унинг ўринбосари ва қабул комиссияси котиблари тайинланади. Бунда олий таълим муассасаси ректори (филиал директори) лавозим бўйича қабул комиссиясига раислик қилади.
Қабул комиссиялари аъзоларининг вазифалари қабул комиссияси раиси томонидан белгиланади.
Абитуриентларнинг ўқишга қабул қилиш ҳақидаги аризалари олий таълим муассасалари қабул комиссиялари томонидан 15 июндан 15 июлгача (шу куни ҳам), Ўзбекистон давлат консерваторияси учун 15 июндан 10 июлгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.
Аризалар онлайн тарзда ҳам қабул қилиниши мумкин.
Абитуриент олий таълим муассасаси қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
таълим йўналиши, ўқув тили, шакли кўрсатилган ҳолдаги ариза (аризада олий таълим муассасасини тугатганлиги ёки олий маълумоти йўқлиги, қайси чет тилидан тест топшириши, ҳарбий тавсияномага эга бўлганлар унинг рақамини ва танланган иккинчи олий таълим муассасаси, таълим йўналишини кўрсатишлари ҳамда тест синовларини ўтказиш қоидалари ва жавоблар варақаларини тўғри тўлдириш билан танишганлиги кўрсатилади);
умумий ўрта таълимни (11-синф негизида) тугатганлиги ҳақидаги ҳужжат ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжат ва унинг иловаси асл нусхалари;
паспорт (16 ёшга тўлмаганлар учун туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома)нинг нусхаси;
3,5 x 4,5 см ўлчамдаги 6 дона рангли фотосурат;
қонун ҳужжатларига мувофиқ ўқишга киришда имтиёз берувчи ҳужжатнинг асл нусхаси;
махсус сиртқи бўлим абитуриентлари учун меҳнат дафтарчасидан белгиланган тартибда тасдиқланган кўчирма ва ишлаб турган соҳадан тавсиянома.
Тўлиқ давлат таъминотидаги етим болалар ва кўзи ожизлар тоифасига кирувчи шахслар ушбу ҳолатни тасдиқловчи ҳужжатларни топширадилар.
Тўлиқ давлат таъминотидаги етим болалар тоифасига «Меҳрибонлик уйлари»да яшаб таълим олган, 18 ёшга тўлмаган, отаси ҳам, онаси ҳам вафот этган ёки суд қарорига биноан вафот этган деб эълон қилинган болалар киради.
Ариза шакли олий таълим муассасаси томонидан белгиланади.
Танловдан ташқари ўқишга кириш ҳуқуқига эга бўлган халқаро ва республика олимпиадалари, танловлар ва мусобақалар ғолиблари асл нусхадаги тасдиқловчи ҳужжатларни топширадилар.
Абитуриент аризасидаги «ўзим ҳақимда қуйидагиларни маълум қиламан» устунига ҳужжатлар билан тасдиқловчи ҳолатлар (болаликдан I ва II гуруҳ ногиронлари, етим, «Меҳрибонлик уйлари» тарбияланувчилари ва боқувчиси йўқ) қайд этилади.
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқаролар ҳарбий қисм қўмондонлигининг тегишли тавсияномасининг аслини мазкур банднинг еттинчи — ўнинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳужжатлар билан биргаликда тақдим этадилар.
Ҳарбий қисм тавсияномасининг шакли ва уни бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизмати томонидан белгиланади.
Абитуриент томонидан паспорт (16 ёшга тўлмаганлар туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома) қабул комиссиясига шахсан кўрсатилади.
Ҳарбий қисмлар қўмондонлиги тавсияномалари улар берилган кундан ҳамда муддатли ҳарбий хизматни тугатган давридан бошлаб уч йил мобайнида ҳақиқий ҳисобланади (олий таълим муассасасига талабаликка қабул қилинганлиги тўғрисидаги расмий буйруқ бўлса, имтиёздан такроран фойдаланиш мумкин эмас).
Кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар мавжуд бўлганда олий таълим муассасаси қабул комиссияси абитуриентнинг ҳужжатларини қабул қилишни рад этишга ҳақли эмас.
Ҳужжатлар қабул қилишнинг белгиланган муддатлари тугагандан сўнг ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш қатъиян ман қилинади.
Абитуриент томонидан топширилган ҳужжатларнинг қалбакилиги аниқланса, у ҳолда абитуриент кириш имтиҳонларидан (талабаликка қабул қилинган бўлса олий таълим муассасаси талабалари сафидан) четлаштирилади ҳамда ҳужжатлари белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилади.
Олий таълим муассасалари қабул комиссиялари 20 июлгача бўлган муддатда Давлат тест маркази орқали Давлат комиссиясига таълим йўналиши, ўқув шакли ва тили кўрсатилган ҳолда, абитуриентларнинг сони ҳақида белгиланган шаклдаги маълумотни имтиёзга эга бўлганлар тўғрисидаги маълумотлар билан қўшиб тақдим этадилар»;
з) 17-бандда:
биринчи хатбошидаги «тест синовларининг» сўзлари «кириш имтиҳонлари (тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон)нинг» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «тест натижалари» сўзлари «абитуриентларнинг олий таълим муассасаларига талабаликка тавсия этилганлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
и) 18-банднинг бешинчи хатбошисидаги «тест синови» сўзлари «кириш имтиҳонлари (тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон)» сўзлари билан алмаштирилсин;
к) 19-банднинг биринчи хатбошисидаги «энг юқори баллнинг 30 % (68,0 балл)дан» сўзлари «Давлат комиссияси томонидан белгиланадиган минимал баллдан» сўзлари билан алмаштирилсин;
л) 20-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«20. Кириш имтиҳонлари (тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон)да тўплаган натижалари Давлат комиссияси томонидан белгиланадиган минимал баллдан кам бўлмаган, асосий квоталар доирасида ва Давлат комиссияси томонидан белгиланган қўшимча ўринларга қабул қилинмай қолган ва ўқиш истагини билдирган абитуриентларга биринчи ўқув йилига амалда ўрнатилган тўлов-контракт миқдорига нисбатан 10 баробар ва ундан ортиқ оширилган тўлов-контракт миқдорида тўловни амалга ошириш шарти билан ўқишга кириш ҳуқуқи берилади.
Кириш имтиҳонлари (тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон) натижаларига кўра Давлат комиссияси томонидан белгиланадиган минимал баллдан кам балл тўплаган абитуриентларга биринчи ўқув йилига амалдаги оширилган тўлов-контрактнинг таълим йўналиши бўйича белгиланган энг юқори миқдорининг 2 баробарига тенг тўловни амалга ошириш шарти билан ўқишга кириш ҳуқуқи берилади.
Тест синовлари натижаси бўйича етарли балл тўпламаган ва оширилган тўлов-контракт асосида ўқиш истагини билдирган барча абитуриентлар учун оширилган тўлов-контрактнинг миқдори (баробари) кам бўлган таълим йўналишини танлаш имконияти берилади. Бунда, абитуриент тест топширган фанлар мажмуасининг (фанларнинг блокдаги ўрни) мослиги билан биргаликда унинг доимий яшаш жойи ёки ҳужжат топширган олий таълим муассасаси жойлашган ҳудуд мезон этиб белгиланади.
Оширилган тўлов-контракт асосида ўқиш истагини билдирган абитуриент Давлат комиссияси томонидан белгиланган муддатларда тўлов-контракт шартларини биринчи ўқув йили учун тўлиқ бажаргандан сўнг олий таълим муассасаси раҳбарининг буйруғи билан ўқишга қабул қилинади»;
м) 21-банднинг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
н) 23-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«23. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон ўқувчи ёшларини рағбатлантириш чоралари тўғрисида» 1993 йил 5 февралдаги ПФ-555-сон Фармонига мувофиқ ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон иқтидорли ёшларини тақдирлаш ва моддий рағбатлантириш тўғрисида» 2008 йил 13 октябрдаги 226-сон қарори билан тасдиқланган Халқаро ва республика олимпиадалари, танловлари, мусобақалари ғолиблари бўлган академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини тақдирлаш тартиби тўғрисидаги низом ҳамда Республика олимпиадалари, танловлари ва спорт мусобақаларини ўтказиш тўғрисидаги низомлар асосида халқаро ва республика олимпиадалари, танловлари ва мусобақалари ғолиблари ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази таъсис этадиган махсус гувоҳномани олганлар Давлат комиссиясининг қарори билан тегишли олий таълим муассасаларининг мос таълим йўналишларига танловдан ташқари кириш имтиҳонлари (тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон)сиз давлат грантлари асосида қабул қилинадилар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Зулфия номидаги Давлат мукофотини таъсис этиш бўйича таклифларни қўллаб-қувватлаш тўғрисида» 1999 йил 10 июндаги ПФ-2326-сон Фармонига мувофиқ Зулфия номидаги Давлат мукофотлари соҳибалари бўлган умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари мос таълим йўналишлари бўйича олий таълим муассасаларига танловдан ташқари кириш имтиҳонлари (тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон)сиз давлат грантлари асосида қабул қилинадилар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мард ўғлон» давлат мукофотини таъсис этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 21 ноябрдаги ПҚ-3402-сон қарорига мувофиқ «Мард ўғлон» давлат мукофоти соҳиблари бўлган умумтаълим ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ўқувчилари мос таълим йўналишлари бўйича олий таълим муассасаларига танловдан ташқари кириш имтиҳонлари (тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон)сиз давлат грантлари асосида қабул қилинадилар.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ва тегишли вазирликлар, идоралар томонидан ҳар йили ўтказиладиган педагогика ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари битирувчилари ва таълим муассасалари тарбияланувчиларининг «Тарбиячи» республика танлови ғолиби, тиббиёт муассасалари ҳамшираларининг «Ҳамшира» республика танлови ғолиби, Бадиий академиянинг тасвирий санъат бўйича республика танлови ғолиблари, «Ниҳол» мукофоти совриндорлари мазкур вазирликлар, идоралар ва жамғармалар тақдимномаларига мувофиқ Давлат комиссиясининг қарори билан тегишли олий таълим муассасаларига, мос таълим йўналишларига танловдан ташқари кириш имтиҳонлари (тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон)сиз давлат грантлари асосида қабул қилинадилар.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоларига олий таълим муассасаларига имтиёзли қабул қилиш мақсадида тавсияномалар бериш бўйича республика комиссияси тақдимномаси асосида Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссиясининг қарори билан доимий яшаш жойидаги олий таълим муассасаларининг педагогика таълим йўналишларига танловдан ташқари кириш имтиҳонлари (тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон)сиз давлат грантлари асосида қабул қилинадилар;
Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидаги Исҳоқхон Ибрат номидаги хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб-интернатнинг бутун ўқиш даврини аъло баҳоларга ўқиган битирувчилари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг тавсиясига асосан Давлат комиссияси қарори билан олий таълим муассасалари бакалавриатининг хорижий тил ва адабиёти, филология ва тилларни ўқитиш таълим йўналишларига танловдан ташқари тест синовларисиз ва касбий (ижодий) имтиҳонларсиз қўшимча давлат грантлари асосида ўқишга қабул қилинадилар.
Олимпиада фани, танловлар билан олий таълим йўналишлари ўртасидаги касбий мувофиқлик Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Маданият вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади ва Давлат комиссияси томонидан тасдиқланади.
Олий таълим муассасалари қабул комиссиялари олимпиадалар, танловлар ва мусобақалар ғолибларининг аризалари ҳақидаги маълумотларни, таълим йўналиши, ўқув шакли ва тили кўрсатилган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази орқали Давлат комиссиясига 22 июлгача бўлган муддатда тақдим этадилар. Давлат комиссияси 31 июлгача ғолиб бўлганлар бўйича тегишли вазирликлар, идораларнинг тақдимномаси асосида алоҳида қарор қабул қилади.»;
о) қуйидаги мазмундаги 241-банд қўшилсин:
«241. Ҳарбий хизматчилар орасидан юқори натижаларга эришган, ҳар бир ҳарбий қисмдан биттадан ёш ҳарбий хизматчи ҳарбий қисм қўмондонлиги (раҳбарияти) ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти тавсияномасига мувофиқ олий таълим муассасаларига тасдиқланган давлат гранти квоталарига қўшимча равишда, имтиҳонларсиз қабул қилинади»;
п) 25-банднинг иккинчи хатбошисидаги «I гуруҳ кўзи ожиз ногиронлар» сўзлари «кўзи ожизлар тоифасига кирувчилар» сўзлари билан алмаштирилсин;
р) қуйидаги мазмундаги 261-банд қўшилсин:
«261. Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги қарорлардан норози бўлганлар тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар ёки судга белгиланган тартибда мурожаат қилиш ҳуқуқига эга»;
с) Низомга 1-илованинг 8-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«8. Жадвал бўйича касбий (ижодий) имтиҳонларга (имтиҳон босқичи ёки турига) келмаган абитуриентлар учун қайта касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказилмайди, улар навбатдаги имтиҳонларга қўйилмайди ҳамда ўқишга қабул қилинмайди»;
т) Низомга 2-илованинг 5-банди биринчи хатбошисидаги «(тегишли равишда 111,6 балл, 75,6 балл ёки 39,6 балл)» сўзлари «(тегишли равишда 93,0 балл, 63,0 балл ёки 33,0 балл)» сўзлари билан алмаштирилсин;
у) 4-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
ф) қуйидаги мазмундаги 5-илова қўшилсин:
«Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида низомга
5-ИЛОВА
Олий таълим муассасаларининг сиртқи таълим шаклига ўқишга қабул қилиш
ТАРТИБИ
1. Ўқитишнинг сиртқи шаклига талабаликка қабул фақат тўлов-контракт асосида амалга оширилади.
2. Ўқитишнинг сиртқи шаклига кириш учун ҳужжатлар ҳар йили 1 июлдан 30 июлгача бўлган муддатда қабул қилинади.
3. Олий таълим муассасаси таълим йўналиши (фан) бўйича имтиҳон комиссиясининг раислигига номзодни ўз вақтида тасдиқлаш учун бўйсунувига қараб тегишли вазирлик ёки идора билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига тақдим этади.
Олий таълим муассасаси таълим йўналиши (фан) бўйича имтиҳон комиссиясининг раислари рўйхати Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг буйруғи билан тасдиқланади.
4. Кириш имтиҳонлари бошланишидан олдин ректорнинг буйруғи билан тегишли фанлар бўйича имтиҳонларни ташкил этиш ва қабул қилиш учун тажрибали, малакали ва масъулиятли профессор-ўқитувчилар таркибидан таълим йўналиш (фан)лари бўйича имтиҳон комиссияси ташкил этилади.
5. Айрим ҳолларда олий таълим муассасаси таълим йўналиши (фан) бўйича имтиҳон комиссияси таркибига нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари ҳамда бошқа таълим муассасалари ўқитувчилари асосий иш жойи маъмуриятининг тавсияларига биноан киритилиши мумкин.
6. Ўқитишнинг сиртқи шаклига кириш имтиҳонлари дастурлари, баҳолаш мезонлари ҳамда кириш имтиҳонлари бўйича уларга мувофиқ келувчи фанлар мажмуаси олий таълим муассасасининг ректори томонидан бўйсунуви бўйича вазирлик ёки идора билан келишилган ҳолда тасдиқланади ва кириш имтиҳонлари бошланишидан олдин абитуриентлар эътиборига етказилади.
Кириш имтиҳонлари топшириқлари умумий ўрта (11-синф негизида), ўрта махсус, касб-ҳунар таълими фанларининг ўқув дастурларига мувофиқ тузилади.
Спорт фанлари бўйича имтиҳонлар топшириқлари абитуриентларнинг алоҳида тоифалари учун (жинси ва ёши бўйича) белгиланган меъёрий талабларга мувофиқ тузилади.
7. Кириш имтиҳонлари ўтказилишидан бир ҳафта олдин абитуриентларга олий таълим муассасаси қабул комиссияси масъул котиби имзолаган ва олий таълим муассасаси қабул комиссияси муҳри қўйилган ва ушбу тартибга 1-иловада намуна сифатида келтирилган рухсатнома берилади.
8. Кириш имтиҳонларини ташкил этиш ва уларни жойларда адолатли ўтказиш масъулияти олий таълим муассасалари қабул комиссиялари раислари, фан бўйича имтиҳон комиссия раислари ва улар томонидан тайинланадиган масъул ходимларга юкланади.
9. Кириш имтиҳонлари ҳар йили 16 августдан 25 августгача бўлган муддатда ўтказилади.
Кириш имтиҳонлари камида 3 та фандан муайян таълим йўналишида ўқитиш тилида ўтказилади.
10 Педагогика таълим йўналишларига ҳужжат топшираётган абитуриентларга касбий лаёқатига мувофиқ касб танлашга кўмаклашиш олий таълим муассасалари томонидан очиқ эшиклар куни, карьера куни, меҳнат ярмаркаси тадбирларини ўтказиш, шунингдек, абитуриентлардан ҳужжат қабул қилиш жараёнида факультетларда ташкил этилган касбга йўналтириш хоналарида маслаҳатлар бериш орқали амалга оширилади.
11. Имтиҳонларга ажратиладиган вақт имтиҳон дастурларига мувофиқ олий таълим муассасаси қабул комиссиясининг қарори билан белгиланади.
12. Кириш имтиҳонлари ўтказиладиган бинога киришда абитуриент микрокалькулятор, луғат, жадвал, китоб, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари ва шпаргалкалар олиб киришга ҳаракат қилса ёки олиб кирган бўлса, имтиҳонлар давомида имтиҳон топшириқларини бошқа абитуриентга узатса ёки ёрдам берса, имтиҳонлар учун ажратилган вақт тугаганидан кейин имтиҳон топшириқларини топширишдан бош тортса, имтиҳон топшириқларини аудиториядан ташқарига чиқарса, абитуриент имтиҳон ўтказиш тартибини бузган ҳисобланади ва таълим йўналиши (фан) бўйича имтиҳон комиссияси раиси (аъзоси) томонидан далолатнома тузилиб, у имтиҳондан четлаштирилади ва ўқишга қабул қилинмайди.
13. Имтиҳон жараёни ҳар бир гуруҳда камида 2 нафар гуруҳ назоратчиси кузатувида комиссия раиси томонидан тасдиқланган жадвалга қатъий риоя этилган ҳолда ўтказилади.
14. Абитуриентларнинг ёзма (амалий) шаклда бажарган имтиҳон ишларини текшириш ва баҳолаш шифрлаш орқали амалга оширилади.
Кириш имтиҳони тугаганидан сўнг гуруҳ назоратчиси абитуриентларнинг ёзма (амалий) имтиҳон ишларини қабул қилиб олиш, ҳар бир ёзма (амалий) иш ва унинг ушбу тартибга 2-иловада намуна сифатида келтирилган титул варағига идентификация рақамлари (шифр)ни қўйиш ҳамда имтиҳон комиссияси раисига ушбу имтиҳон ишларини текширишга бериш учун масъул ҳисобланади.
Ёзма (амалий) имтиҳон ишларига қўйилган шифрларнинг махфийлигини таъминлашга гуруҳ назоратчиси шахсан масъул ҳисобланади.
Ёзма (амалий) имтиҳон ишларини шифрлаш ва қайта тиклаш ҳамда уларни текшириш ва баҳолаш махсус ажратилган хоналарда амалга оширилади.
Ёзма (амалий) имтиҳон ишларини объектив текшириш ва баҳолаш учун масъулият фан бўйича имтиҳон комиссияси раиси ва аъзоларига юклатилади.
Ёзма (амалий) имтиҳон ишлари қабул комиссияларининг махсус хоналарида бир йил сақланади ва ушбу муддат ўтганидан сўнг белгиланган тартибда йўқ қилинади.
15. Қабул комиссиялари фаолияти олий таълим муассасаси бўйсунувига кўра вазирлик ва идораларнинг масъул ходимлари ёки тегишли вазирлик ва идоралар томонидан ваколат берилган ходимлар томонидан кузатиб борилади.
16. Имтиҳонлар, тегишли бакалавриат таълим йўналишлари рўйхати ва уларга мувофиқ келувчи 3 та фан мажмуаларида тўпланиши мумкин бўлган максимал 189,0 баллдан, ҳар бир фаннинг ўрнига қараб унинг учун ажратилган энг кўп баллнинг 0 дан 100 фоизгача бўлган оралиқда баҳоланади.
17. Имтиҳонлар натижалари баллар миқдори сифатида, титул варағига ва қайдномага киритилади. Бу ҳужжатларнинг ҳар бири фан бўйича имтиҳон комиссияси раиси ва олий таълим муассасаси қабул комиссиясининг масъул котиби томонидан имзоланади ҳамда муҳрланади.
18. Ўқитишнинг сиртқи таълим шакли бакалавриат таълим йўналишларига мувофиқ фанлар мажмуасидаги ҳар бир фан бўйича имтиҳон натижалари имтиҳон хусусиятига қараб, имтиҳон ўтказилганидан кейин 1 — 3 кун муддатда олий таълим муассасаси расмий веб-сайтида эълон қилинади.
19. Олий таълим муассасасида имтиҳонлар ўтказилиши даврида белгиланган тартибда норозилик (апелляция) аризаларини кўриб чиқиш учун апелляция комиссияси иши ташкил этилади.
Норозилик (апелляция) аризалари имтиҳон натижалари эълон қилинган вақтдан бошлаб 24 соат ичида қабул қилинади ва аппеляция комиссияси томонидан мурожаат қилганларнинг сонидан келиб чиққан ҳолда бир кундан уч кунгача бўлган муддатда кўриб чиқилади.
20. Жадвал бўйича имтиҳонларга (имтиҳон фани, босқичи ёки турига) келмаган абитуриентлар учун қайта имтиҳонлар ўтказилмайди ва улар ўқишга қабул қилинмайди.
21. Кириш имтиҳонлари натижаларига кўра абитуриентларни талабаликка тавсия этиш тўғрисида олий таълим муассасаси ректорининг буйруғи қабул қилиниб, кириш имтиҳонлари қайдномалари ҳар йили 29 августга қадар бўйсунувига кўра тегишли вазирлик (идора)га тақдим этилади.
Ўқитишнинг сиртқи шаклига талабаликка тавсия этилган абитуриентларни 2 сентябрдан бошлаб дарсларга қатнашишга рухсат бериш тўғрисида олий таълим муассасасининг буйруғи расмийлаштирилади.
Ўқитишнинг сиртқи шаклига абитуриентларни ўқишга қабул қилиш юридик ёки жисмоний шахслар томонидан ўқиш учун шартномада белгиланган маблағ миқдори 15 сентябрдан кечиктирилмай, белгиланган тартибда ўтказилгандан сўнг, олий таълим муассасаси ректорининг буйруғи билан расмийлаштирилади.
22. Сиртқи таълим йўналишларига қабул қилиш тўғрисидаги қарорлардан норози бўлганлар белгиланган тартибда, тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар ёки судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Олий таълим муассасаларининг сиртқи таълим шаклига ўқишга қабул қилиш тартибига
1-ИЛОВА
Олий таълим муассасаларининг сиртқи таълим шаклига ўқишга қабул қилиш тартибига
2-ИЛОВА
».
3. 2-иловада:
а) 1-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ушбу Низом ҳарбий таълим муассасаларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясига, Тошкент давлат юридик университетига, Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясига, Абу Райҳон Беруний номидаги Республика бизнес ва бошқарув олий мактаби, Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган хорижий олий таълим муассасалари ҳамда уларнинг филиалларига татбиқ этилмайди»;
б) 3-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Танлов ҳар бир олий таълим муассасаси бўйича магистрлик мутахассислиги, ўқитиш тили ва шаклига кўра алоҳида ўтказилади. Айрим магистратура мутахассисликлари бўйича ҳудудлар кесимида, шунингдек, кадрлар буюртмачилари кесимида мақсадли қабул квоталари тасдиқланган тақдирда, танлов ҳар бир ҳудуд, шунингдек, кадрлар буюртмачилари (олий таълим муассасаси) бўйича алоҳида ўтказилади»;
в) 4-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Кириш синовлари тегишли мутахассислик ўқитиладиган тилда ўтказилади»;
г) 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари ва номли давлат стипендиялари совриндорлари, Зулфия номидаги Давлат мукофотлари соҳибалари, шунингдек «Мард ўғлон» давлат мукофоти соҳиблари бўлган олий таълим муассасалари талабалари ва бакалавр даражасига эга ёшлар олий таълим муассасалари магистратурасига бакалавриатнинг таълим йўналишига мос ва турдош мутахассисликларга танловдан ташқари алоҳида давлат грантлари асосида қабул қилинадилар»;
д) 10-бандга қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши қўшилсин:
«қонун ҳужжатларига мувофиқ ўқишга киришда имтиёз берувчи ҳужжатнинг асл нусхаси»;
е) 12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«12. Ҳужжатлар тақдим этилиши жараёнида абитуриентлар паспортини шахсан кўрсатадилар»;
ж) 14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«14. Магистратурага кириш синови умумий баллари қуйидагилардан ташкил топади:
магистратурага киришда танлаган мутахассислик бўйича билим даражасини белгиловчи махсус фанлардан синов ўтказилади (баҳолаш мезони 0 баллдан 100 баллгачани ташкил этади);
чет тили (хорижий филология, хорижий тил ва адабиёти таълим йўналишлари базасидаги мутахассисликлар учун иккинчи чет тили) фани бўйича синов ўтказилади (баҳолаш мезони 0 баллдан 50 баллгачани ташкил этади);
олий таълим муассасаси битирувчисининг умумий рейтинги ёки ўзлаштириш кўрсаткичи (ўзлаштириш тегишли равишда 55 баллдан 100 баллгача бўлган диапазонда юздан бир аниқликда, ўзлаштирган фанларининг ўртача бали орқали ифодаланади) аниқланади.
Халқаро тан олинган чет тилини билиш даражаси ҳақидаги сертификат (TOEFL бўйича камида 72 ёки IELTS бўйича камида 5,5 балл, TestDaF (TD№3), CEFR бўйича камида В2) ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан бериладиган Чет тилини билиш даражаси ҳақидаги В2 ёки С1 даражасидаги сертификат тақдим этганларга чет тилидан 50 балл қўйилади ва улар чет тилидан кириш синовида иштирок этмайди.
Магистратурага ўқишга киришда энг кўп (максимал) тўпланиши мумкин бўлган балл — 250 ни ташкил этади»;
з) 16-банддан иккинчи — тўртинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;
и) 7-боб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
к) қуйидаги мазмундаги 311-банд қўшилсин:
«311. Олий таълим муассасаларининг магистратурасига ўқишга қабул қилиш бўйича қарорлардан норози бўлганлар тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар ёки судга белгиланган тартибда мурожаат қилиш ҳуқуқига эга».
4. 3-иловада:
а) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясига, Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясига, ҳарбий олий таълим муассасаларига, Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган хорижий олий таълим муассасалари ҳамда уларнинг филиалларига татбиқ этилмайди»;
б) қуйидаги мазмундаги 21-банд қўшилсин:
«21. Хорижий фуқароларнинг ўқишини хорижий олий таълим муассасаларидан Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига кўчириш (тиклаш) суҳбат асосида амалга оширилади. Уларнинг тўлов-контракт маблағлари миқдори қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади»;
в) 3-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Маълумотлар базаси мазкур Низом, ҳудудий ишчи гуруҳлар ташкил этиладиган олий таълим муассасалари рўйхати ва уларга топшириладиган ҳужжатлар намуналари, хорижий олий таълим муассасаларидан ўқишини кўчирмоқчи бўлганлар учун синовларни ўтказиш муддатлари, манзили акс эттирилган жадвалдан ташкил топади»;
г) 4 — 10-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«4. Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш ва қайта тиклашда (кейинги ўринларда талабалар ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш деб аталади) таълим йўналишларининг (мутахассисликларининг) номланиши бир хил бўлганда бундай таълим йўналишлари (мутахассисликлари) мос деб ҳисобланади.
Олий таълимнинг турдош таълим йўналишлари рўйхати Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади ва Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан тасдиқланади.
5. Талабалар ўқишини кўчириш ёки қайта тиклаш:
олий таълим муассасалари;
тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар;
Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси (кейинги ўринларда Давлат комиссияси деб аталади) қарорлари асосида амалга оширилади.
6. Бир олий таълим муассасаси доирасида олий таълимнинг мос ва турдош йўналишлари ҳамда мос мутахассисликлари бўйича талабалар ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш шу олий таълим муассасаси ректорининг буйруғи асосида амалга оширилади.
7. Қуйидаги ҳолларда талабалар ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш талабани қабул қилаётган олий таълим муассасаси бўйсунадиган вазирлик (идора) қарори асосида амалга оширилади:
олий таълимнинг мос ва турдош йўналишлари ҳамда мос мутахассисликлари бўйича бир вазирлик (идора) доирасида бошқа олий таълим муассасасига;
олий таълимнинг мос ва турдош йўналишлари ҳамда мос мутахассисликлари бўйича турли вазирлик (идора) доирасида бир олий таълим муассасасидан бошқа олий таълим муассасасига.
8. Қуйидаги ҳолларда талабалар ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш Давлат комиссияси қарори билан амалга оширилади:
хорижий давлатларнинг аккредитацияга эга бўлган олий таълим муассасаларидан Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига;
бир олий таълим муассасаси доирасида ёки бир вазирлик ёки идора ёхуд турли вазирликлар ва идоралар тизимидаги олий таълим муассасаларига олий таълимнинг турдош бўлмаган таълим йўналишларига ва истисно тариқасида мос бўлмаган мутахассисликларига.
9. Қуйидаги ҳолатлар фуқаронинг ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш ҳақидаги аризасига рад жавоби берилишига асос бўлади:
хорижий давлатларнинг аккредитацияга эга бўлмаган олий таълим муассасаларида ёки уларнинг филиалларида ўқиганларга;
республика олий таълим муассасаларидаги мавжуд таълим шаклидан ўзга (бошқа) таълим шаклида ўқиганларга;
олий таълим муассасаларининг марказлари, бўлимлари, ўқув-маслаҳат пунктлари ва бошқаларда ўқиганларга;
биринчи курснинг биринчи семестрига биринчи семестр тугалланмаган ҳолатда ўқишни кўчиришга (талабага касаллик туфайли академик таътил берилган ҳолатлар, ўқиган таълим йўналиши мавжуд бўлмаганда кўчириб тиклаш ҳолатлари бундан мустасно);
олий таълим муассасасида мос (турдош) таълим йўналиши (мутахассислиги) ёки таълим шакли мавжуд бўлмаса;
намунавий ўқув режаларидаги умумкасбий ва ихтисослик (мутахассислик) фанлари бўйича фарқлар 4 тадан ошганда;
тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилганлар тўловни белгиланган муддатда амалга оширмаганда;
талабанинг шахсий йиғма жилди (академик маълумотнома) белгиланган муддатларда тақдим этилмаганда;
олий таълим муассасасига давлат гранти асосида кўчириш ва қайта тиклаш давлат гранти асосида таълим олувчилар сони (қабул квоталари) доирасида бўш ўринлар мавжуд бўлмаса;
олий таълим муассасаси моддий-техника базасининг имконияти чекланганда;
мақсадли қабул қилинганлар бошқа таълим йўналиши ёки таълим шаклига, бошқа олий таълим муассасасига;
кечки (сменали) таълимдан сиртқи (махсус сиртқи) таълимга ҳамда кечки (сменали) таълимнинг бир таълим соҳасидан иккинчи таълим соҳасига;
сиртқи (махсус сиртқи) таълимдан кундузги таълимга ҳамда сиртқи (махсус сиртқи) таълимнинг бир таълим соҳасидан иккинчи таълим соҳасига;
бир таълим шаклидан махсус сиртқи таълим шаклига ҳамда махсус сиртқи таълим шаклидан бошқа таълим шаклига;
талаба Ўзбекистон ва хорижий олий таълим муассасаларининг ўзаро келишуви асосида қабул қилиниб қўшма таълим дастурлари асосида таҳсил олган ёки таҳсил олаётган бўлса (мазкур қўшма дастурнинг ўзи бундан мустасно);
қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолатларда.
Фуқаронинг ўқишини кўчириш (қайта тиклаш) бўйича аризасига рад жавоби берилган тақдирда, аризани кўриб чиқиш учун белгиланган муддатда, аризада кўрсатилган манзилга, аризани кўриб чиққан комиссия ёки комиссия ваколат берган ташкилот томонидан жавоб хати йўлланади.
10. Талабаларнинг ўқишини кўчириш ва қайта тиклашни расмийлаштиришда олий таълим муассасаси ректори (филиал директори) белгиланган тартибда ўқув режалари ва дастурлардаги мавжуд академик қарзларни ёки фарқларни (намунавий ўқув режаларидаги умумкасбий ва ихтисослик (мутахассислик) фанлари бўйича фарқлар 4 тадан ошмаслиги лозим) топшириш тартиби ва муддатларини (жорий семестр давомида), ўқитиш курси (семестри) ҳамда ўқишга қабул қилишнинг қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа шартларини белгилайди»;
д) 15-банднинг учинчи-тўртинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«аризаларни олий таълим муассасаси, тегишли вазирлик (идора) ёки Давлат комиссияси томонидан кўриб чиқиб, қарор қабул қилиш — ҳар йили 5 августдан 30 августга қадар амалга оширилади.
Талабалар ўқишини кўчириш узрли сабабларга кўра (республиканинг бир ҳудудидан иккинчи ҳудудига доимий яшаш учун ёки турмушга чиқиш муносабати билан турмуш ўртоғи доимий яшайдиган (паспорт бўйича доимий рўйхатдан ўтган) ҳудудга кўчиб ўтганда, турмуш ўртоғи ёки ота-онаси ҳарбий хизмат ўташ жойини ўзгартирганда, ёхуд ота-онаси (турмуш ўртоғи) хориждаги давлат хизматидан қайтганда) баҳорги семестрда ўқув машғулотлари бошланишидан олдин ҳам амалга оширилиши мумкин. Бунда:»;
ж) 16-банднинг бешинчи хатбошисидаги «Идоралараро комиссияга» сўзлари «Давлат комиссиясига» сўзлари билан алмаштирилсин;
з) 17-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«кўчириш (қайта тиклаш)ни истаган таълим йўналиши (мутахассислиги), ўқув тили ва шакли кўрсатилган ҳолдаги ариза (аризада ўқиган олий таълим муассасаси ва таълим йўналиши (мутахассислиги), таълим шакли, мақсадли қабул бўйича ўқишга кирмаганлиги, кўчириш (қайта тиклаш) сабаблари, кўчириш (қайта тиклаш) қоидалари билан танишганлиги кўрсатилади)»;
и) 18-банднинг тўртинчи ва олтинчи хатбошиларидаги «Идоралараро комиссия» сўзлари «Давлат комиссияси» сўзлари билан алмаштирилсин;
к) 19-банддаги «Идоралараро комиссиянинг» сўзлари «Давлат комиссиясининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
л) 20-бандга қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилсин:
«Ўқиши кўчирилишига рухсат этилган талабанинг мақсадли қабул асосида ўқиётганлиги ўқиб турган олий таълим муассасаси томонидан текширилади ва ҳақиқатда мақсадли қабул асосида ўқиётганлиги аниқланган тақдирда сўровнома юборган олий таълим муассасасига ҳамда талабага мазкур талабанинг ўқиши кўчирилиши мумкин эмаслиги тўғрисида уч кун муддатда тегишли хат йўлланади»;
м) 22-23-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«22. Ўқишнинг барча шакллари бўйича олий таълимнинг мос ва турдош йўналишлари ҳамда мос мутахассисликлари бўйича давлат грантлари ўринларига кўчиришга фақат давлат грантлари асосида таҳсил олган талабалар аризасига кўра олий таълим муассасаларида тегишли ўқув йилидаги қабул қилиш квоталарида белгиланган давлат грантларининг сони доирасида рухсат этилади.
Кўзи ожизлар тоифасига кирувчи сифатида ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларга ажратилган квота доирасида давлат гранти асосида таҳсил олаётган талабалар ўқишини олий таълимнинг мос ва турдош таълим йўналишлари ҳамда мос мутахассисликларига давлат гранти асосида кўчирилишига рухсат этилади.
Бошқа ҳолларда, шунингдек, хорижий олий таълим муассасаларидан ўқишни кўчириш тўлов-контракт асосида амалга оширилади.
23. Хорижий олий таълим муассасаларидан ўқишини Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига кўчириш ва кўчириб қайта тиклаш истагини билдирган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тизимида олий таълим муассасалари мавжуд вазирлик ва идораларда ташкил қилинган комиссияларда ўқиши кўчирилаётган олий таълим муассасаларининг муайян таълим йўналишидаги ўқишга кириш фанлари бўйича ўқийдиган тилида махсус синов (комиссия томонидан белгиланган тест ёки ёзма иш ёки касбий (ижодий) имтиҳон шаклида) топширади.
Турмуш ўртоғи ёки ота-онаси хорижий давлатдаги давлат хизматини ўташ жойи Ташқи ишлар вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикасига ўтказилган, Ҳукумат қарорлари ва топшириқлари ҳамда олий таълим муассасаларига эга вазирлик ва идоралар томонидан давлат буюртмаси билан хорижга ўқишга юборилганларнинг ўқишини Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига кўчириш махсус синовларсиз Давлат комиссияси қарорига асосан амалга оширилади.
Фуқаронинг махсус синов (комиссия томонидан белгиланган тест ёки ёзма иш ёки касбий (ижодий) имтиҳон шаклида) натижаси Давлат комиссиясига тақдим этилади. Махсус синов (комиссия томонидан белгиланган тест ёки ёзма иш шаклида) натижасидан келиб чиқиб, фуқаро Давлат комиссияси қарори билан кўрсатилган ўқув шаклидаги гуруҳларга тўлов-контракт асосида кўчирилади.
Кўчирилаётган олий таълим муассасасида тегишли ўқитиш тили мавжуд бўлмаса, ўқитиш тилини танлаш фуқаронинг аризасига мувофиқ амалга оширилади»;
н) қуйидаги мазмундаги 231 ва 232-бандлар қўшилсин:
«231. Халқаро тан олинган ташкилотларнинг олий таълим муассасалари рейтингида биринчи 1000 талик рўйхатдан жой олган Россия Федерацияси олий таълим муассасаларида таълим олаётган талабаларнинг аризаларига мувофиқ уларнинг ўқиши Давлат комиссияси қарори билан Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига синовлар (тест, ёзма иш)сиз тўлов-контракт асосида кўчирилади.
Халқаро тан олинган ташкилотларнинг олий таълим муассасалари рейтингида биринчи 1000 талик рўйхатдан жой олган Россия Федерацияси давлат олий таълим муассасалари рўйхати ҳар йили Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
232. Хорижий олий таълим муассасаларининг магистратура босқичида таҳсил олаётган талабалар ўқишини Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига кўчирилишига рухсат этилмайди»;
о) 24-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«24. Олий таълим муассасаси ректори (директори)нинг талабани белгиланган тартиб ва муддатда дарсларга қатнашишига рухсат этиш тўғрисидаги буйруғи талаба илгари таълим олган олий таълим муассасасидан унинг шахсий йиғма жилди (шахсий йиғма жилд жўнатилиши мумкин бўлмаган ҳолларда — академик маълумотномаси) олингандан кейин расмийлаштирилади.
Тўлов-контракт асосида ўқиши кўчирилганларни талабалар сафига ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги олий таълим муассасаси ректори (директори)нинг буйруғи улар томонидан белгиланган муддатда шартнома тўловлари бажарилгандан сўнг 10 кун муддатда қабул қилинади»;
п) 27-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ўқишини баҳорги семестрга қайта тиклаш бўйича ариза топшириш — ҳар йили 15 январдан 25 январга қадар давом этади»;
р) 29-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ушбу Низомнинг 7-бандида кўрсатилган ҳолатлар бўйича аризалар тегишли вазирлик ёки идора томонидан кўриб чиқилиб, қарор қабул қилинади ва бу ҳақда ариза берган шахсга маълум қилинади;
ушбу Низомнинг 8-бандида кўрсатилган ҳолатлар бўйича аризалар Давлат комиссияси томонидан кўриб чиқилиб, тегишли қарор қабул қилинади»;
с) 30-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Давлат грантлари бўйича таълим олган етимлар, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, шунингдек, муддатли ҳарбий хизматни ўтаган (захирага бўшаган кунларидан бошлаб уч йил мобайнида), академик таътилдан белгиланган муддатда қайтган шахслар, Ҳукумат қарорлари ва топшириқлари ҳамда тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар томонидан давлат буюртмаси билан хорижга ўқишга юборилган ва белгиланган муддатда қайтган талабалар истисно тариқасида ўқишга (муайян курсга) давлат грантлари ўринларига қайта тикланиши мумкин»;
т) қуйидаги мазмундаги 301-банд қўшилсин:
«301. Республика олий таълим муассасаларининг талабаси бўлган ҳамда ҳукуматлараро ёки идоралараро ёки олий таълим муассасалариаро келишув доирасида хорижий олий таълим муассасасида Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасасида таҳсил олган таълим йўналишига мос бўлган йўналиш бўйича, бир ёки бир неча семестр ўқиб (Ўзбекистон Республикасидаги олий таълим муассасаси билан келишув асосида) белгиланган муддатда қайтган талабаларнинг хорижий олий таълим муассасасида таълим олган муддатларини (семестр) Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасасида инобатга олган ҳолда (муайян таълим йўналиши ва таълим шаклида, жумладан, давлат гранти асосида таҳсил олган талабалар — давлат гранти асосида) ўқишини давом эттиришига рухсат этилади.
Бунда муайян таълим йўналишлари бўйича намунавий ўқув режаларидаги умумкасбий ва ихтисослик (мутахассислик) фанлари бўйича фарқларни тегишли ўқув семестри давомида қайта ўзлаштиришга рухсат этилади.
Белгиланган муддатдан кеч қайтган талабалар ўқишининг тикланиши умумий тартибда кўриб чиқилади»;
у) 31-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«31. Олий таълим муассасаси ректори (директори)нинг талабани талабалар сафига қайта тиклашга, белгиланган тартиб ва муддатларда дарсларга қатнашишига рухсат этиш тўғрисидаги буйруғи (кўчириб тиклашда талаба илгари таълим олган олий таълим муассасасидан унинг шахсий йиғма жилди (шахсий йиғма жилд жўнатилиши мумкин бўлмаган ҳолларда — академик маълумотномаси) олингандан кейин) расмийлаштирилади.
Тўлов-контракт асосида ўқиши тикланганларни талабалар сафига ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги олий таълим муассасаси ректори (директори)нинг буйруғи улар томонидан белгиланган муддатда шартнома тўловлари бажарилгандан сўнг 10 кун муддатда қабул қилинади»;
ф) 36-37-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«36. Талаба олий таълим муассасасидан қуйидаги ҳолларда четлаштирилиши мумкин:
а) ўз хоҳишига биноан;
б) ўқишнинг бошқа таълим муассасасига кўчирилиши муносабати билан;
в) саломатлиги туфайли (тиббий комиссия маълумотномаси асосида);
г) ўқув интизомини ва олий таълим муассасасининг ички тартиб-қоидалари ҳамда одоб-ахлоқ қоидаларини бузганлиги учун;
д) бир семестр давомида дарсларни узрли сабабларсиз 74 соатдан ортиқ қолдирганлиги сабабли;
е) ўқиш учун белгиланган тўлов ўз вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли (тўлов-контракт бўйича таҳсил олаётганлар учун);
ж) талаба суд томонидан озодликдан маҳрум этилганлиги муносабати билан;
з) суд қарорига кўра кириш имтиҳонларида белгиланган тартибни бузганлиги аниқланганда (ушбу ҳолатда талабалар сафидан четлаштирилганлар талабалар сафига қайта тикланмайди);
и) вафот этганлиги сабабли.
Ҳарбий хизматни ўташ, саломатлигини тиклаш, ҳомиладорлик ва туғиш, шунингдек болаларни парвариш қилиш таътиллари даврида талабага Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган тартиб асосида академик таътил берилиши мумкин.
37. Белгиланган муддатларда фанларни ўзлаштира олмаган (академик қарздор бўлган) талаба олий таълим муассасаси ректори буйруғи билан курсдан қолдирилади.
Академик қарздорлиги туфайли курсдан қолдирилган талаба тўлов-контракт асосида ўқишини қуйи курснинг тегишли ўқув семестри бошидан бошлаши мумкин.
Талабалар ўқув юкламаси ҳажмини аниқлашнинг шартли бирликлари (кредитлар)ни ўтказиш ва жамлаш тизими жорий этилган олий таълим муассасаларида академик қарздорлиги туфайли курсдан қолдирилган талабалар қуйи курсдаги тегишли ўқув семестридан бошлаб фақат ўзлаштира олмаган фанларини (модулларни) такроран ўқиши мумкин.
Курсдан қолдирилган талаба ушбу Низомнинг 36-бандидаги ҳолатлар бўйича талабалар сафидан четлаштирилиши мумкин»;
х) Низомга илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисида низомга
ИЛОВА
Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш ва қайта тиклашни амалга ошириш
ТАРТИБИ
Кузги семестр бўйича | ||||
1-босқич | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги буйруғи билан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида битта олий таълим муассасасида ҳамда вазирликда фаолият юритадиган Ишчи гуруҳ ташкил этилади. | 15 июнгача | ||
2-босқич | Талабалар ўқишини кўчириш (қайта тиклаш) бўйича аризалар қуйидаги жойларда қабул қилинади:
олий таълимнинг мос ва турдош йўналишлари ҳамда мос мутахассисликлари бўйича кўчириш ва қайта тиклаш таълим олган олий таълим муассасасида; қолган ҳолларда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ташкил этиладиган Ҳудудий ишчи гуруҳлари орқали қабул қилинади. |
15 июлдан
5 августгача |
||
3-босқич | Олий таълим муассасаси, вазирлик (идора) ва Давлат комиссияси аризалар юзасидан қарор қабул қилади ва фуқарога (ёки олий таълим муассасасига) жавоб хати йўллайди. | 5 августдан
30 августгача |
||
4-босқич | Кўчириш (қайта тиклаш) масаласи ижобий ҳал этилган ҳолда (тегишли вазирлик (идора) ёки Давлат комиссиясининг хати асосида) олий таълим муассасаси ректорининг буйруғи билан талаба дарсларга қўйилади ҳамда ушбу олий таълим муассасаси томонидан талаба илгари таълим олган олий таълим муассасасига унинг шахсий йиғма жилдини жўнатиш учун сўровнома юборилади. | 2 сентябрдан
10 сентябргача |
||
5-босқич | Талабани талабалар сафига қабул қилиш тўғрисидаги буйруқ талаба илгари таълим олган олий таълим муассасасидан унинг шахсий йиғма жилди олиниб, тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилганлар тўловни белгиланган муддатда амалга оширгандан сўнг чиқарилади. | 1 октябргача | ||
Баҳорги семестр бўйича |
||||
6-босқич | Талабалар ўқишини кўчириш (қайта тиклаш) бўйича аризалар қуйидаги жойларда қабул қилинади:
олий таълимнинг мос ва турдош йўналишлари ҳамда мос мутахассисликлари бўйича кўчириш ва қайта тиклаш таълим олган олий таълим муассасасида; қолган ҳолларда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ташкил этиладиган Ҳудудий ишчи гуруҳлари орқали. |
15 январдан
25 январгача |
||
7-босқич | Олий таълим муассасаси, вазирлик (идора) ва Давлат комиссияси аризалар юзасидан қарор қабул қилади ва фуқарога (ёки олий таълим муассасасига) жавоб хати йўллайди. | 25 январдан
15 февралгача |
||
8-босқич | Қайта тиклаш (узрли сабаблар билан кўчириш) масаласи ижобий ҳал этилган ҳолда (тегишли вазирлик (идора) ёки Давлат комиссиясининг хати асосида) олий таълим муассасаси ректорининг буйруғи билан талаба дарсларга қўйилади ҳамда ушбу олий таълим муассасаси томонидан талаба илгари таълим олган олий таълим муассасасига унинг шахсий йиғма жилдини жўнатиш учун сўровнома юборилади. | 15 февралдан
25 февралгача |
||
9-босқич | Талабани талабалар сафига қабул қилиш тўғрисидаги буйруқ талаба илгари таълим олган олий таълим муассасасидан унинг шахсий йиғма жилди олиниб, тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилганлар тўловни белгиланган муддатда амалга оширгандан сўнг чиқарилади. | 1 мартгача |
Изоҳ: Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш ва қайта тиклашни амалга ошириш муддатларига Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан қўшимча ва ўзгартиришлар киритилиши мумкин».
5. 4-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.04.2019 й., 09/19/360/3030-сон)
O‘zbekiston Respublikasi Oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirining
buyrug‘i
Oliy ta’lim muassasalarida talabalar bilimini nazorat qilish va baholash tizimi to‘g‘risidagi nizomni tasdiqlash haqida
[O‘zbekiston Respublikasi Adliya vazirligi tomonidan 2018-yil 26-sentabrda ro‘yxatdan o‘tkazildi, ro‘yxat raqami 3069]
O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2018-yil 5-iyundagi PQ-3775-son “Oliy ta’lim muassasalarida ta’lim sifatini oshirish va ularning mamlakatda amalga oshirilayotgan keng qamrovli islohotlarda faol ishtirokini ta’minlash bo‘yicha qo‘shimcha chora-tadbirlar to‘g‘risida”gi qaroriga muvofiq buyuraman:
1. Oliy ta’lim muassasalarida talabalar bilimini nazorat qilish va baholash tizimi to‘g‘risidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Mazkur buyruq rasmiy e’lon qilingan kundan e’tiboran kuchga kiradi.
Vazir I. MADJIDOV
Toshkent sh.,
2018-yil 9-avgust,
19-2018-son
O‘zbekiston Respublikasi Oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirining 2018-yil 9-avgustdagi 19-2018-son buyrug‘iga
ILOVA
Oliy ta’lim muassasalarida talabalar bilimini nazorat qilish va baholash tizimi to‘g‘risidagi
NIZOM
Mazkur Nizom O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2018-yil 5-iyundagi PQ-3775-son “Oliy ta’lim muassasalarida ta’lim sifatini oshirish va ularning mamlakatda amalga oshirilayotgan keng qamrovli islohotlarda faol ishtirokini ta’minlash bo‘yicha qo‘shimcha chora-tadbirlar to‘g‘risida”gi qaroriga muvofiq oliy ta’lim muassasalarida talabalar bilimini nazorat qilish va baholash tizimini belgilaydi.
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizom 2018-2019 o‘quv yilida, shuningdek keyingi o‘quv yillarida oliy ta’lim muassasalariga o‘qishga qabul qilingan talabalarning bilimini nazorat qilish hamda baholashda qo‘llaniladi.
2. Mazkur Nizom talablari qonun hujjatlariga muvofiq o‘quv jarayoni modul tizimiga asoslangan oliy ta’lim muassasalarida talabalar bilimini nazorat qilish va baholashda qo‘llanilmaydi.
3. Talabalar oliy ta’lim muassasalari professor-o‘qituvchilari tomonidan birinchi mashg‘ulotda mazkur Nizom talablari bilan tanishtirilishi shart.
4. Talabalar bilimini baholashda malakaviy amaliyot, kurs ishi, fan (fanlararo) davlat attestatsiyasi, bitiruv malakaviy ishi, shuningdek magistratura bosqichida ilmiy-tadqiqot va ilmiy-pedagogik ishlar hamda magistrlik dissertatsiyasi bo‘yicha mazkur Nizomda belgilangan baholash mezonlari qo‘llaniladi.
2-bob. Nazorat turlari va baholash mezonlari
1-§. Nazorat turlari
5. Oliy ta’lim muassasalarida talabalar bilimini nazorat qilish oraliq va yakuniy nazorat turlarini o‘tkazish orqali amalga oshiriladi.
6. Oraliq nazorat semestr davomida ishchi fan dasturining tegishli bo‘limi tugagandan keyin talabaning bilim va amaliy ko‘nikmalarini baholash maqsadida o‘quv mashg‘ulotlari davomida o‘tkaziladi.
7. Oraliq nazorat turi har bir fan bo‘yicha fanning xususiyatidan kelib chiqqan holda 2-martagacha o‘tkazilishi mumkin.
Oraliq nazorat turini o‘tkazish shakli va muddati fanning xususiyati va fanga ajratilgan soatlardan kelib chiqib tegishli kafedra tomonidan belgilanadi.
8. Oraliq nazorat turining topshiriqlari tegishli kafedra professor-o‘qituvchilari tomonidan ishlab chiqiladi va mazkur kafedra mudiri tomonidan tasdiqlanadi.
9. Semestr davomida class="a-link" haftasiga 2 akademik soatdan (tibbiyot oliy ta’lim muassasalarida 4 akademik soatdan) kam bo‘lgan fanlar bo‘yicha oraliq nazorat turi o‘tkazilmaydi.
10. Talabaning amaliy, seminar, laboratoriya mashg‘ulotlari va mustaqil ta’lim topshiriqlarini bajarishi, shuningdek uning ushbu mashg‘ulotlardagi faolligi fan o‘qituvchisi tomonidan baholab boriladi. Baholash mazkur Nizomning 15-bandida nazarda tutilgan mezonlar asosida amalga oshiriladi.
Talabani oraliq nazorat turi bo‘yicha baholashda, uning o‘quv mashg‘ulotlari davomida olgan baholari inobatga olinadi.
11. Yakuniy nazorat turi semestr yakunida (tibbiyot oliy ta’lim muassasalarida fan yakunida) tegishli fan bo‘yicha talabaning nazariy bilim va amaliy ko‘nikmalarini o‘zlashtirish darajasini aniqlash maqsadida o‘tkaziladi.
12. Yakuniy nazorat turini o‘tkazish shakli tegishli fan bo‘yicha kafedra tomonidan belgilanadi.
13. Yakuniy nazorat turi oliy ta’lim muassasasining tegishli fakultet dekani yoki o‘quv-uslubiy bo‘lim tomonidan ishlab chiqiladigan hamda o‘quv ishlari bo‘yicha prorektor tomonidan tasdiqlanadigan Yakuniy nazorat turlarini o‘tkazish jadvaliga muvofiq o‘tkaziladi.
14. Tibbiyot oliy ta’lim muassasalarida oraliq va yakuniy nazorat turlari obyektiv tizimlashtirilgan klinik sinov yoki obyektiv tizimlashtirilgan imtihon shakllarida o‘tkazilishi mumkin.
2-§. Talabalar bilimini baholash mezonlari
15. Talabalarning bilimi quyidagi mezonlar asosida:
talaba mustaqil xulosa va qaror qabul qiladi, ijodiy fikrlay oladi, mustaqil mushohada yuritadi, olgan bilimini amalda qo‘llay oladi, fanning (mavzuning) mohiyatini tushunadi, biladi, ifodalay oladi, aytib beradi hamda fan (mavzu) bo‘yicha tasavvurga ega deb topilganda — 5 (a’lo) baho;
talaba mustaqil mushohada yuritadi, olgan bilimini amalda qo‘llay oladi, fanning (mavzuning) mohiyatni tushunadi, biladi, ifodalay oladi, aytib beradi hamda fan (mavzu) bo‘yicha tasavvurga ega deb topilganda — 4 (yaxshi) baho;
talaba olgan bilimini amalda qo‘llay oladi, fanning (mavzuning) mohiyatni tushunadi, biladi, ifodalay oladi, aytib beradi hamda fan (mavzu) bo‘yicha tasavvurga ega deb topilganda — 3 (qoniqarli) baho;
talaba fan dasturini o‘zlashtirmagan, fanning (mavzuning) mohiyatini tushunmaydi hamda fan (mavzu) bo‘yicha tasavvurga ega emas deb topilganda — 2 (qoniqarsiz) baho bilan baholanadi.
16. Nazorat turlarini o‘tkazish bo‘yicha tuzilgan topshiriqlarning mazmuni talabaning o‘zlashtirishini xolis (obyektiv) va aniq baholash imkoniyatini berishi shart.
3-bob. Talabalar bilimini baholash
17. Talabalar bilimini baholash 5 baholik tizimda amalga oshiriladi.
18. Oraliq nazorat turini o‘tkazish va mazkur nazorat turi bo‘yicha talabaning bilimini baholash tegishli fan bo‘yicha o‘quv mashg‘ulotlarini olib borgan professor-o‘qituvchi tomonidan amalga oshiriladi.
Yakuniy nazorat turini o‘tkazish va mazkur nazorat turi bo‘yicha talabaning bilimini baholash o‘quv mashg‘ulotlarini olib bormagan professor-o‘qituvchi tomonidan amalga oshiriladi.
Tegishli fan bo‘yicha o‘quv mashg‘ulotlarini olib borgan professor-o‘qituvchi yakuniy nazorat turini o‘tkazishda ishtirok etishi taqiqlanadi.
Yakuniy nazorat turini o‘tkazishda kelishuv asosida boshqa oliy ta’lim muassasalarining tegishli fan bo‘yicha professor-o‘qituvchilari jalb qilinishi mumkin.
19. Tibbiyot oliy ta’lim muassasalarida oraliq va yakuniy nazorat turlarini o‘tkazish, shuningdek talabalarning bilimini baholash tegishli kafedra mudiri tomonidan tashkil etiladigan komissiya tomonidan amalga oshiriladi.
Komissiya tarkibi tegishli fan professor-o‘qituvchilari va soha mutaxassislari orasidan shakllantiriladi.
Komissiya tarkibiga kelishuv asosida boshqa tashkilotlarning soha mutaxassislari ham jalb qilinishi mumkin.
20. Oliy ta’lim muassasasida nazorat turlarini o‘tkazilishi tegishli oliy ta’lim muassasasining ta’lim sifatini nazorat qilish bo‘limi tomonidan doimiy ravishda o‘rganib boriladi. Bunda nazorat turlarini o‘tkazilish tartibi buzilganligi aniqlangan hollarda, o‘tkazilgan nazorat turlarining natijalari bekor qilinishi hamda tegishli nazorat turi qaytadan o‘tkazilishi mumkin.
21. Talaba tegishli fan bo‘yicha yakuniy nazorat turi o‘tkaziladigan muddatga qadar oraliq nazorat turini topshirgan bo‘lishlari shart.
22. Oraliq nazorat turini topshirmagan, shuningdek ushbu nazorat turi bo‘yicha “2” (qoniqarsiz) baho bilan baholangan talaba yakuniy nazorat turiga kiritilmaydi.
Yakuniy nazorat turiga kirmagan yoki kiritilmagan, shuningdek ushbu nazorat turi bo‘yicha “2” (qoniqarsiz) baho bilan baholangan talaba akademik qarzdor hisoblanadi.
23. Talaba uzrli sabablarga ko‘ra oraliq va (yoki) yakuniy nazorat turiga kirmagan taqdirda ushbu talabaga tegishli nazorat turini qayta topshirishga fakultet dekanining farmoyishi asosida ruxsat beriladi.
24. Bir kunda 1 tadan ortiq fan bo‘yicha yakuniy nazorat turi o‘tkazilishiga yo‘l qo‘yilmaydi. Yakuniy nazorat turlarini o‘tkazish kamida 2 kun oralig‘ida belgilanishi lozim.
25. Bitiruvchi kurs bo‘lmagan talabalar kuzgi semestr natijalari bo‘yicha 3 tagacha fandan (fanlardan) akademik qarzdorligi bo‘lgan hollarda talabaga bir oygacha, bahorgi semestr natijalari bo‘yicha 3 tagacha fandan (fanlardan) akademik qarzdorligi bo‘lgan talabaga tegishli fan (fanlar) bo‘yicha oraliq va (yoki) yakuniy nazorat turlarini yangi o‘quv yili boshidan qayta topshirish uchun 1 oy muddat beriladi.
Bitiruvchi kurs talabalariga bahorgi semestr natijalari bo‘yicha o‘zlashtirmagan fandan (fanlardan) qayta topshirish uchun yakuniy davlat attestatsiyasi boshlangunga qadar ruxsat beriladi.
Fanlardan akademik qarzdorligi 4 ta va undan ko‘p bo‘lgan talabalarga qayta topshirishga ruxsat berilmaydi va ular oliy ta’lim muassasasi rektorining (boshlig‘ining, filial direktorining) buyrug‘i bilan kursdan qoldiriladi.
26. Talabaga oraliq va (yoki) yakuniy nazorat turini qayta topshirish uchun berilgan muddat davomida talaba tomonidan qayta topshirishlar soni 2-martadan ko‘p bo‘lmasligi kerak.
Talaba oraliq va (yoki) yakuniy nazorat turini birinchi marta qayta topshirishdan o‘ta olmagan taqdirda, fakultet dekani tomonidan komissiya tuziladi. Komissiya tarkibi tegishli fan bo‘yicha professor-o‘qituvchi va soha mutaxassislari orasidan shakllantiriladi.
Ikkinchi marta oraliq va (yoki) yakuniy nazorat turini o‘tkazish va talabani baholash mazkur komissiya tomonidan amalga oshiriladi.
27. Berilgan muddat davomida mavjud bo‘lgan qarzdorlikni topshira olmagan talaba bo‘yicha fakultet dekani bildirgi bilan oliy ta’lim muassasasi rektorini (boshlig‘ini, filial direktorini) xabardor qiladi va ushbu talaba rektor (boshliq, filial direktori) buyrug‘i asosida kursdan qoldiriladi.
28. Talaba uzrli sabablarsiz malakaviy amaliyotga qatnashmagan, shuningdek malakaviy amaliyot yakunlari bo‘yicha “2” (qoniqarsiz) baho bilan baholangan hollarda, u akademik qarzdor hisoblanadi va kursdan qoldiriladi.
29. Kursda qoldirilgan talaba fanni (fanlarni) o‘zlashtirmagan semestr boshidan to‘lov-kontrakt asosida mazkur o‘quv yilining tegishli semestri uchun tasdiqlangan o‘quv rejaga muvofiq o‘qishni davom ettiradi.
30. Baholash natijasidan norozi bo‘lgan talabalar fakultet dekani tomonidan tashkil etiladigan Apellatsiya komissiyasiga apellatsiya berish huquqiga ega.
31. Apellatsiya komissiyasi tarkibiga talabani baholashda ishtirok etmagan tegishli fan professor-o‘qituvchilari orasidan komissiya raisi va kamida to‘rt nafar a’zo kiritiladi.
32. Talaba baholash natijasidan norozi bo‘lgan taqdirda, baholash natijasi e’lon qilingan vaqtdan boshlab 24 soat davomida apellatsiya berishi mumkin. Talaba tomonidan berilgan apellatsiya Apellatsiya komissiyasi tomonidan 2 kun ichida ko‘rib chiqilishi lozim.
33. Talabaning apellatsiyasini ko‘rib chiqishda talaba ishtirok etish huquqiga ega.
34. Apellatsiya komissiyasi talabaning apellatsiyasini ko‘rib chiqib, uning natijasi bo‘yicha tegishli qaror qabul qiladi. Qarorda talabaning tegishli fanni o‘zlashtirgani yoki o‘zlashtira olmagani ko‘rsatiladi.
Apellatsiya komissiyasi tegishli qarorni fakultet dekani va talabaga yetkazilishini ta’minlaydi.
4-bob. Baholash natijalarini qayd qilish
35. Talabalar bilimini baholash tegishli fan bo‘yicha professor-o‘qituvchi tomonidan Talabalarning fanlarni o‘zlashtirishini hisobga olish jurnalida (bundan buyon matnda Jurnal deb yuritiladi) qayd etib boriladi. Professor-o‘qituvchi qo‘shimcha ravishda talabalar bilimini baholashni elektron tizimda class="a-link" ham yuritishi mumkin.
Professor-o‘qituvchi Jurnalda talabaga qo‘yilgan baholarni shu kunning o‘zida qayd etib boradi. Agar talabaning bilimini baholash yozma ish shaklida o‘tkazilgan bo‘lsa, bunda professor-o‘qituvchi talabalarning natijalarini 3 kundan ko‘p bo‘lmagan muddatda Jurnalga qayd etishi lozim.
36. Nazorat turi bo‘yicha talabaning bilimi “3” (qoniqarli) yoki “4” (yaxshi) yoxud “5” (a’lo) baho bilan baholanganda, nazorat turini qayta topshirishga yo‘l qo‘yilmaydi.
37. Talaba nazorat turi o‘tkazilgan vaqtda uzrli sabablarsiz qatnashmagan hollarda Jurnalga “0” belgisi yozib qo‘yiladi.
38. Jurnal tegishli fan bo‘yicha o‘quv mashg‘ulotlarini olib borgan professor-o‘qituvchi, kafedra mudiri va fakultet dekani tomonidan imzolanadi hamda fakultet dekanatida saqlanadi. Jurnalning saqlanishi uchun fakultet dekani mas’ul hisoblanadi.
39. Talabalarning yakuniy nazorat turi bo‘yicha baholari Jurnalga qayd etilganda, shu kunning o‘zida talabaning Baholash daftariga class="a-link" ham yozib qo‘yilishi kerak.
40. Yakuniy nazorat turi bo‘yicha talabaning bilimi “2” (qoniqarsiz) baho bilan baholangan yoki Jurnalga “0” belgisi yozib qo‘yilgan hollarda ushbu baho yoki belgi talabaning Baholash daftariga yozilmaydi.
41. Jurnalning o‘z vaqtida, to‘g‘ri va to‘liq yuritilishi, shuningdek undagi baho va boshqa ma’lumotlarga asossiz o‘zgartirishlar kiritilmasligi uchun fakultet dekani va tegishli fan bo‘yicha professor-o‘qituvchi mas’ul hisoblanadi.
42. Tegishli o‘quv yili yakuni bo‘yicha ishchi o‘quv rejadagi fanlar bo‘yicha “3” (qoniqarli) yoki “4” (yaxshi) yoxud “5” (a’lo) baho bilan baholangan talaba oliy ta’lim muassasasi rektorining (boshlig‘ining, filial direktorining) buyrug‘iga asosan keyingi kursga o‘tkaziladi.
43. Baholash natijalari kafedra yig‘ilishlari, fakultet va oliy ta’lim muassasasi Kengashlarida muntazam ravishda muhokama etib boriladi va tegishli qarorlar qabul qilinadi.
44. O‘zbekiston Respublikasining oliy ta’lim muassasalarida talabalar o‘zlashtirishini baholash tizimini 5 baho yoki 100 ballik tizim va ilg‘or xorijiy davlatlar oliy ta’lim tizimida qo‘llaniladigan baholash tizimiga qiyosiy taqqoslash hamda ularga o‘tkazish mazkur Nizomning ilovasiga muvofiq jadvallar asosida amalga oshiriladi.
5-bob. Yakuniy qoida
45. Mazkur Nizom O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Davlat test markazi, Xalq ta’limi vazirligi, Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Ta’lim sifatini nazorat qilish inspeksiyasi, Sog‘liqni saqlash vazirligi, Iqtisodiyot vazirligi, Moliya vazirligi, Tashqi ishlar vazirligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, Madaniyat vazirligi, Jismoniy tarbiya va sport vazirligi, Qurilish vazirligi, “O‘zbekiston temir yo‘llari” aksiyadorlik jamiyati, Avtomobil yo‘llari davlat qo‘mitasi, “Navoiy kon-metallurgiya kombinati” davlat korxonasi, O‘zbekiston Badiiy akademiyasi hamda Davlat soliq qo‘mitasi bilan kelishilgan.
Oliy ta’lim muassasalarida talabalar bilimini nazorat qilish va baholash tizimi to‘g‘risidagi nizomga
ILOVA
1-jadval Baholashni 5 baholik shkaladan 100 ballik shkalaga o‘tkazish JADVALI |
|||||||
5 baholik shkala | 100 ballik shkala | 5 baholik shkala | 100 ballik shkala | 5 baholik shkala | 100 ballik shkala | ||
5,00 — 4,96 | 100 | 4,30 — 4,26 | 86 | 3,60 — 3,56 | 72 | ||
4,95 — 4,91 | 99 | 4,25 — 4,21 | 85 | 3,55 — 3,51 | 71 | ||
4,90 — 4,86 | 98 | 4,20 — 4,16 | 84 | 3,50 — 3,46 | 70 | ||
4,85 — 4,81 | 97 | 4,15 — 4,11 | 83 | 3,45 — 3,41 | 69 | ||
4,80 — 4,76 | 96 | 4,10 — 4,06 | 82 | 3,40 — 3,36 | 68 | ||
4,75 — 4,71 | 95 | 4,05 — 4,01 | 81 | 3,35 — 3,31 | 67 | ||
4,70 — 4,66 | 94 | 4,00 — 3,96 | 80 | 3,30 — 3,26 | 66 | ||
4,65 — 4,61 | 93 | 3,95 — 3,91 | 79 | 3,25 — 3,21 | 65 | ||
4,60 — 4,56 | 92 | 3,90 — 3,86 | 78 | 3,20 — 3,16 | 64 | ||
4,55 — 4,51 | 91 | 3,85 — 3,81 | 77 | 3,15 — 3,11 | 63 | ||
4,50 — 4,46 | 90 | 3,80 — 3,76 | 76 | 3,10 — 3,06 | 62 | ||
4,45 — 4,41 | 89 | 3,75 — 3,71 | 75 | 3,05 — 3,01 | 61 | ||
4,40 — 4,36 | 88 | 3,70 — 3,66 | 74 | 3,00 | 60 | ||
4,35 — 4,31 | 87 | 3,65 — 3,61 | 73 | 3,0 dan kam | 60 dan kam |
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида
«Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида белгиланган вазифалар ҳамда таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларга мувофиқ олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби ва қоидаларини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида Низом 1-иловага мувофиқ;
Олий таълим муассасаларининг магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида Низом 2-иловага мувофиқ;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисида Низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин;
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 апрелдаги 360-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.04.2019 й., 09/19/360/3030-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 апрелдаги 360-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.04.2019 й., 09/19/360/3030-сон)
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим муассасаларига қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2010 йил 18 июндаги 118-сон қарори («Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ», 2010 йил, 24-25-сон, 195-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, илм-фан ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 20 июнь,
393-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарорига
1-ИЛОВА
Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом «Таълим тўғрисида» ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни ўқишга қабул қилиш тартибини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Низом ҳарбий таълим муассасаларига ва Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган хорижий олий таълим муассасалари ҳамда уларнинг филиалларига татбиқ этилмайди.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 апрелдаги 360-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.04.2019 й., 09/19/360/3030-сон)
2. Олий таълим муассасалари қабулни Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан тасдиқланган давлат грантлари ва тўлов-контракт асосида қабул квоталарига мувофиқ амалга оширадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Олий таълим муассасаларининг кундузги, сиртқи, махсус сиртқи ва кечки (сменали) таълим шаклларига талабаларни қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси (кейинги ўринларда Давлат комиссияси деб аталади) томонидан кириш имтиҳонлари (тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон) натижаларига кўра тўпланган балларнинг рейтинг тизими бўйича амалга оширилади.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 апрелдаги 360-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.04.2019 й., 09/19/360/3030-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан тасдиқланган тўлов-контракт асосида қабул квоталари доирасида ҳамда қабул квоталаридан ташқари абитуриентларни ўқишга қабул қилиш Давлат комиссияси томонидан мазкур Низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Олий таълим муассасаларига қабул барча учун (ҳам грантлар, ҳам тўлов-контракт бўйича) тенг ҳуқуқлилик, ягона қабул қоидалари ва ягона танлов асосида амалга оширилиб, тест синовларида энг юқори балл тўплаган абитуриентларнинг давлат грантлари бўйича биринчи навбатда қабул қилиниш ҳуқуқи таъминланади. Қолган абитуриентлар тест баллари рейтинги асосида белгиланган тўлов-контракт квоталари доирасида қабул қилиниш ҳуқуқига эгадирлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Танлов ҳар бир олий таълим муассасаси бўйича таълим йўналишлари, ўқитиш тиллари ва шаклларига кўра алоҳида ўтказилади. Айрим йўналишлар бўйича ҳудудлар кесимида мақсадли қабул квоталари тасдиқланган тақдирда, танлов ҳар бир ҳудуд бўйича алоҳида ўтказилади.
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 572-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/572/3407-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Абитуриентларга олий таълим муассасаларининг учтагача бакалавриат таълим йўналишида танловда иштирок этиш ҳуқуқи берилади.
Ногиронлиги бўлган шахслар ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, ҳарбий қисм қўмондонлигининг тавсияномаларига эга бўлганлар алоҳида ажратилган квоталар доирасида, танланган бакалавриат таълим йўналишлари бўйича танловда иштирок этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирликлар ва идораларнинг хизматдаги офицерлари, контракт бўйича хизмат қилаётган сержантлар ва оддий аскарлар таркибидаги ҳарбий хизматчиларининг ҳамда Миллий гвардиянинг хизматдаги ходимларининг фарзандлари улар учун алоҳида ажратилган квоталар доирасида танловда қатнашиб, етарли балл тўплаган тақдирда танланган биринчи бакалавриат таълим йўналишига тавсия этилади.
(3-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 августдаги 470-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.08.2020 й., 09/20/470/1149-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ногиронлиги бўлган шахслар, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, ҳарбий қисм қўмондонлигининг тавсияномаларига эга бўлганлар ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирликлар ва идораларнинг хизматдаги офицерлари, контракт бўйича сержантлар ва оддий аскарлар таркибидаги ҳарбий хизматчиларининг ҳамда Миллий гвардиянинг хизматдаги ходимларининг фарзандлари улар учун алоҳида ажратилган квоталар доирасида танловда қатнашиб, ўқишга тавсия этилмаган тақдирда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтиш жараёнида танланган бакалавриат таълим йўналишларида умумий тартибда тўплаган баллари билан танловда иштирок этади.
(3-банднинг саккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 августдаги 470-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.08.2020 й., 09/20/470/1149-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тест синовларини ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази (кейинги ўринларда Давлат тест маркази деб аталади) томонидан амалга оширилади.
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 апрелдаги 261-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.04.2018 й., 09/18/261/1036-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда олий таълим муассасалари ректорлари (филиал директорлари) жойларда кириш имтиҳонларини (тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон) ўтказиш учун зарур шароитларни таъминлайдилар.
(3-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 апрелдаги 360-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.04.2019 й., 09/19/360/3030-сон)
4. Тест синовлари уч тилда — ўзбек, рус, Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудидаги олий таълим муассасаларида қорақалпоқ тилларида ўтказилади.
Олий таълим муассасасида таълим йўналишлари бўйича ўқитиш тили, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан тасдиқланган қабул квоталари доирасида ҳужжатлар қабул қилинишига қадар вазирликлар ва идоралар томонидан белгиланади ва Давлат комиссияси томонидан тасдиқланади.
Абитуриент тест синовларини ва касбий (ижодий) имтиҳонни олий таълим муассасасида ўқийдиган тилда топширади. Бунда ўзбек гуруҳларига ҳужжат топширган абитуриент ўз аризасига асосан тест синовларини ўзбек тилида лотин ёки кирилл алифбосида топшириш ҳуқуқига эга.
Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари таълим йўналишлари рўйхати ва тест бўйича уларга мувофиқ келувчи фанлар мажмуаси Давлат тест маркази ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади ва Давлат комиссияси томонидан тасдиқланади.
Абитуриент чет тиллар сифатида инглиз, немис, француз тилларидан бири бўйича тест синови топширади. Абитуриент ўқиган чет тилидан қатъи назар, хоҳлаган (инглиз, немис, француз) чет тилидан тест топшириши мумкин.
Агар умумий ўрта таълим (11-синф негизида), ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасида инглиз, немис ёки француз тиллари ўтилмасдан бошқа чет тиллари ўқитилган ҳолда, шу чет тилидан тест синови ўрнига кўп балли тизим бўйича имтиҳон топширилади.
Олий таълимнинг айрим йўналишлари бўйича тест синовлари билан бир қаторда қўшимча касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказилади. Касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказиладиган таълим йўналишлари рўйхати тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар таклифлари асосида Давлат тест маркази ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади ва Давлат комиссияси томонидан тасдиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
41. Абитуриентлардан алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишларига қабул тест синовларисиз, касбий (ижодий) имтиҳонлар орқали амалга оширилади.
Касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиладиган фанлар бўйича имтиҳон дастурлари ва ҳар бир фан хусусияти ҳисобга олинган ҳолда баҳолаш мезонлари, шунингдек, тегишли бакалавриат таълим йўналишларига мувофиқ келувчи фанлар мажмуаси олий таълим муассасалари томонидан ишлаб чиқилади ҳамда тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар томонидан тасдиқланади.
Жадвал бўйича касбий (ижодий) имтиҳонларга (имтиҳон босқичи ёки турига) келмаган абитуриентлар учун қайта касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказилмайди, улар навбатдаги имтиҳонларга қўйилмайди ҳамда ўқишга қабул қилинмайди.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 апрелдаги 360-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.04.2019 й., 09/19/360/3030-сон)
5. Айрим таълим йўналишлари бўйича ўқитиш тожик, қозоқ, туркман ва қирғиз тилларида олиб бориладиган таълим йўналишларига қабул кўп балли тизим бўйича касбий (ижодий) имтиҳонлар ва тест синовлари асосида амалга оширилади. Касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказиладиган таълим йўналишлари рўйхати Давлат тест маркази ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади ва Давлат комиссияси томонидан тасдиқланади.
Ушбу таълим йўналишларига аризалар кўрсатилган тилларда ўрта таълим муассасасини тугатган абитуриентлар ёки кўрсатилган тилларда умумий ўрта таълим муассасасини тугатиб, академик лицей (касб-ҳунар коллежи) дипломига эга бўлган абитуриентлардан қабул қилинади. Касбий (ижодий) имтиҳонлар, кўп балли имтиҳон баҳолари ва Давлат комиссияси тасдиқлаган тест синовлари натижаларининг умумий йиғиндиси шахсан олий таълим муассасаси ректори томонидан тасдиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Умумий ўрта таълим (11-синф негизида), ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларида испан, турк, араб, форс, дари, ҳинд, урду, хитой, корейс, уйғур, итальян, япон тилини (инглиз, немис ва француз тиллари ўқитилмаган ҳолда) чет тили сифатида ўқиган абитуриентлар мазкур тилдан кўп балли баҳо тизими бўйича имтиҳон топширадилар, қолган фанлар бўйича эса тест синовларидан ўтадилар.
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 апрелдаги 360-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.04.2019 й., 09/19/360/3030-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Умумий ўрта таълим (11-синф негизида), ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларида испан, турк, араб, форс, дари, ҳинд, урду, хитой, корейс, уйғур, итальян, япон тили билан биргаликда инглиз, немис ва француз тиллари ҳам ўқитилган ҳолда (ушбу фанлар абитуриент дипломи иловасида (аттестатида) мавжуд бўлганда) абитуриент аризасига асосан у чет тилини тест шаклида ёки испан, араб, форс, дари, ҳинд, урду, хитой, корейс, уйғур, итальян, япон тилидан кўп балли баҳо тизими бўйича имтиҳон топширади.
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 апрелдаги 360-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.04.2019 й., 09/19/360/3030-сон)
Мазкур қоида роман-герман филологияси (инглиз, немис ва француз филологияси) йўналиши бўйича ўқишга кирадиган абитуриентларга нисбатан қўлланилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Касбий (ижодий) имтиҳон топшириладиган испан, турк, араб, форс, дари, ҳинд, урду, хитой, корейс, уйғур, итальян, япон тили бўйича фан дастури ва баҳолаш мезонлари ушбу тиллар ўқитиладиган таянч олий таълим муассасалари томонидан ишлаб чиқилиб, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланади ва жорий этилади.
(6-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 апрелдаги 360-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.04.2019 й., 09/19/360/3030-сон)
7. Олий таълим муассасаларида касбий (ижодий) ва кўп балли имтиҳонларни ўтказиш 1 ва 2-иловаларда белгиланган тартибда амалга оширилади.
8. Олий таълим муассасаларига кўзи ожиз абитуриентларни ўқишга қабул қилиш 3-иловада белгиланган тартибда амалга оширилади.
9. Республика тиббиёт олий таълим муассасаларида ташкил этилган 3 йиллик «Олий ҳамширалик иши» таълим йўналишига қабул фақат ўрта махсус, касб-ҳунар тиббий маълумот (ҳамширалик, акушерлик иши ва фельдшерлик) негизида амалга оширилади. Мазкур йўналиш бўйича тест синовлари билан бир қаторда қўшимча касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Сиртқи, махсус сиртқи таълимга талабаларни қабул қилиш:
сиртқи таълим шаклида — умумий ўрта (10-11-синфлар негизида), ўрта махсус, касб-ҳунар маълумоти тўғрисидаги тегишли ҳужжатга эга бўлган ва сиртқи таълимга кириш имтиҳонлари (тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон)дан муваффақиятли ўтган абитуриентлар ҳисобидан;
махсус сиртқи таълим шаклида — фақат мос ёки турдош таълим йўналиши бўйича ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотига ва таълим йўналишига мувофиқ соҳа, касб, лавозимларда камида уч йиллик амалий иш стажига (педагогик йўналишлар учун педагогик стажга) ҳамда ишлаб турган соҳа ташкилотларидан берилган тавсияномага эга бўлган, кириш имтиҳонлари (тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон)дан муваффақиятли ўтган абитуриентлар ҳисобидан амалга оширилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 апрелдаги 360-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.04.2019 й., 09/19/360/3030-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
101. Олий таълим муассасалари бакалавриатининг сиртқи таълим шаклига ўқишга қабул қилиш Давлат комиссиясининг қарорига мувофиқ Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган кириш тест синовлари ёки олий таълим муассасаларида ўтказиладиган кириш имтиҳонлари (касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон) орқали танлов асосида амалга оширилади.
Бунда:
олий таълим муассасалари бакалавриатининг сиртқи таълим шаклига тест синовлари орқали ўқишга қабул қилиш Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 апрелдаги 261-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш учун кириш тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади;
олий таълим муассасалари бакалавриатининг сиртқи таълим шаклига олий таълим муассасаларида ўтказиладиган кириш имтиҳонлари (касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон) орқали танлов асосида ўқишга қабул қилиш мазкур Низомга 5-иловада белгиланган тартибда амалга оширилади.
102. Олий таълим муассасалари учун белгиланган қабул квоталари таркибида ҳудудлар кесимида мақсадли қабул квоталари тасдиқланган таълим йўналишларига қабул муайян ҳудудда доимий яшайдиган (паспортдаги маълумоти бўйича), умумий ўрта (10-11-синфлар негизида), ўрта махсус, касб-ҳунар маълумоти тўғрисидаги тегишли ҳужжатга эга бўлган ва кириш имтиҳонлари (тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон)дан муваффақиятли ўтган абитуриентлар ҳисобидан амалга оширилади.
103. Олий таълим муассасалари бакалавриатининг кундузги таълим йўналишларига ногиронлиги бўлган шахсларни қўшимча давлат гранти квоталари асосида ўқишга қабул қилиш Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 июндаги 417-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларига ногиронлиги бўлган шахсларни қўшимча давлат гранти квоталари асосида ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом асосида амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
104. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирликлар ва идораларнинг офицерлари, контракт бўйича сержантлар ва оддий аскарлар таркибидаги ҳарбий хизмат мажбуриятини (хизмат мажбуриятини) бажаришда ҳалок бўлган, шунингдек, ҳарбий хизмат мажбуриятини (хизмат мажбуриятини) бажариш чоғида ярадор бўлиши, контузия, шикастланиш ёки касалликлар оқибатида ногирон бўлиб қолган ҳарбий хизматчиларнинг (Миллий гвардия ходимларининг) фарзандлари вазирликлар ёки идораларнинг тегишли тавсияномалари асосида белгиланган қабул квоталаридан ташқари давлат гранти асосида олий таълим муассасалари бакалавриатига (иккинчи ва ундан кейинги олий таълимдан ташқари) ўқишга танловсиз қабул қилинадилар.
(104-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 августдаги 470-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.08.2020 й., 09/20/470/1149-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
105. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирликлар ва идораларнинг хизматдаги офицерлари, контракт бўйича хизмат қилаётган сержантлар ва оддий аскарлар таркибидаги ҳарбий хизматчиларининг фарзандлари учун олий таълим муассасалари бакалавриатининг кундузги таълим шаклидаги таълим йўналишларига давлат гранти асосида белгиланган умумий қабул квоталарининг беш фоизи ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг хизматдаги ҳарбий хизматчилари ҳамда ходимларининг фарзандлари учун икки фоизи миқдорида давлат гранти асосидаги қўшимча қабул квоталари ажратилади.
Ажратилган давлат гранти асосидаги қўшимча (беш ва икки фоизли) квота ўринларига талабаликка қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирликлар ва идораларининг белгиланган шаклдаги тавсияномаларига эга бўлган абитуриентларнинг кириш имтиҳонлари натижаларига мувофиқ амалга оширилади.
Ажратилган давлат гранти асосидаги қўшимча (беш ва икки фоизли) квота ўринларига қабул қилинмаган абитуриентлар тўплаган баллари билан ўзлари танлаган бакалавриат таълим йўналишларида умумий тартибда танловда иштирок этадилар.
(105-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 августдаги 470-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.08.2020 й., 09/20/470/1149-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
106. Терроризм, жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган ички ишлар органлари ходимларининг фарзандлари Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг тавсияномаси асосида белгиланган қабул квоталаридан ташқари давлат гранти асосида Ўзбекистон Республикаси давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишига (иккинчи таълимдан ташқари) кириш имтиҳонларисиз қабул қилинадилар.
107. Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашда муносиб ҳисса қўшган, хизмат ёки илмий фаолиятида юқори натижаларга эришган ички ишлар органларининг амалдаги ходимлари фарзандларига олий таълим муассасалари бакалавриат таълим йўналишига (иккинчи таълимдан ташқари) ўқишга кириш учун давлат гранти асосида олий таълим муассасаларига умумий белгиланган қабул квоталарининг уч фоизи миқдорида давлат гранти асосидаги қўшимча қабул квоталари ажратилади.
Ички ишлар органлари ходимларининг фарзандларини ажратилган уч фоизли квоталар доирасида олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг тавсияномасига мувофиқ танлов асосида амалга оширилади ҳамда ўринлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовлари натижалари бўйича тўпланган баллардан келиб чиқиб, абитуриент кириш имтиҳонларининг энг юқори балидан камида ўттиз фоизини тўплаган тақдирда, кетма-кетлик тартибида тақсимланади.
Ажратилган уч фоизли давлат гранти асосидаги қўшимча қабул квоталарига қабул қилинмаган абитуриентлар тўплаган баллари билан танлаган бакалавриат таълим йўналишларида умумий тартибда танловда иштирок этадилар.
(106 ва 107-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 572-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/572/3407-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
108. Олий таълим муассасаларига абитуриентларни қабул қилишнинг умумий сонидан «Меҳрибонлик» уйи ва Болалар шаҳарчасининг битирувчилари бўлган чин етимлар учун қўшимча равишда бир фоизгача давлат гранти асосидаги қабул квоталари ажратилади.
(108-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги 1022-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.12.2019 й., 09/19/1022/4181-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
109. Республика олий таълим муассасаларига умумий белгиланган давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларига нисбатан хотин-қизлар учун қўшимча давлат гранти асосида қабул кўрсаткичлари ажратилади.
Давлат гранти асосидаги қўшимча қабул кўрсаткичлари бўйича талабаликка Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг белгиланган шаклдаги тавсияномаларига эга бўлган абитуриентлар тест синовлари натижаларига мувофиқ қабул қилинади.
(109-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 июндаги 402-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.06.2020 й., 09/20/402/0800-сон)
2-боб. Хорижий фуқароларни қабул қилиш
11. Олий таълим муассасаларига хорижий фуқароларни қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий фуқароларни Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш ва ўқитиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2008 йил 4 августдаги 169-сон қарори ҳамда Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида амалга оширилади.
Республика фуқароларини хорижий олий таълим муассасаларига ўқишга жўнатиш давлатлараро шартномалар ва Давлат комиссиясининг тегишли қарорига, олий таълим муассасалараро шартномаларга ҳамда фуқароларнинг ташаббусига асосан амалга оширилади.
3-боб. Ҳужжатларни қабул қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Олий таълим муассасаларида ўқишга қабулни сифатли ташкил этиш мақсадида олий таълим муассасаларида қабул комиссиялари ташкил этилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар томонидан белгиланган тартибда қабул комиссияси раиси, унинг ўринбосари ва қабул комиссияси котиблари тайинланади. Бунда олий таълим муассасаси ректори (филиал директори) лавозими бўйича қабул комиссиясига раислик қилади.
Қабул комиссиялари аъзоларининг вазифалари қабул комиссияси раиси томонидан белгиланади.
Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун абитуриентлар доимий (вақтинча) рўйхатда турган жойидан қатъи назар, исталган олий таълим муассасаси қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларнинг асл нусхасини тақдим этади:
фуқаролик паспорти ёки ички ишлар бўлимлари томонидан берилган 09-шакл бўйича жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, паспорт серияси ва рақами кўрсатилган маълумотнома;
паспорт ёшига етмаганлар учун туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома;
умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжат (иловаси билан);
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларида белгиланган тартибда имтиёзга эга бўлган абитуриентлар имтиёз ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат;
Олдинги таҳрирга қаранг.
тест синовлари ташкил этилаётган ўқув йилидан аввалги йилларда таълим муассасаларини тугатган абитуриентлар (ногиронлиги бўлган ёки тўлиқ давлат таъминотидаги шахслар бундан мустасно) тест синовларида иштирок этиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг ярим баравари миқдорида тўловни амалга оширганлиги тўғрисида тўлов варақаси (квитанция).
(12-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Абитуриентдан қўшимча ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.
Тўлиқ давлат таъминотидаги етим болалар ва кўзи ожизлар тоифасига кирувчи шахслар ушбу ҳолатни тасдиқловчи ҳужжатларни қабул комиссиясига тақдим этади.
Тўлиқ давлат таъминотидаги етим болалар тоифасига «Меҳрибонлик уйлари»да яшаб таълим олган, 18 ёшга тўлмаган, отаси ҳам, онаси ҳам вафот этган ёки суд қарорига биноан вафот этган деб эълон қилинган болалар киради.
Олий таълим муассасаси қабул комиссияси абитуриент ҳақидаги зарур маълумотларни Давлат тест марказининг махсус дастурига киритиб абитуриентга асл ҳужжатларни қайтаради ва QR-код (матрицали штрих код) қўйилган абитуриентнинг қайд варақасини икки нусхада чоп этиб, абитуриентга беради. Абитуриент маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, қайд варақасини ўз имзоси билан тасдиқлайди, бир нусхасини ўзида олиб қолади ва иккинчи нусхасини олий таълим муассасаси қабул комиссиясига қайтариб беради.
Абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш олий таълим муассасаси қабул комиссиялари томонидан ҳар йили 15 июндан 15 июлгача (шу куни ҳам) бўлган муддатда амалга оширилади.
Аризалар онлайн тарзда ҳам қабул қилиниши мумкин.
Ҳарбий қисмлар қўмондонлиги тавсияномалари улар берилган кундан ҳамда муддатли ҳарбий хизматни тугатган давридан бошлаб уч йил мобайнида ҳақиқий ҳисобланади (олий таълим муассасасига талабаликка қабул қилинганлиги тўғрисидаги расмий буйруқ бўлса, имтиёздан такроран фойдаланиш мумкин эмас).
Кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар мавжуд бўлганда олий таълим муассасаси қабул комиссияси абитуриентнинг ҳужжатларини рўйхатдан ўтказишни рад этишга ҳақли эмас.
Абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш учун белгиланган муддатлар тугагандан сўнг ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш қатъиян ман қилинади.
Абитуриент томонидан тақдим этилган (топширилган) ҳужжатларнинг қалбакилиги аниқланса, у ҳолда абитуриент кириш имтиҳонларидан (талабаликка қабул қилинган бўлса олий таълим муассасаси талабалари сафидан) четлаштирилади ҳамда бу ҳақда белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига хабар қилинади.
Олий таълим муассасалари қабул комиссиялари 20 июлгача бўлган муддатда Давлат тест маркази орқали Давлат комиссиясига таълим йўналиши, ўқув шакли ва тили кўрсатилган ҳолда, абитуриентларнинг сони ҳақида белгиланган шаклдаги маълумотни имтиёзга эга бўлганлар тўғрисидаги маълумотлар билан қўшиб тақдим этадилар.
Талабаликка тавсия этилган абитуриентлар олий таълим муассасаси қабул комиссиясига мазкур банднинг тўртинчи хатбошидаги ҳужжатларни тақдим этади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 572-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/572/3407-сон)
4-боб. Касбий (ижодий) имтиҳонлар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Касбий (ижодий) имтиҳонлар абитуриентлар белгиланган тартибда рўйхатдан ўтиш жараёнида танлаган биринчи олий таълим муассасаси томонидан тест синовлари ўтказилишига қадар 11 июлдан 20 июлгача, тест мажмуаларида фаннинг ўрнига қараб унинг учун назарда тутилган энг кўп баллнинг 0 дан 100 фоизигача бўлган оралиқда ягона кўп балли баҳолаш тизими бўйича амалга оширилади.
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 572-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/572/3407-сон)
Касбий (ижодий) имтиҳонлар натижалари бўйича тушган норозилик (апелляция) аризалари олий таълим муассасаси қабул комиссияси томонидан 21 июлга қадар бўлган муддатда кўриб чиқилади.
Касбий (ижодий) имтиҳонлар натижалари Давлат тест марказига олий таълим муассасалари томонидан 22 июлгача тақдим этилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 апрелдаги 261-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.04.2018 й., 09/18/261/1036-сон)
5-боб. Тест синовларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Тест синовлари кундузги ва кечки (сменали) таълим шакллари учун ҳар йили июль — август ойларида, қоида тариқасида, кунига икки сменада ўтказилади. Давлат комиссияси томонидан тест синовларини ўтказишнинг аниқ муддатлари белгиланади.
Абитуриентнинг тест синовидан тўплаган баллари ҳақидаги маълумот тест синови ўтказилган куннинг эртасига, унинг талабаликка тавсия этилгани ёки этилмагани бўйича белгиланган тартибда тасдиқланган танлов натижаси тест синовларини ўтказиш жараёни тўлиқ якунланганидан кейин бир ҳафта муддат ичида Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 572-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/572/3407-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Олий таълим муассасасида танланган таълим йўналишига қараб абитуриентлар белгиланган тартибда тасдиқланган фан мажмуалари бўйича тест синовларидан ўтадилар.
(15-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 572-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/572/3407-сон)
Тест топшириқлари умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими умумтаълим фанлари ўқув дастурларига мувофиқ тузилади.
«Журналистика», «Халқаро журналистика» ва «Нутқ маданияти ва нотиқлик санъати» таълим йўналишлари бўйича тест синовлари билан бир қаторда (0 билан 63 баллгача бўлган оралиқда баҳоланувчи) касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фанлар мажмуаси Она тили ва адабиёти (ўзбек тили ва адабиёти, рус тили ва адабиёти, қорақалпоқ тили ва адабиёти), Математика, Физика, Кимё, Биология, Тарих, География, Чет тили (инглиз тили, немис тили, француз тили) фанлари бўйича шаклланади.
(15-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 572-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/572/3407-сон)
Давлат тест маркази томонидан бериладиган чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги давлат намунасидаги В1 ва ундан юқори даражадаги малака сертификатга эга бўлган абитуриентларга ушбу ҳолатни тасдиқловчи ҳужжатни қабул жараёнида тақдим этганда олий таълим муассасалари бакалавриатининг кириш тест синовлари фанлар мажмуасига чет тили фани киритилган йўналишларда мос чет тили фанидан белгиланган максимал балл берилади ва улар чет тили фанидан тест синови (касбий (ижодий) имтиҳон) топширмайди.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 апрелдаги 261-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.04.2018 й., 09/18/261/1036-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Тест синовларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш учун кириш тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом асосида амалга оширилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 апрелдаги 261-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.04.2018 й., 09/18/261/1036-сон)
6-боб. Абитуриентларни тўлов-контракт асосида қабул қилиш, ўқиш учун тўлов тартиби ва миқдори
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Абитуриентларни тўлов-контракт асосида қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан тасдиқланган қабул квоталари доирасида ягона қабул қоидалари асосида кириш имтиҳонлари (тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон)нинг баллар рейтинги бўйича Давлат комиссияси томонидан амалга оширилади.
(17-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 апрелдаги 360-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.04.2019 й., 09/19/360/3030-сон)
Давлат комиссияси томонидан абитуриентларни тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этиш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин олий таълим муассасаси билан юридик ёки жисмоний шахслар ўртасида белгиланган тартибда контрактлар расмийлаштирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Белгиланган намунадаги контракт бланкалари олий таълим муассасаси қабул комиссияси томонидан абитуриентларнинг олий таълим муассасаларига талабаликка тавсия этилганлиги эълон қилинган кундан бошлаб берилади ва юридик шахслар учун раҳбар ва бош бухгалтер томонидан имзоланган ҳолда 3 нусхада, жисмоний шахслар учун 2 нусхада расмийлаштирилади.
(17-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 апрелдаги 360-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.04.2019 й., 09/19/360/3030-сон)
Давлат комиссияси томонидан тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилган абитуриентлар учун тўлов ҳар йили контракт шартларида кўрсатилган муддатларда амалга оширилади.
Контракт шартлари ва томонларнинг мажбуриятлари, уларнинг амалга оширилиши тартиби қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
18. Олий таълим муассасаларининг таклифларига мувофиқ, уларнинг имкониятлари, танлов ва тўпланган баллар миқдоридан келиб чиқиб, Давлат комиссияси қарори асосида абитуриентлар тўлов-контракт бўйича белгиланган квотадан ташқари қўшимча равишда ўқишга қабул қилиниши (кейинги ўринларда қўшимча қабул деб аталади) мумкин.
Қўшимча қабулни амалга ошириш таклифлари олий таълим муассасалари томонидан бўйсунуви бўйича вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда 15 октябрга қадар Давлат комиссиясига киритилади.
Давлат комиссияси олий таълим муассасаларининг имконияти, танлов ва тўпланган баллар миқдоридан келиб чиқиб, оширилган тўлов-контракт шарти билан абитуриентларни қўшимча қабул қилиш кўрсаткичлари юзасидан 20 октябрга қадар қарор қабул қилади.
Бунда:
Олдинги таҳрирга қаранг.
баллар кетма кетлиги бўйича рўйхатдаги олдинги абитуриент қўшимча тўлов-контракт асосида ўқишни аризаси билан рад этган ҳолда ёки кириш имтиҳонлари (тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон) натижалари эълон қилинган кунидан бошлаб бир ой муддатда ариза бермаганда рўйхатдаги кейинги абитуриент қўшимча тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилади;
(18-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 апрелдаги 360-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.04.2019 й., 09/19/360/3030-сон)
қўшимча тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш олий таълим муассасасининг бўйсунуви бўйича вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолдаги таклифларига (қабул кўрсаткичлари бўйича) биноан Давлат комиссияси қарори асосида олий таълим муассасаларининг имконияти инобатга олиниб амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
19. Олий таълим муассасалари қўшимча қабулни Давлат комиссияси қарори билан белгиланган кўрсаткичларга мувофиқ тўплаган баллари Давлат комиссияси томонидан белгиланадиган минимал баллдан кам бўлмаган ва асосий қабул чегараларига 4 баллгача етмаган абитуриентлар орасидан баллар кетма-кетлигига қатъий риоя қилинган ҳолда амалга оширадилар.
(19-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 апрелдаги 360-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.04.2019 й., 09/19/360/3030-сон)
Оширилган тўлов-контракт миқдори амалда ўрнатилган тўлов-контракт миқдорига нисбатан қуйидаги миқдорларда белгиланади:
тўплаган баллари тасдиқланган тўлов-контракт бўйича қабул квоталари чегарасига бир баллгача етмаган абитуриентлар учун — 1,5 баробар;
1,1 баллдан 2 баллгача етмаганлар учун — 2,0 баробар;
2,1 баллдан 3 баллгача етмаганлар учун — 2,5 баробар;
3,1 баллдан 4 баллгача етмаганлар учун — 3,0 баробар.
Давлат комиссияси томонидан белгиланган муддатларда ушбу миқдорлар бўйича тўлов-контракт шартлари биринчи ўқув йили учун тўлиқ бажарилгандан сўнг абитуриент олий таълим муассасаси ректорининг буйруғи билан ўқишга қабул қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. Кириш имтиҳонлари (тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон)да тўплаган натижалари Давлат комиссияси томонидан белгиланадиган минимал баллдан кам бўлмаган, асосий квоталар доирасида ва Давлат комиссияси томонидан белгиланган қўшимча ўринларга қабул қилинмай қолган ва ўқиш истагини билдирган абитуриентларга биринчи ўқув йилига амалда ўрнатилган тўлов-контракт миқдорига нисбатан 10 баробар ва ундан ортиқ оширилган тўлов-контракт миқдорида тўловни амалга ошириш шарти билан ўқишга кириш ҳуқуқи берилади.
Кириш имтиҳонлари (тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон) натижаларига кўра Давлат комиссияси томонидан белгиланадиган минимал баллдан кам балл тўплаган абитуриентларга биринчи ўқув йилига амалдаги оширилган тўлов-контрактнинг таълим йўналиши бўйича белгиланган энг юқори миқдорининг 2 баробарига тенг тўловни амалга ошириш шарти билан ўқишга кириш ҳуқуқи берилади.
Тест синовлари натижаси бўйича етарли балл тўпламаган ва оширилган тўлов-контракт асосида ўқиш истагини билдирган барча абитуриентлар учун оширилган тўлов-контрактнинг миқдори (баробари) кам бўлган таълим йўналишини танлаш имконияти берилади. Бунда, абитуриент тест топширган фанлар мажмуасининг (фанларнинг блокдаги ўрни) мослиги билан биргаликда унинг доимий яшаш жойи ёки ҳужжат топширган олий таълим муассасаси жойлашган ҳудуд мезон этиб белгиланади.
Оширилган тўлов-контракт асосида ўқиш истагини билдирган абитуриент Давлат комиссияси томонидан белгиланган муддатларда тўлов-контракт шартларини биринчи ўқув йили учун тўлиқ бажаргандан сўнг олий таълим муассасаси раҳбарининг буйруғи билан ўқишга қабул қилинади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 апрелдаги 360-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.04.2019 й., 09/19/360/3030-сон)
21. Олий таълим муассасалари қўшимча оширилган тўлов-контракт асосида қабул қилинган абитуриентлар ҳақида маълумотни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Давлат тест марказига 1 ноябрга қадар тақдим этадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(21-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 апрелдаги 360-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.04.2019 й., 09/19/360/3030-сон)
22. Республика олий таълим муассасаларига қўшимча қабул қилинган талабалар биринчи ўқув йилини тугатгандан сўнг кейинги ўқув йилидан бошлаб амалда ўрнатилган базавий тўлов-контракт миқдори асосида ўқишини давом эттирадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7-боб. Халқаро ва республика олимпиадалари, танловлари ва мусобақалари ғолиблари ҳамда «Темурбеклар мактаби» битирувчиларини қабул қилиш
(7-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 декабрдаги 973-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.12.2019 й., 09/19/973/4123-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
23. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон ўқувчи ёшларини рағбатлантириш чоралари тўғрисида» 1993 йил 5 февралдаги ПФ-555-сон Фармонига мувофиқ ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон иқтидорли ёшларини тақдирлаш ва моддий рағбатлантириш тўғрисида» 2008 йил 13 октябрдаги 226-сон қарорига 5-илова билан тасдиқланган Халқаро ва республика олимпиадалари, танловлари, мусобақалари ғолиблари бўлган академик лицейлар, профессионал таълим муассасалари ва умумтаълим мактаблари ўқувчиларини тақдирлаш тартиби тўғрисидаги низом ҳамда Республика олимпиадалари, танловлари ва спорт мусобақаларини ўтказиш тўғрисидаги низомлар асосида халқаро ва республика олимпиадалари, танловлари ва мусобақалари ғолиблари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 7 июндаги 468-сон қарорида назарда тутилган имтиёзларни бериш учун масъул ваколатли органлар таъсис этадиган махсус гувоҳномани олганлар Давлат комиссиясининг қарори билан тегишли олий таълим муассасаларининг мос таълим йўналишларига танловдан ташқари кириш имтиҳонлари (тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон)сиз давлат грантлари асосида қабул қилинадилар
(23-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 21 августдаги 499-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.08.2020 й., 09/20/499/1199-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Зулфия номидаги Давлат мукофотини таъсис этиш бўйича таклифларни қўллаб-қувватлаш тўғрисида» 1999 йил 10 июндаги ПФ-2326-сон Фармонига мувофиқ Зулфия номидаги Давлат мукофотлари соҳибалари бўлган умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари мос таълим йўналишлари бўйича олий таълим муассасаларига танловдан ташқари кириш имтиҳонлари (тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон)сиз давлат грантлари асосида қабул қилинадилар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мард ўғлон» Давлат мукофотини таъсис этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 21 ноябрдаги ПҚ-3402-сон қарорига мувофиқ «Мард ўғлон» Давлат мукофоти соҳиблари бўлган умумтаълим ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ўқувчилари мос таълим йўналишлари бўйича олий таълим муассасаларига танловдан ташқари кириш имтиҳонлари (тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон)сиз давлат грантлари асосида қабул қилинадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўсмирларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ва Давлат хизмати учун кадрлар захирасини тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 28 июндаги ПҚ-4375-сон қарорига мувофиқ:
«Темурбеклар мактаби» битирувчиларига Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий ва ихтисослаштирилган таълим муассасаларига ўқишга киришда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовларида ўзлари тўплаган балларнинг 30 фоизи миқдоридаги, республиканинг бошқа давлат олий таълим муассасаларига ўқишга киришда эса ўзлари тўплаган балларнинг 15 фоизи миқдоридаги қўшимча баллар кўринишида имтиёз берилади;
«Темурбеклар мактаби»ни имтиёзли диплом билан тугатган битирувчиларга, таркибида «Темурбеклар мактаби» бўлган вазирлик ва идораларнинг тегишлилиги бўйича олий ҳарбий ёки ихтисослаштирилган билим юртларига тест синовларисиз, ҳарбий профессионал танлаш тадбирларини муваффақиятли ўтиш натижалари бўйича кириш ҳуқуқи берилади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 декабрдаги 973-сонли қарорига асосан тўртинчи, бешинчи ва олтинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.12.2019 й., 09/19/973/4123-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ва тегишли вазирликлар, идоралар томонидан ҳар йили ўтказиладиган педагогика ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари битирувчилари ва таълим муассасалари тарбияланувчиларининг «Тарбиячи» республика танлови ғолиби, тиббиёт муассасалари ҳамшираларининг «Ҳамшира» республика танлови ғолиби, «Ниҳол» мукофоти совриндорлари мазкур вазирликлар, идоралар ва жамғармалар тақдимномаларига мувофиқ Давлат комиссиясининг қарори билан тегишли олий таълим муассасаларига, мос таълим йўналишларига танловдан ташқари кириш имтиҳонлари (тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон)сиз давлат грантлари асосида қабул қилинадилар.
(23-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 21 августдаги 499-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.08.2020 й., 09/20/499/1199-сон)
Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоларига олий таълим муассасаларига имтиёзли қабул қилиш мақсадида тавсияномалар бериш бўйича республика комиссияси тақдимномаси асосида Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссиясининг қарори билан доимий яшаш жойидаги олий таълим муассасаларининг педагогика таълим йўналишларига танловдан ташқари кириш имтиҳонлари (тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон)сиз давлат грантлари асосида қабул қилинадилар.
Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидаги Исҳоқхон Ибрат номидаги хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб-интернатнинг бутун ўқиш даврини аъло баҳоларга ўқиган битирувчилари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг тавсиясига асосан Давлат комиссияси қарори билан олий таълим муассасалари бакалавриатининг хорижий тил ва адабиёти, филология ва тилларни ўқитиш таълим йўналишларига танловдан ташқари тест синовларисиз ва касбий (ижодий) имтиҳонларсиз қўшимча давлат грантлари асосида ўқишга қабул қилинадилар.
Олимпиада фани, танловлар билан олий таълим йўналишлари ўртасидаги касбий мувофиқлик Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Маданият вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади ва Давлат комиссияси томонидан тасдиқланади.
Олий таълим муассасалари қабул комиссиялари олимпиадалар, танловлар ва мусобақалар ғолибларининг аризалари ҳақидаги маълумотларни, таълим йўналиши, ўқув шакли ва тили кўрсатилган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази орқали Давлат комиссиясига 22 июлгача бўлган муддатда тақдим этадилар. Давлат комиссияси 31 июлгача ғолиб бўлганлар бўйича тегишли вазирликлар, идораларнинг тақдимномаси асосида алоҳида қарор қабул қилади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 апрелдаги 360-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.04.2019 й., 09/19/360/3030-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бадиий академиянинг тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн йўналишлари бўйича республика танлови ҳамда мазкур йўналишлардаги халқаро танловларнинг ғолибларига Давлат комиссиясининг қарори билан тегишли олий таълим муассасаларининг касбий (ижодий) имтиҳонларида соҳа бўйича энг юқори балл белгиланган фандан максимал балл олиш имтиёзи берилади.
Агар касбий (ижодий) имтиҳонларда энг юқори балл бир нечта фанлардан белгиланган бўлса, абитуриентга имтиёзли максимал балл олиш учун фанлардан бирини танлаш ҳуқуқи берилади.
Агар айрим таълим йўналишларида битта фандан касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиш белгиланган бўлса, абитуриентга мазкур фан бўйича максимал балл берилади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 21 августдаги 499-сонли қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.08.2020 й., 09/20/499/1199-сон)
8-боб. Муддатли ҳарбий хизматни ўтаган абитуриентларни ўқишга қабул қилиш
24. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқароларни республика олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тасдиқланган низом асосида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
241. Ҳарбий хизматчилар орасидан юқори натижаларга эришган, ҳар бир ҳарбий қисмдан биттадан ёш ҳарбий хизматчи ҳарбий қисм қўмондонлиги (раҳбарияти) ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти тавсияномасига мувофиқ олий таълим муассасаларига тасдиқланган давлат гранти квоталарига қўшимча равишда, имтиҳонларсиз қабул қилинади.
(241-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 апрелдаги 360-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.04.2019 й., 09/19/360/3030-сон)
9-боб. Ўқишга қабул қилиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
25. Танлов кириш имтиҳонларининг (тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон) фанлар мажмуаси ва ундаги фанлар кетма-кетлигининг мослиги абитуриент белгилаган бакалавриат таълим йўналишлари кетма-кетлиги асосида
ўтказилади.
Тест синовлари натижалари бўйича танловларни ўтказишнинг умумий тартиби қуйидагича амалга оширилади:
абитуриентнинг тўплаган баллари у танлаган биринчи бакалавриат таълим йўналиши бўйича давлат гранти ёки тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилишга етарли бўлган тақдирда, унинг тест синови натижалари ушбу олий таълим муассасаси бакалавриат таълим йўналишида эълон қилинади ва унга танлаган иккинчи ва учинчи бакалавриат таълим йўналиши бўйича танловда иштирок этишга рухсат этилмайди;
абитуриентнинг тўплаган баллари у танлаган биринчи бакалавриат таълим йўналиши бўйича тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилишга етарли бўлмай, у танлаган иккинчи бакалавриат таълим йўналиши бўйича давлат гранти ёки тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилишга етарли бўлган тақдирда, унинг тест синови натижалари ушбу иккинчи бакалавриат таълим йўналишида эълон қилинади. Бунда абитуриентга танлаган учинчи бакалавриат таълим йўналиши бўйича танловда иштирок этишга рухсат этилмайди;
абитуриентнинг тўплаган баллари у танлаган биринчи ва иккинчи бакалавриат таълим йўналиши бўйича тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилишга етарли бўлмай, у танлаган учинчи бакалавриат таълим йўналиши бўйича давлат гранти ёки тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилишга етарли бўлган тақдирда, унинг тест синови натижалари фақат учинчи бакалавриат таълим йўналишида эълон қилинади;
абитуриентнинг тўплаган баллари у танлаган биринчи, иккинчи ва учинчи бакалавриат таълим йўналиши бўйича тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилишга етарли бўлмаган тақдирда, унинг тест синови натижалари биринчи бакалавриат таълим йўналишида эълон қилинади.
Битта ёки иккита бакалавриат таълим йўналишини танлаган абитуриент, ўзи танлаган таълим йўналишида танловда иштирок этади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 572-сонли қарорига асосан биринчи — еттинчи хатбошлар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/572/3407-сон)
Давлат комиссиясининг абитуриентларни олий таълим муассасаларига қабул қилиш тўғрисидаги қарори асосида олий таълим муассасалари 25 августга қадар абитуриентларни давлат грантлари бўйича талабалар сафига қабул қилиш ҳақидаги буйруқлари расмийлаштирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тўлиқ давлат таъминотидаги етим болалар (ҳужжат топширган таълим йўналиши бўйича тўлов-контракт асосидаги қабул квоталари доирасида белгиланган ўтиш баллини тўплаган бўлса) ва кўзи ожизлар тоифасига кирувчилар қабули алоҳида давлат гранти ажратилиб Давлат комиссияси қарори билан амалга оширилади.
(25-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 апрелдаги 360-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.04.2019 й., 09/19/360/3030-сон)
Тўлов-контракт асосида абитуриентларни ўқишга қабул қилиш юридик ёки жисмоний шахслар томонидан ўқиш учун контрактда белгиланган маблағ миқдори 15 сентябрдан кечиктирилмай, белгиланган тартибда ўтказилгандан сўнг, олий таълим муассасасининг буйруғи билан расмийлаштирилади.
Тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентларни 2 сентябрдан бошлаб дарсларга қатнашишга рухсат этиш тўғрисида олий таълим муассасасининг буйруғи расмийлаштирилади.
Қўшимча тўлов-контракт асосида ўқиш истагида бўлган абитуриентлар Давлат комиссияси томонидан белгиланган муддатларда ушбу миқдорлар бўйича тўлов-контракт шартлари биринчи ўқув йили учун тўлиқ бажарилгандан сўнг абитуриент олий таълим муассасаси ректорининг буйруғи билан ўқишга қабул қилинади.
10-боб. Якунловчи қоидалар
26. Мазкур Низомда белгиланган масалалар бўйича низолар қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
261. Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги қарорлардан норози бўлганлар тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар ёки судга белгиланган тартибда мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
(261-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 апрелдаги 360-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.04.2019 й., 09/19/360/3030-сон)
Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида низомга
1-ИЛОВА
Олий таълим муассасаларида ягона кўп балли баҳолаш тизими бўйича касбий (ижодий) имтиҳонларни ўтказиш
ТАРТИБИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Олий таълим муассасаларида ягона кўп балли баҳолаш тизими бўйича касбий (ижодий) имтиҳонлар (кейинги ўринларда касбий (ижодий) имтиҳонлар деб аталади) тест синовлари ўтказилишига қадар 11 июлдан 20 июлгача ўтказилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 апрелдаги 261-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.04.2018 й., 09/18/261/1036-сон)
2. Тест синовларига қўшимча тарзда назарда тутилган касбий (ижодий) имтиҳонлар Давлат комиссияси тасдиқлаган таълим йўналишлари рўйхати бўйича ўтказилади.
3. Касбий (ижодий) имтиҳонларнинг бош мақсади абитуриентларнинг танланган мутахассислик бўйича ўқиш ва кейинчалик ишлаб кетиш имкониятларини аниқлаш, уларнинг танланган фанлар бўйича билимлари ва малакалари даражаларини, касбий кўникмаларини, ижодий ва жисмоний қобилиятларини баҳолашдир.
4. Касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиладиган фанлар бўйича дастур, имтиҳонлар саволлари ва топшириқларининг мазмуни умумий ўрта (11-синф негизида), ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари дастурларига қатъий мувофиқлаштирилган бўлиши лозим. Спорт фанлари бўйича имтиҳонлар топшириқлари абитуриентларнинг алоҳида тоифалари учун (жинси ва ёши бўйича) белгиланган меъёрий талабларга мувофиқ тузилади.
5. Абитуриентлардан касбий (ижодий) имтиҳонлар қабул қилиш учун олий таълим муассасасида фан бўйича имтиҳон комиссияси ташкил этилади.
Олий таълим муассасасида касбий (ижодий) имтиҳонларни ташкил этиш ва ўтказиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
имтиҳонлар бошланишидан бир ой олдин ректорнинг буйруғи билан олий таълим муассасасида тегишли фанлар бўйича имтиҳонларни ташкил этиш ва қабул қилиш масалалари бўйича тажрибали, малакали ва масъулиятли ўқитувчилар таркибидан фан бўйича имтиҳон комиссияси ташкил этилади;
айрим ҳолларда олий таълим муассасаси фан бўйича имтиҳон комиссияси таркибига бошқа таълим муассасалари ўқитувчилари ва илмий-тадқиқот муассасалари ходимларининг асосий иш жойи маъмуриятининг тавсияларига биноан киритилишига йўл қўйилади;
олий таълим муассасаси идоравий бўйсунишига қараб вазирлик (идора) билан келишган ҳолда фан бўйича имтиҳон комиссиясининг раислигига номзодни ўз вақтида тасдиқлаш учун Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига тақдим этади;
«Олий ҳамширалик иши» йўналиши бўйича имтиҳон комиссияларининг раислари Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади;
имтиҳонлар тасдиқланган жадвалга қатъий риоя этилган ҳолда ўтказилади;
имтиҳонларга ажратиладиган вақт олий таълим муассасаси қабул комиссиясининг қарори билан белгиланади;
абитуриентларнинг ёзма шаклда бажарган имтиҳон ишларини текшириш ва баҳолаш кириш ёзма имтиҳонларини текшириш ва баҳолаш учун белгиланган тартибда амалга оширилади.
6. Имтиҳонлар тест синовлари мажмуаларидаги фаннинг эгаллаган ўрнига қараб белгиланган энг кўп баллнинг 0 дан 100 фоизгача бўлган оралиғида, ягона кўп балли тизим бўйича баҳоланади.
Имтиҳонларни баҳолаш мезонлари ҳар бир фанга ажратилган умумий баллар доирасида, абитуриентларга қўйилган талабларнинг хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда, олий таълим муассасасининг фан имтиҳон комиссияси томонидан белгиланади.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда таянч олий таълим муассасалари томонидан касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиладиган фанлар бўйича дастур ва баҳолаш мезонлари тасдиқланади.
Агар имтиҳон таълим йўналиши доирасидаги қатор мустақил фанлар бўйича ўтказиладиган бўлса, унда уни баҳолаш учун белгиланган балларнинг умумий миқдори, ҳар бир фаннинг хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда, дифференциал тартибда, унинг таркибидаги фанларга бўлинади.
Олий таълим муассасаси қабул комиссияси имтиҳонлар бошланишидан бир ой олдин абитуриентлар эътиборига Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда таянч олий таълим муассасалари томонидан тасдиқланган имтиҳон олинадиган фанлар дастурини, уларни баҳолаш мезонларини, маслаҳатлар ва имтиҳонлар жадвалини маълум қилади. «Олий ҳамширалик иши» йўналиши бўйича ушбу тадбирлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан амалга оширилади.
7. Имтиҳонлар якунлари баллар миқдори сифатида, танлов тартибида имтиҳон варақасига ва имтиҳон рўйхатига киритилади. Бу ҳужжатларнинг ҳар бири фан бўйича имтиҳон комиссияси раиси ва олий таълим муассасаси қабул комиссиясининг масъул котиби томонидан имзоланади.
Имтиҳон қайдномалари олий таълим муассасаси қабул комиссияси томонидан ўз вақтида Давлат тест марказига тақдим этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Жадвал бўйича касбий (ижодий) имтиҳонларга (имтиҳон босқичи ёки турига) келмаган абитуриентлар учун қайта касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказилмайди, улар навбатдаги имтиҳонларга қўйилмайди ҳамда ўқишга қабул қилинмайди.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 апрелдаги 360-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.04.2019 й., 09/19/360/3030-сон)
9. Олий таълим муассасасида касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказилиши даврида белгиланган тартибда норозилик (апелляция) аризаларини кўриб чиқиш учун аппеляция комиссияси иши ташкил этилади.
Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида низомга
2-ИЛОВА
Ўқитиш тожик, қозоқ, туркман ва қирғиз тилларида олиб бориладиган айрим таълим йўналишлари бўйича кириш имтиҳонларини қабул қилиш
ТАРТИБИ
1. Айрим таълим йўналишлари бўйича ўқитиш тожик, қозоқ, туркман ва қирғиз тилларида олиб бориладиган олий таълим муассасаларида, Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси (кейинги ўринларда Давлат комиссияси деб аталади) билан келишган ҳолда, қабул кўп балли тизим бўйича касбий имтиҳонлар ва тест синовлари асосида амалга оширилади.
Бу таълим йўналишига аризалар фақат умумий ўрта таълим муассасасини ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасасини кўрсатилган тилларда битирган абитуриентлардан қабул қилинади.
2. Кўп балли тизим бўйича касбий имтиҳонлар ва тест синовлари асосида қабулни амалга оширувчи олий таълим муассасалари кўрсатилган ҳолда ўқитиш тожик, қозоқ, туркман ва қирғиз тилларида олиб бориладиган таълим йўналишларининг рўйхатини, касбий (ижодий) имтиҳонлар ва тест синовлари фанларини Давлат комиссияси белгилайди.
3. Имтиҳон дастури, саволлар мазмуни ва имтиҳонлар топшириқлари умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими умумтаълим фанлари дастурларига қатъий мувофиқ бўлиши лозим.
4. Абитуриентлардан касбий (ижодий) имтиҳонларни қабул қилиш учун олий таълим муассасасида белгиланган тартибда фанлар бўйича имтиҳон комиссиялари ташкил этилади.
Олий таълим муассасаси идоравий бўйсунишига қараб вазирлик (идора) билан келишилган ҳолда фанлар бўйича имтиҳон комиссияларининг раислигига номзодларни ўз вақтида тасдиқлаш учун Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига тақдим этади.
Имтиҳонлар тасдиқланган жадвалга қатъий риоя этилган ҳолда ўтказилади.
Имтиҳонларга ажратиладиган вақт олий таълим муассасаси қабул комиссиясининг қарори билан белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Имтиҳонлар тест синовлари мажмуаларидаги фаннинг эгаллаган ўрнига қараб (тегишли равишда 93,0 балл, 63,0 балл ёки 33,0 балл) белгиланган энг кўп баллнинг 0 дан 100 фоизгача бўлган оралиғида, ягона кўп балли тизим бўйича баҳоланади.
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 апрелдаги 360-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.04.2019 й., 09/19/360/3030-сон)
Имтиҳонларни баҳолаш мезонлари, ҳар бир фанга ажратилган умумий баллар доирасида, олий таълим муассасасининг имтиҳон комиссияси томонидан белгиланади.
Олий таълим муассасаси қабул комиссияси имтиҳонлар бошланишидан бир ой олдин, абитуриентлар эътиборига Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда таянч олий таълим муассасалари томонидан тасдиқланган имтиҳон олинадиган фанлар дастури, уларни баҳолаш мезонлари, маслаҳатлар ва имтиҳонлар жадвалини маълум қилади.
6. Имтиҳонлар якунлари баллар миқдори сифатида, танлов тартибида имтиҳон варақасига ва имтиҳон рўйхатига киритилади. Бу ҳужжатларнинг ҳар бири фан бўйича имтиҳон комиссияси раиси ва олий таълим муассасаси қабул комиссиясининг масъул котиби томонидан имзоланади.
Имтиҳонлар натижаларига кўра, олий таълим муассасаси қабул комиссияси белгиланган таълим йўналишлари бўйича тасдиқланган ўринлар квотасига танлов ўтказади.
Тест синовлари топширилмайдиган таълим йўналишларининг кириш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган абитуриентлар олий таълим муассасаси қабул комиссияси мажлисининг баённомаси ва олий таълим муассасаси ректорининг буйруғи билан белгиланган квота доирасида давлат грантлари ва тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинадилар.
7. Жадвал бўйича имтиҳонга келмаган абитуриентлар навбатдаги имтиҳонни топширишга киритилмайди.
8. Олий таълим муассасасида касбий имтиҳонлар ўтказилиши даврида белгиланган тартибда норозилик (апелляция) комиссиясининг иши ташкил этилади.
9. Касбий (ижодий) имтиҳонлар адолатли ва холисона ўтказилишини таъминлаш бўйича шахсий масъулият олий таълим муассасаси ректори ва қабул комиссияси масъул котиби зиммасига юкланади.
Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида низомга
3-ИЛОВА
Олий таълим муассасаларига кўзи ожиз абитуриентларни ўқишга қабул қилиш
ТАРТИБИ
1. Кўзи ожизлар тоифасига қуйидаги абитуриентлар киради:
махсус мактаб-интернатлар томонидан кўзи ожизлар учун берилган ўрта таълим (11-синф негизида) етуклик аттестатига эга шахслар;
имконияти чекланган шахслар учун ихтисослашган касб-ҳунар коллежлари томонидан кўзи ожизлар учун берилган дипломга эга шахслар;
9 йиллик кўзи ожизлар махсус мактаб интернатида ўқиган ва 3 йиллик ўрта махсус, касб ҳунар таълим муассасаси дипломига эга бўлган шахслар;
умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ҳужжати ёки академик лицей (касб-ҳунар коллежи) дипломига эга бўлган кўзи бўйича 1-гуруҳ ногиронлиги тўғрисида белгиланган тартибда берилган шаклдаги маълумотномасига эга бўлган шахслар.
2. Кўзи ожиз абитуриентлар олий таълим муассасаларига кириш чоғларида кириш имтиҳонларини таълим йўналишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси (кейинги ўринларда Давлат комиссияси деб аталади) томонидан тест синовлари учун белгиланган фанлар мажмуасига мос келувчи кўп балли ёки уларга келтирилган беш балли баҳолаш тизими бўйича, анъанавий услубда топширадилар.
3. Фанлар бўйича кириш имтиҳонларини ўтказиш шакли (ёзма ёки оғзаки) Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда олий таълим муассасаси қабул комиссияси томонидан белгиланади.
4. Кўзи ожиз абитуриентлар билан тушунтириш ишларини олиб бориш учун олий таълим муассасаси қабул комиссияси томонидан махсус масъул ходим ажратилади.
5. Олий таълим муассасаси қабул комиссияси кириш имтиҳонларини ўтказиш учун фанлар бўйича комиссияларни ташкил этади.
6. Фан бўйича кириш имтиҳонларининг дастурлари умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими умумтаълим фанлари дастурларига тўла мувофиқ ҳолда тузилади ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда таянч олий таълим муассасалари томонидан тасдиқланади.
7. Кириш имтиҳонларини ўтказувчи комиссия таркибига кўзи ожизлар ёки ногиронлар жамиятининг вакили киради.
8. Олий таълим муассасалари қабул комиссиялари кўзи ожиз абитуриентлар учун кириш имтиҳонлари фанлари бўйича махсус тузилган жадвалга биноан маслаҳатлар ташкил этадилар.
9. Кўрсатилган абитуриентлар тоифаси учун кириш имтиҳонлари олий таълим муассасалари қабул комиссиялари томонидан 26 июлга қадар ўтказилади.
10. Мазкур тоифага кирадиган абитуриентлар ва кириш имтиҳонлари натижалари ҳақидаги маълумотлар 27 июлга қадар Давлат комиссиясига ва Давлат тест марказига топширилади.
11. Кириш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган (кўп балли тизимда баҳоланганда—максимал баллнинг 55 фоизидан юқори балл олган, беш балли баҳолаш тизимида баҳоланганда — «3», «4» ёки «5» баҳо олган) абитуриентлар Давлат комиссияси қарори асосида танловсиз, алоҳида ажратилган ўринларга давлат грантлари асосида қабул қилинадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 апрелдаги 360-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.04.2019 й., 09/19/360/3030-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида низомга
5-ИЛОВА
Олий таълим муассасаларининг сиртқи таълим шаклига ўқишга қабул қилиш
ТАРТИБИ
1. Ўқитишнинг сиртқи шаклига талабаликка қабул фақат тўлов-контракт асосида амалга оширилади.
2. Ўқитишнинг сиртқи шаклига кириш учун ҳужжатлар ҳар йили 1 июлдан 30 июлгача бўлган муддатда қабул қилинади.
3. Олий таълим муассасаси таълим йўналиши (фан) бўйича имтиҳон комиссиясининг раислигига номзодни ўз вақтида тасдиқлаш учун бўйсунувига қараб тегишли вазирлик ёки идора билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига тақдим этади.
Олий таълим муассасаси таълим йўналиши (фан) бўйича имтиҳон комиссиясининг раислари рўйхати Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг буйруғи билан тасдиқланади.
4. Кириш имтиҳонлари бошланишидан олдин ректорнинг буйруғи билан тегишли фанлар бўйича имтиҳонларни ташкил этиш ва қабул қилиш учун тажрибали, малакали ва масъулиятли профессор-ўқитувчилар таркибидан таълим йўналиш (фан)лари бўйича имтиҳон комиссияси ташкил этилади.
5. Айрим ҳолларда олий таълим муассасаси таълим йўналиши (фан) бўйича имтиҳон комиссияси таркибига нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари ҳамда бошқа таълим муассасалари ўқитувчилари асосий иш жойи маъмуриятининг тавсияларига биноан киритилиши мумкин.
6. Ўқитишнинг сиртқи шаклига кириш имтиҳонлари дастурлари, баҳолаш мезонлари ҳамда кириш имтиҳонлари бўйича уларга мувофиқ келувчи фанлар мажмуаси олий таълим муассасасининг ректори томонидан бўйсунуви бўйича вазирлик ёки идора билан келишилган ҳолда тасдиқланади ва кириш имтиҳонлари бошланишидан олдин абитуриентлар эътиборига етказилади.
Кириш имтиҳонлари топшириқлари умумий ўрта (11-синф негизида), ўрта махсус, касб-ҳунар таълими фанларининг ўқув дастурларига мувофиқ тузилади.
Спорт фанлари бўйича имтиҳонлар топшириқлари абитуриентларнинг алоҳида тоифалари учун (жинси ва ёши бўйича) белгиланган меъёрий талабларга мувофиқ тузилади.
7. Кириш имтиҳонлари ўтказилишидан бир ҳафта олдин абитуриентларга олий таълим муассасаси қабул комиссияси масъул котиби имзолаган ва олий таълим муассасаси қабул комиссияси муҳри қўйилган ва ушбу тартибга 1-иловада намуна сифатида келтирилган рухсатнома берилади.
8. Кириш имтиҳонларини ташкил этиш ва уларни жойларда адолатли ўтказиш масъулияти олий таълим муассасалари қабул комиссиялари раислари, фан бўйича имтиҳон комиссия раислари ва улар томонидан тайинланадиган масъул ходимларга юкланади.
9. Кириш имтиҳонлари ҳар йили 16 августдан 25 августгача бўлган муддатда ўтказилади.
Кириш имтиҳонлари камида 3 та фандан муайян таълим йўналишида ўқитиш тилида ўтказилади.
10. Педагогика таълим йўналишларига ҳужжат топшираётган абитуриентларга касбий лаёқатига мувофиқ касб танлашга кўмаклашиш олий таълим муассасалари томонидан очиқ эшиклар куни, карьера куни, меҳнат ярмаркаси тадбирларини ўтказиш, шунингдек, абитуриентлардан ҳужжат қабул қилиш жараёнида факультетларда ташкил этилган касбга йўналтириш хоналарида маслаҳатлар бериш орқали амалга оширилади.
11. Имтиҳонларга ажратиладиган вақт имтиҳон дастурларига мувофиқ олий таълим муассасаси қабул комиссиясининг қарори билан белгиланади.
12. Кириш имтиҳонлари ўтказиладиган бинога киришда абитуриент микрокалькулятор, луғат, жадвал, китоб, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари ва шпаргалкалар олиб киришга ҳаракат қилса ёки олиб кирган бўлса, имтиҳонлар давомида имтиҳон топшириқларини бошқа абитуриентга узатса ёки ёрдам берса, имтиҳонлар учун ажратилган вақт тугаганидан кейин имтиҳон топшириқларини топширишдан бош тортса, имтиҳон топшириқларини аудиториядан ташқарига чиқарса, абитуриент имтиҳон ўтказиш тартибини бузган ҳисобланади ва таълим йўналиши (фан) бўйича имтиҳон комиссияси раиси (аъзоси) томонидан далолатнома тузилиб, у имтиҳондан четлаштирилади ва ўқишга қабул қилинмайди.
13. Имтиҳон жараёни ҳар бир гуруҳда камида 2 нафар гуруҳ назоратчиси кузатувида комиссия раиси томонидан тасдиқланган жадвалга қатъий риоя этилган ҳолда ўтказилади.
14. Абитуриентларнинг ёзма (амалий) шаклда бажарган имтиҳон ишларини текшириш ва баҳолаш шифрлаш орқали амалга оширилади.
Кириш имтиҳони тугаганидан сўнг гуруҳ назоратчиси абитуриентларнинг ёзма (амалий) имтиҳон ишларини қабул қилиб олиш, ҳар бир ёзма (амалий) иш ва унинг ушбу тартибга 2-иловада намуна сифатида келтирилган титул варағига идентификация рақамлари (шифр)ни қўйиш ҳамда имтиҳон комиссияси раисига ушбу имтиҳон ишларини текширишга бериш учун масъул ҳисобланади.
Ёзма (амалий) имтиҳон ишларига қўйилган шифрларнинг махфийлигини таъминлашга гуруҳ назоратчиси шахсан масъул ҳисобланади.
Ёзма (амалий) имтиҳон ишларини шифрлаш ва қайта тиклаш ҳамда уларни текшириш ва баҳолаш махсус ажратилган хоналарда амалга оширилади.
Ёзма (амалий) имтиҳон ишларини объектив текшириш ва баҳолаш учун масъулият фан бўйича имтиҳон комиссияси раиси ва аъзоларига юклатилади.
Ёзма (амалий) имтиҳон ишлари қабул комиссияларининг махсус хоналарида бир йил сақланади ва ушбу муддат ўтганидан сўнг белгиланган тартибда йўқ қилинади.
15. Қабул комиссиялари фаолияти олий таълим муассасаси бўйсунувига кўра вазирлик ва идораларнинг масъул ходимлари ёки тегишли вазирлик ва идоралар томонидан ваколат берилган ходимлар томонидан кузатиб борилади.
16. Имтиҳонлар, тегишли бакалавриат таълим йўналишлари рўйхати ва уларга мувофиқ келувчи 3 та фан мажмуаларида тўпланиши мумкин бўлган максимал 189,0 баллдан, ҳар бир фаннинг ўрнига қараб унинг учун ажратилган энг кўп баллнинг 0 дан 100 фоизгача бўлган оралиқда баҳоланади.
17. Имтиҳонлар натижалари баллар миқдори сифатида, титул варағига ва қайдномага киритилади. Бу ҳужжатларнинг ҳар бири фан бўйича имтиҳон комиссияси раиси ва олий таълим муассасаси қабул комиссиясининг масъул котиби томонидан имзоланади ҳамда муҳрланади.
18. Ўқитишнинг сиртқи таълим шакли бакалавриат таълим йўналишларига мувофиқ фанлар мажмуасидаги ҳар бир фан бўйича имтиҳон натижалари имтиҳон хусусиятига қараб, имтиҳон ўтказилганидан кейин 1 — 3 кун муддатда олий таълим муассасаси расмий веб-сайтида эълон қилинади.
19. Олий таълим муассасасида имтиҳонлар ўтказилиши даврида белгиланган тартибда норозилик (апелляция) аризаларини кўриб чиқиш учун апелляция комиссияси иши ташкил этилади.
Норозилик (апелляция) аризалари имтиҳон натижалари эълон қилинган вақтдан бошлаб 24 соат ичида қабул қилинади ва аппеляция комиссияси томонидан мурожаат қилганларнинг сонидан келиб чиққан ҳолда бир кундан уч кунгача бўлган муддатда кўриб чиқилади.
20. Жадвал бўйича имтиҳонларга (имтиҳон фани, босқичи ёки турига) келмаган абитуриентлар учун қайта имтиҳонлар ўтказилмайди ва улар ўқишга қабул қилинмайди.
21. Кириш имтиҳонлари натижаларига кўра абитуриентларни талабаликка тавсия этиш тўғрисида олий таълим муассасаси ректорининг буйруғи қабул қилиниб, кириш имтиҳонлари қайдномалари ҳар йили 29 августга қадар бўйсунувига кўра тегишли вазирлик (идора)га тақдим этилади.
Ўқитишнинг сиртқи шаклига талабаликка тавсия этилган абитуриентларни 2 сентябрдан бошлаб дарсларга қатнашишга рухсат бериш тўғрисида олий таълим муассасасининг буйруғи расмийлаштирилади.
Ўқитишнинг сиртқи шаклига абитуриентларни ўқишга қабул қилиш юридик ёки жисмоний шахслар томонидан ўқиш учун шартномада белгиланган маблағ миқдори 15 сентябрдан кечиктирилмай, белгиланган тартибда ўтказилгандан сўнг, олий таълим муассасаси ректорининг буйруғи билан расмийлаштирилади.
22. Сиртқи таълим йўналишларига қабул қилиш тўғрисидаги қарорлардан норози бўлганлар белгиланган тартибда, тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар ёки судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Олий таълим муассасаларининг магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом «Таълим тўғрисида» ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ олий таълим муассасаларининг магистратурасига (кейинги ўринларда магистратура деб аталади) талабаларни қабул қилиш тартибини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Низом ҳарбий таълим муассасаларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясига, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академиясига, Тошкент давлат юридик университетига, Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясига, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Абу Райҳон Беруний номидаги Бизнес ва бошқарув республика олий мактаби, Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган хорижий олий таълим муассасалари ҳамда уларнинг филиалларига татбиқ этилмайди.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 октябрдаги 886-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2019 й., 09/19/886/3941-сон)
2. Магистратурага қабул олий таълим муассасалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган давлат грантлари ва тўлов-контракт асосида қабул квоталарига мувофиқ амалга оширилади.
3. Магистратурага қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси (кейинги ўринларда Давлат комиссияси деб аталади) томонидан кириш синовлари натижаларига кўра, тўпланган балларнинг рейтинг тизими бўйича амалга оширилади.
Магистратурага қабул тегишли таълим йўналиши ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан белгиланган турдош (магистратурага қабул бўйича) олий таълим йўналишлари рўйхати бўйича бакалавр даражасига ёки дипломли мутахассис малакасига эга бўлган шахслар ўртасида танлов асосида амалга оширилади.
Бакалавр даражасига ёки дипломли мутахассис малакасига эга бўлган шахслар турдош таълим йўналишлари рўйхатидаги ихтисосликларнинг бирида танловда қатнашиш ҳуқуқига эгалар.
Магистратурага қабул барча учун (ҳам грантлар, ҳам тўлов-контракт бўйича) тенг ҳуқуқлилик, ягона қабул қоидалари ва ягона танлов асосида амалга оширилиб, кириш синовларида энг юқори балл тўплаган абитуриентларнинг давлат грантлари бўйича биринчи навбатда қабул қилиниш ҳуқуқи таъминланади. Қолган абитуриентлар баллар рейтинги асосида белгиланган тўлов-контракт квоталари доирасида қабул қилиниш ҳуқуқига эгадирлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Танлов ҳар бир олий таълим муассасаси бўйича магистрлик мутахассислиги, ўқитиш тили ва шаклига кўра алоҳида ўтказилади. Айрим магистратура мутахассисликлари бўйича ҳудудлар кесимида, шунингдек, кадрлар буюртмачилари кесимида мақсадли қабул квоталари тасдиқланган тақдирда, танлов ҳар бир ҳудуд, шунингдек, кадрлар буюртмачилари (олий таълим муассасаси) бўйича алоҳида ўтказилади.
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 апрелдаги 360-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.04.2019 й., 09/19/360/3030-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Кириш синовлари тегишли мутахассислик ўқитиладиган тилда ўтказилади.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 апрелдаги 360-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.04.2019 й., 09/19/360/3030-сон)
Магистратурада ўқитиш тили Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган қабул кўрсаткичлари доирасида ҳужжатлар қабул қилинишига қадар вазирликлар ва идоралар томонидан белгиланади ва Давлат комиссияси томонидан тасдиқланади.
5. Абитуриентлар магистратурага кириш синовларини олий таълим муассасасида ўқийдиган тилда топширади.
6. Магистратурага қабул қилиш ишлари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан белгиланадиган тартибга мувофиқ жорий ўқув йили учун тайинланган олий таълим муассасаси қабул комиссияси зиммасига юкланади ва магистратурага қабул қилиш ишлари бўйича қабул комиссияси масъул котибининг ўринбосари тайинланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари ва номли давлат стипендиялари совриндорлари, Зулфия номидаги Давлат мукофотлари соҳибалари, шунингдек «Мард ўғлон» давлат мукофоти соҳиблари бўлган олий таълим муассасалари талабалари ва бакалавр даражасига эга ёшлар олий таълим муассасалари магистратурасига бакалавриатнинг таълим йўналишига мос ва турдош мутахассисликларга танловдан ташқари алоҳида давлат грантлари асосида қабул қилинадилар.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 апрелдаги 360-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.04.2019 й., 09/19/360/3030-сон)
2-боб. Хорижий фуқароларни ўқишга қабул қилиш
8. Магистратурага хорижий фуқароларни қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий фуқароларни Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш ва ўқитиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2008 йил 4 августдаги 169-сон қарори ҳамда Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида амалга оширилади.
3-боб. Ҳужжатларни қабул қилиш тартиби
9. Магистратурага кириш имтиҳонлари бошланишидан бир ой аввал, олий таълим муассасаси қабул комиссияси магистратурага қабул қилиш муддатлари, мутахассисликлар номлари ва ажратилган ўринлар ҳақидаги ахборотни белгиланган тартибда эълон қилади.
10. Магистратурага киришда абитуриентлар (бакалавр даражасига эга бўлганлар, дипломли мутахассислар) олий таълим муассасаси қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
магистратура мутахассислиги кўрсатилган ҳолда, олий таълим муассасаси ректори номига ариза;
олий маълумот тўғрисидаги ҳужжатнинг асл нусхаси (ёки дипломдан кўчирма — Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларини давлат гранти бўйича ўқиб тугатганлар учун) ҳамда унга илова;
чоп этилган илмий мақола ёки тезислари (ёки уларга тенглаштирилган ҳужжатлари) нусхаси (мавжуд бўлган ҳолда);
3.5 x 4.5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат;
086-У-шаклдаги тиббий маълумотнома;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонун ҳужжатларига мувофиқ ўқишга киришда имтиёз берувчи ҳужжатнинг асл нусхаси.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 апрелдаги 360-сонли қарорига асосан еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.04.2019 й., 09/19/360/3030-сон)
11. Ҳужжатлар 1 июлдан 30 июлгача қабул қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Ҳужжатлар тақдим этилиши жараёнида абитуриентлар паспортини шахсан кўрсатадилар.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 апрелдаги 360-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.04.2019 й., 09/19/360/3030-сон)
13. Кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар мавжуд бўлганда олий таълим муассасаси қабул комиссияси абитуриентнинг ҳужжатларини қабул қилишни рад этишга ҳақли эмас.
4-боб. Кириш синовлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Магистратурага кириш синови умумий баллари қуйидагилардан ташкил топади:
магистратурага киришда танлаган мутахассислик бўйича билим даражасини белгиловчи махсус фанлардан синов ўтказилади (баҳолаш мезони 0 баллдан 100 баллгачани ташкил этади);
чет тили (хорижий филология, хорижий тил ва адабиёти таълим йўналишлари базасидаги мутахассисликлар учун иккинчи чет тили) фани бўйича синов ўтказилади (баҳолаш мезони 0 баллдан 50 баллгачани ташкил этади);
олий таълим муассасаси битирувчисининг умумий рейтинги ёки ўзлаштириш кўрсаткичи (ўзлаштириш тегишли равишда 55 баллдан 100 баллгача бўлган диапазонда юздан бир аниқликда, ўзлаштирган фанларининг ўртача бали орқали ифодаланади) аниқланади.
Халқаро тан олинган чет тилини билиш даражаси ҳақидаги сертификат (TOEFL бўйича камида 72 ёки IELTS бўйича камида 5,5 балл, TestDaF (TDN3), CEFR бўйича камида В2) ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан бериладиган Чет тилини билиш даражаси ҳақидаги В2 ёки С1 даражасидаги сертификат тақдим этганларга чет тилидан 50 балл қўйилади ва улар чет тилидан кириш синовида иштирок этмайди.
Магистратурага ўқишга киришда энг кўп (максимал) тўпланиши мумкин бўлган балл — 250 ни ташкил этади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 апрелдаги 360-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.04.2019 й., 09/19/360/3030-сон)
15. Абитуриентлар қуйидаги фанлардан ёзма (ёки ижодий) кириш синовлари (махсус тест синовлари) топширадилар:
магистратура мутахассислигига мувофиқ келувчи таълим йўналишининг махсус фанлари (2 тагача);
Информатика ва ахборот технологиялари;
Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти;
чет тили (хорижий филология, хорижий тил ва адабиёти таълим йўналишлари базасидаги мутахассисликлар учун иккинчи чет тили).
16. Кириш синовлари (махсус тест синовлари) ўтказиш шакли ва фанлар бўйича синов дастурлари ҳамда абитуриентларнинг билимларини баҳолаш мезонлари олий таълим муассасасининг ректори томонидан тегишли вазирликлар, идоралар ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланади ва кириш синовлари бошланишидан бир ой аввал абитуриентлар эътиборига етказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(16-банддан иккинчи — тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 апрелдаги 360-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.04.2019 й., 09/19/360/3030-сон)
17. Кириш синовлари (махсус тест синовлари) 3 — 15 август кунлари ўтказилади.
18. Кириш синовлари (махсус тест синовлари) ўтказилишига қадар, олий таълим муассасаси қабул комиссияси томонидан синов фанлари бўйича маслаҳатлар ташкил этилади. Маслаҳатлар жадвали олий таълим муассасаси қабул комиссияси томонидан ишлаб чиқилади ва ректор томонидан тасдиқланади.
19. Кириш синовларини ўтказиш учун ректорнинг буйруғи билан ҳар бир синов фанлари бўйича комиссиялар ташкил этилади. Фанлар бўйича комиссия раислари, олий таълим муассасасининг идоравий бўйсунишига қараб, вазирликлар ва идоралар томонидан тасдиқланади.
20. Синов фанлари бўйича комиссия таркиби олий таълим муассасасининг етук ва тажрибали профессор-ўқитувчилари таркибидан ташкил этилади. Зарур ҳолларда унинг таркибига бошқа олий таълим муассасасининг ўқитувчилари ҳам жалб этилиши мумкин.
21. Синов фанлари бўйича комиссия раислари зиммасига қуйидаги масъулият юкланади:
кириш синовлари сифатли ўтказилишини таъминлаш мақсадида комиссия таркибига малакали, талабчан ва адолатли профессор-ўқитувчиларни жалб этиш;
комиссия аъзоларининг вазифаларини белгилаш (маслаҳатлар беришни ташкил этиш, имтиҳон саволларини тузиш, жавобларни баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш ва бошқалар);
синов жараёнига раҳбарлик қилиш ва назорат этиш.
22. Фанлар бўйича синовларни ўтказиш тартиби (ўқитувчиларни аудиторияларга тақсимлаш, жавобларни шифрлаш ҳамда текшириш ва ҳоказолар) олий таълим муассасаси қабул комиссияси томонидан белгиланади.
23. Кириш синовларининг натижалари, баҳолаш мезонларига мувофиқ балл билан белгиланади ва қайдномаларга киритилади. Қайдномалар фан бўйича имтиҳон комиссиясининг аъзолари, қабул комиссиясининг масъул котиби томонидан имзоланади ва қабул комиссиясининг раисига тақдим этилади.
24. Олий таълим муассасасига ўқишга қабул қилинган абитуриентларнинг синов ишлари уларнинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдларига тикиб қўйилади.
Ўқишга қабул қилинмаганларнинг синов ишлари 6 ой давомида сақланади, сўнг белгиланган тартибда йўқ қилинади.
25. Кириш синовлари (махсус тест синовлари)ни қайта топшириш ман этилади.
Магистратурага мутахассислик бўйича махсус фандан кириш синови учун белгиланган максимал баллнинг 55 фоизи ва ундан кам балл тўплаганлар, шунингдек, белгиланган муддатларда кириш синовларига келмаганлар навбатдаги кириш синовига киритилмайди ҳамда магистратурага қабул қилинмайди.
26. Олий таълим муассасасида белгиланган тартибда апелляция (норозилик) комиссиясининг иши ташкил этилади.
Абитуриент синов натижасидан норози бўлган тақдирда, синов натижалари эълон қилинган вақтдан бошлаб 24 соат давомида синов ишини апелляция қилиш ҳақидаги ариза билан олий таълим муассасаси қабул комиссияси раиси ёки апелляция (норозилик) комиссияси раисига мурожаат этиши мумкин. Апелляция ҳақидаги аризани кўриб чиқиш муддати икки кундан ошмаслиги лозим.
27. Магистратурага кўзи ожиз абитуриентларни қабул қилиш Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-иловасига мувофиқ амалга оширилади.
5-боб. Абитуриентни тўлов-контракт асосида қабул қилиш ва ўқиш учун тўлов тартиби
28. Магистратурага тўлов-контракт асосида қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган қабул квоталари доирасида ягона қабул қоидалари асосида кириш синовларининг баллар рейтинги бўйича Давлат комиссияси томонидан амалга оширилади.
Абитуриентларни тўлов-контракт асосида магистратурага тавсия этиш тўғрисида Давлат комиссиясининг қарори қабул қилингандан кейин олий таълим муассасаси билан юридик ёки жисмоний шахслар ўртасида белгиланган тартибда контракт расмийлаштирилади.
Белгиланган намунадаги контракт бланкалари олий таълим муассасаси қабул комиссияси томонидан синов натижалари эълон қилинган кундан бошлаб берилади ва юридик шахслар учун раҳбар ва бош бухгалтер томонидан имзоланган ҳолда 3 нусхада, жисмоний шахслар учун 2 нусхада расмийлаштирилади.
Давлат комиссияси томонидан тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилган абитуриентлар учун тўлов ҳар йили контракт шартларида кўрсатилган муддатларда амалга оширилади.
Контракт шартлари ва томонларнинг мажбуриятлари, уларни амалга ошириш тартиби қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
6-боб. Ўқишга қабул қилиш тартиби
29. Давлат комиссиясининг олий таълим муассасалари магистратурасига қабул қилиш тўғрисидаги қарори 20 августдан кечикмай қабул қилинади ва у олий таълим муассасаларида 25 августга қадар абитуриентларни давлат грантлари бўйича талабалар сафига қабул қилиш ҳақидаги олий таълим муассасалари ректорларининг буйруқларини расмийлаштириш учун асос бўлади.
Давлат комиссиясининг олий таълим муассасалари магистратурасига қабул қилиш тўғрисидаги қарорига мувофиқ тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш юридик ёки жисмоний шахслар томонидан ўқиш учун белгиланган маблағ миқдори 15 сентябрдан кечиктирилмай, белгиланган тартибда ўтказилгандан сўнг, олий таълим муассасасининг буйруғи билан расмийлаштирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-боб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 апрелдаги 360-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.04.2019 й., 09/19/360/3030-сон)
8-боб. Якунловчи қоида
31. Мазкур Низомда белгиланган масалалар бўйича низолар қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
311. Олий таълим муассасаларининг магистратурасига ўқишга қабул қилиш бўйича қарорлардан норози бўлганлар тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар ёки судга белгиланган тартибда мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
(311-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 апрелдаги 360-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.04.2019 й., 09/19/360/3030-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарорига
3-ИЛОВА
Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом «Таълим тўғрисида», «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ва олий таълим соҳасидаги бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартибини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясига, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академиясига, Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясига ва ҳарбий олий таълим муассасаларига татбиқ этилмайди.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 октябрдаги 886-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2019 й., 09/19/886/3941-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Хорижий фуқароларнинг ўқишини хорижий олий таълим муассасаларидан Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига кўчириш (тиклаш) суҳбат асосида амалга оширилади. Уларнинг тўлов-контракт маблағлари миқдори қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 апрелдаги 360-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.04.2019 й., 09/19/360/3030-сон)
3. Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби ҳамда бу борадаги комиссиялар фаолиятининг шаффофлигини таъминлаш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар ҳамда олий таълим муассасаларнинг сайтларида алоҳида маълумотлар базаси ташкил этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маълумотлар базаси мазкур Низом, ҳудудий ишчи гуруҳлар ташкил этиладиган олий таълим муассасалари рўйхати ва уларга топшириладиган ҳужжатлар намуналари, хорижий олий таълим муассасаларидан ўқишини кўчирмоқчи бўлганлар учун синовларни ўтказиш муддатлари, манзили акс эттирилган жадвалдан ташкил топади.
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 апрелдаги 360-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.04.2019 й., 09/19/360/3030-сон)
2-боб. Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш ва қайта тиклашнинг умумий қоидалари
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш ва қайта тиклашда (кейинги ўринларда талабалар ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш деб аталади) таълим йўналишларининг (мутахассисликларининг) номланиши бир хил бўлганда бундай таълим йўналишлари (мутахассисликлари) мос деб ҳисобланади.
Олий таълимнинг турдош таълим йўналишлари рўйхати Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади ва Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан тасдиқланади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 апрелдаги 360-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.04.2019 й., 09/19/360/3030-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Талабалар ўқишини кўчириш ёки қайта тиклаш:
олий таълим муассасалари;
тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар;
Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси (кейинги ўринларда Давлат комиссияси деб аталади) қарорлари асосида амалга оширилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 апрелдаги 360-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.04.2019 й., 09/19/360/3030-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Бир олий таълим муассасаси доирасида олий таълимнинг мос ва турдош йўналишлари ҳамда мос мутахассисликлари бўйича талабалар ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш шу олий таълим муассасаси ректорининг буйруғи асосида амалга оширилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 апрелдаги 360-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.04.2019 й., 09/19/360/3030-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Қуйидаги ҳолларда талабалар ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш талабани қабул қилаётган олий таълим муассасаси бўйсунадиган вазирлик (идора) қарори асосида амалга оширилади:
олий таълимнинг мос ва турдош йўналишлари ҳамда мос мутахассисликлари бўйича бир вазирлик (идора) доирасида бошқа олий таълим муассасасига;
олий таълимнинг мос ва турдош йўналишлари ҳамда мос мутахассисликлари бўйича турли вазирлик (идора) доирасида бир олий таълим муассасасидан бошқа олий таълим муассасасига.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 апрелдаги 360-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.04.2019 й., 09/19/360/3030-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Қуйидаги ҳолларда талабалар ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш Давлат комиссияси қарори билан амалга оширилади:
хорижий давлатларнинг аккредитацияга эга бўлган олий таълим муассасаларидан Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига;
бир олий таълим муассасаси доирасида ёки бир вазирлик ёки идора ёхуд турли вазирликлар ва идоралар тизимидаги олий таълим муассасаларига олий таълимнинг турдош бўлмаган таълим йўналишларига ва истисно тариқасида мос бўлмаган мутахассисликларига.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 апрелдаги 360-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.04.2019 й., 09/19/360/3030-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Қуйидаги ҳолатлар фуқаронинг ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш ҳақидаги аризасига рад жавоби берилишига асос бўлади:
хорижий давлатларнинг аккредитацияга эга бўлмаган олий таълим муассасаларида ёки уларнинг филиалларида ўқиганларга;
республика олий таълим муассасаларидаги мавжуд таълим шаклидан ўзга (бошқа) таълим шаклида ўқиганларга;
олий таълим муассасаларининг марказлари, бўлимлари, ўқув-маслаҳат пунктлари ва бошқаларда ўқиганларга;
биринчи курснинг биринчи семестрига биринчи семестр тугалланмаган ҳолатда ўқишни кўчиришга (талабага касаллик туфайли академик таътил берилган ҳолатлар, ўқиган таълим йўналиши мавжуд бўлмаганда кўчириб тиклаш ҳолатлари бундан мустасно);
олий таълим муассасасида мос (турдош) таълим йўналиши (мутахассислиги) ёки таълим шакли мавжуд бўлмаса;
намунавий ўқув режаларидаги умумкасбий ва ихтисослик (мутахассислик) фанлари бўйича фарқлар 4 тадан ошганда;
тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилганлар тўловни белгиланган муддатда амалга оширмаганда;
талабанинг шахсий йиғма жилди (академик маълумотнома) белгиланган муддатларда тақдим этилмаганда;
олий таълим муассасасига давлат гранти асосида кўчириш ва қайта тиклаш давлат гранти асосида таълим олувчилар сони (қабул квоталари) доирасида бўш ўринлар мавжуд бўлмаса;
олий таълим муассасаси моддий-техника базасининг имконияти чекланганда;
мақсадли қабул қилинганлар бошқа таълим йўналиши ёки таълим шаклига, бошқа олий таълим муассасасига;
кечки (сменали) таълимдан сиртқи (махсус сиртқи) таълимга ҳамда кечки (сменали) таълимнинг бир таълим соҳасидан иккинчи таълим соҳасига;
сиртқи (махсус сиртқи) таълимдан кундузги таълимга ҳамда сиртқи (махсус сиртқи) таълимнинг бир таълим соҳасидан иккинчи таълим соҳасига;
бир таълим шаклидан махсус сиртқи таълим шаклига ҳамда махсус сиртқи таълим шаклидан бошқа таълим шаклига;
талаба Ўзбекистон ва хорижий олий таълим муассасаларининг ўзаро келишуви асосида қабул қилиниб қўшма таълим дастурлари асосида таҳсил олган ёки таҳсил олаётган бўлса (мазкур қўшма дастурнинг ўзи бундан мустасно);
қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолатларда.
Фуқаронинг ўқишини кўчириш (қайта тиклаш) бўйича аризасига рад жавоби берилган тақдирда, аризани кўриб чиқиш учун белгиланган муддатда, аризада кўрсатилган манзилга, аризани кўриб чиққан комиссия ёки комиссия ваколат берган ташкилот томонидан жавоб хати йўлланади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 апрелдаги 360-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.04.2019 й., 09/19/360/3030-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Талабаларнинг ўқишини кўчириш ва қайта тиклашни расмийлаштиришда олий таълим муассасаси ректори (филиал директори) белгиланган тартибда ўқув режалари ва дастурлардаги мавжуд академик қарзларни ёки фарқларни (намунавий ўқув режаларидаги умумкасбий ва ихтисослик (мутахассислик) фанлари бўйича фарқлар 4 тадан ошмаслиги лозим) топшириш тартиби ва муддатларини (жорий семестр давомида), ўқитиш курси (семестри) ҳамда ўқишга қабул қилишнинг қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа шартларини белгилайди.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 апрелдаги 360-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.04.2019 й., 09/19/360/3030-сон)
11. Тошкент давлат юридик университетида таҳсил олаётган талабалар иккинчи курсдан бошлаб ўқишнинг бир ўқув йилигача бўлган муддатни хорижий олий таълим муассасасининг юриспруденция йўналишида ўқиш ҳуқуқига эга. Талабанинг хорижий олий таълим муассасасида ўқиган даври ва ўзлаштирган фанлари хорижий олий таълим муассасаси маълумотномаси асосида университет Кенгаши томонидан университет ўқув режаси ва дастурларининг тегишли қисмларини ўзлаштирганлиги сифатида қабул қилиниши ва талабага ўқишини тегишли ўқув семестридан давом эттириш ҳуқуқи берилиши мумкин.
12. Тўлов-контракт асосида талабалар ўқишини кўчириш ва қайта тиклашда тўлов-контрактни тузиш тартиби ва шартлари, жумладан, тўлов маблағлари ва муддатлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
13. Давлат олий таълим муассасаларида ўқишни кўчириш ва қайта тиклаш жараёни бепул амалга оширилади.
14. Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклашни амалга ошириш тартиби мазкур Низомга иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
3-боб. Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш
15. Олий таълим муассасалари талабаларининг ўқишини кўчириш (кейинги ўринларда Талабалар ўқишини кўчириш деб аталади) бўйича аризаларни топшириш ва кўриб чиқиш қуйидагича амалга оширилади:
ўқишини кўчириш бўйича аризаларни тақдим этиш — ҳар йили 15 июлдан 5 августга қадар амалга оширилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
аризаларни олий таълим муассасаси, тегишли вазирлик (идора) ёки Давлат комиссияси томонидан кўриб чиқиб, қарор қабул қилиш — ҳар йили 5 августдан 30 августга қадар амалга оширилади.
(15-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 апрелдаги 360-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.04.2019 й., 09/19/360/3030-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Талабалар ўқишини кўчириш узрли сабабларга кўра (республиканинг бир ҳудудидан иккинчи ҳудудига доимий яшаш учун ёки турмушга чиқиш муносабати билан турмуш ўртоғи доимий яшайдиган (паспорт бўйича доимий рўйхатдан ўтган) ҳудудга кўчиб ўтганда, турмуш ўртоғи ёки ота-онаси ҳарбий хизмат ўташ жойини ўзгартирганда, ёхуд ота-онаси (турмуш ўртоғи) хориждаги давлат хизматидан қайтганда) баҳорги семестрда ўқув машғулотлари бошланишидан олдин ҳам амалга оширилиши мумкин. Бунда:
(15-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 апрелдаги 360-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.04.2019 й., 09/19/360/3030-сон)
ўқишини кўчириш бўйича ариза топшириш — ҳар йили 20 декабрдан кейинги йилнинг 20 январига қадар;
ўқишини кўчириш бўйича аризани кўриб чиқиб, қарор қабул қилиш — ҳар йили 25 январдан 15 февралга қадар амалга оширилади.
16. Талабаларнинг ўқишини кўчириш ҳақидаги аризалари мос равишда:
ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган ҳолатлар юзасидан — олий таълим муассасасининг қабул комиссиясига топширилади;
ушбу Низомнинг 7 ва 8-бандларида кўрсатилган ҳолатлар юзасидан — Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ташкил этиладиган Ҳудудий ишчи гуруҳларга топширилади.
Ҳудудий ишчи гуруҳлар қабул қилинган ҳужжатларни умумлаштириб, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига тақдим этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги талабалар ўқишини кўчириш ҳақидаги аризаларни мазкур Низомда белгиланган ваколатлар доирасида шакллантириб Давлат комиссиясига ва вазирликлар (идоралар)га қарор қабул қилиш учун йўллайди.
(16-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 апрелдаги 360-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.04.2019 й., 09/19/360/3030-сон)
17. Ўқишини кўчириш истагини билдирган фуқаро қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
кўчириш (қайта тиклаш)ни истаган таълим йўналиши (мутахассислиги), ўқув тили ва шакли кўрсатилган ҳолдаги ариза (аризада ўқиган олий таълим муассасаси ва таълим йўналиши (мутахассислиги), таълим шакли, мақсадли қабул бўйича ўқишга кирмаганлиги, кўчириш (қайта тиклаш) сабаблари, кўчириш (қайта тиклаш) қоидалари билан танишганлиги кўрсатилади);
(17-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 апрелдаги 360-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.04.2019 й., 09/19/360/3030-сон)
талабанинг рейтинг дафтарчаси ёки белгиланган шаклдаги академик маълумотнома нусхалари;
паспортнинг нусхаси.
18. Талабалар ўқишини кўчириш ҳақидаги аризани кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган ҳолатлар бўйича ариза кўриб чиқилиб, олий таълим муассасаси ректорининг тегишли қарори қабул қилинади ва бу ҳақда ариза берган шахсга шахсан маълум қилинади;
ушбу Низомнинг 7-бандида кўрсатилган ҳолатлар бўйича аризалар тегишли вазирлик (идора) томонидан кўриб чиқилиб, қарор қабул қилинади ва бу ҳақда ариза берган шахсга маълум қилинади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ушбу Низомнинг 8-бандида кўрсатилган ҳолатлар бўйича аризалар Давлат комиссияси томонидан кўриб чиқилиб, тегишли қарор қабул қилинади.
(18-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 апрелдаги 360-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.04.2019 й., 09/19/360/3030-сон)
Низомнинг 7-бандида кўрсатилган ҳолатлар бўйича аризалар кўриб чиқилиб, ижобий ҳал этилган тақдирда, тегишли вазирлик (идора) олий таълим муассасасига белгиланган шаклда хат йўллайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Низомнинг 8-бандида кўрсатилган ҳолатлар бўйича аризалар кўриб чиқилиб, ижобий ҳал этилган тақдирда, Давлат комиссияси олий таълим муассасасига белгиланган шаклда хат йўллайди.
(18-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 апрелдаги 360-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.04.2019 й., 09/19/360/3030-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
19. Тегишли вазирлик (идора) ёки Давлат комиссиясининг хати асосида олий таълим муассасаси ректорининг буйруғи билан ўқиши кўчирилаётган талаба дарсларга қўйилади ҳамда ушбу олий таълим муассасаси томонидан талаба илгари таълим олган олий таълим муассасасига унинг шахсий йиғма жилдини жўнатиш учун сўровнома юборилади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 апрелдаги 360-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.04.2019 й., 09/19/360/3030-сон)
20. Сўровнома олингандан сўнг, талаба илгари таълим олган олий таълим муассасаси ректорининг талабалар сафидан четлаштириш ҳақида буйруғи асосида уч кун муддатда талабанинг шахсий йиғма жилди (рўйхати билан) уни ўқишга қабул қилган олий таълим муассасасига жўнатилади ёки ариза билан ўқиши кўчирилган талабага берилади.
Шахсий йиғма жилд жўнатилиши мумкин бўлмаган ҳолларда (ёпиқ йўналишлар ва мутахассисликлар бўйича кадрлар тайёрлаш) олий таълим муассасаси ректори томонидан имзоланган ва гербли муҳр билан тасдиқланган академик маълумотнома талабани ўқишга қабул қилган олий таълим муассасасига жўнатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўқиши кўчирилишига рухсат этилган талабанинг мақсадли қабул асосида ўқиётганлиги ўқиб турган олий таълим муассасаси томонидан текширилади ва ҳақиқатда мақсадли қабул асосида ўқиётганлиги аниқланган тақдирда сўровнома юборган олий таълим муассасасига ҳамда талабага мазкур талабанинг ўқиши кўчирилиши мумкин эмаслиги тўғрисида уч кун муддатда тегишли хат йўлланади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 апрелдаги 360-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.04.2019 й., 09/19/360/3030-сон)
21. Талаба илгари таълим олган олий таълим муассасасида унинг академик маълумотномаси, рейтинг дафтарчаси, ўқув карточкаси, шунингдек жўнатилаётган ҳужжатлар рўйхатининг нусхаси қолдирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
22. Ўқишнинг барча шакллари бўйича олий таълимнинг мос ва турдош йўналишлари ҳамда мос мутахассисликлари бўйича давлат грантлари ўринларига кўчиришга фақат давлат грантлари асосида таҳсил олган талабалар аризасига кўра олий таълим муассасаларида тегишли ўқув йилидаги қабул қилиш квоталарида белгиланган давлат грантларининг сони доирасида рухсат этилади.
Кўзи ожизлар тоифасига кирувчи сифатида ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларга ажратилган квота доирасида давлат гранти асосида таҳсил олаётган талабалар ўқишини олий таълимнинг мос ва турдош таълим йўналишлари ҳамда мос мутахассисликларига давлат гранти асосида кўчирилишига рухсат этилади.
Бошқа ҳолларда, шунингдек, хорижий олий таълим муассасаларидан ўқишни кўчириш тўлов-контракт асосида амалга оширилади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 апрелдаги 360-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.04.2019 й., 09/19/360/3030-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
23. Хорижий олий таълим муассасаларидан ўқишини Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига кўчириш ва кўчириб қайта тиклаш истагини билдирган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тизимида олий таълим муассасалари мавжуд вазирлик ва идораларда ташкил қилинган комиссияларда ўқиши кўчирилаётган олий таълим муассасаларининг муайян таълим йўналишидаги ўқишга кириш фанлари бўйича ўқийдиган тилида махсус синов (комиссия томонидан белгиланган тест ёки ёзма иш ёки касбий (ижодий) имтиҳон шаклида) топширади.
Турмуш ўртоғи ёки ота-онаси хорижий давлатдаги давлат хизматини ўташ жойи Ташқи ишлар вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикасига ўтказилган, Ҳукумат қарорлари ва топшириқлари ҳамда олий таълим муассасаларига эга вазирлик ва идоралар томонидан давлат буюртмаси билан хорижга ўқишга юборилганларнинг ўқишини Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига кўчириш махсус синовларсиз Давлат комиссияси қарорига асосан амалга оширилади.
Фуқаронинг махсус синов (комиссия томонидан белгиланган тест ёки ёзма иш ёки касбий (ижодий) имтиҳон шаклида) натижаси Давлат комиссиясига тақдим этилади. Махсус синов (комиссия томонидан белгиланган тест ёки ёзма иш шаклида) натижасидан келиб чиқиб, фуқаро Давлат комиссияси қарори билан кўрсатилган ўқув шаклидаги гуруҳларга тўлов-контракт асосида кўчирилади.
Кўчирилаётган олий таълим муассасасида тегишли ўқитиш тили мавжуд бўлмаса, ўқитиш тилини танлаш фуқаронинг аризасига мувофиқ амалга оширилади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 апрелдаги 360-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.04.2019 й., 09/19/360/3030-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
231. Халқаро тан олинган ташкилотларнинг олий таълим муассасалари рейтингида биринчи 1000 талик рўйхатдан жой олган Россия Федерацияси олий таълим муассасаларида таълим олаётган талабаларнинг аризаларига мувофиқ уларнинг ўқиши Давлат комиссияси қарори билан Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига синовлар (тест, ёзма иш)сиз тўлов-контракт асосида кўчирилади.
Халқаро тан олинган ташкилотларнинг олий таълим муассасалари рейтингида биринчи 1000 талик рўйхатдан жой олган Россия Федерацияси давлат олий таълим муассасалари рўйхати ҳар йили Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
232. Хорижий олий таълим муассасаларининг магистратура босқичида таҳсил олаётган талабалар ўқишини Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига кўчирилишига рухсат этилмайди.
(231 ва 232-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 апрелдаги 360-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.04.2019 й., 09/19/360/3030-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
24. Олий таълим муассасаси ректори (директори)нинг талабани белгиланган тартиб ва муддатда дарсларга қатнашишига рухсат этиш тўғрисидаги буйруғи талаба илгари таълим олган олий таълим муассасасидан унинг шахсий йиғма жилди (шахсий йиғма жилд жўнатилиши мумкин бўлмаган ҳолларда — академик маълумотномаси) олингандан кейин расмийлаштирилади.
Тўлов-контракт асосида ўқиши кўчирилганларни талабалар сафига ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги олий таълим муассасаси ректори (директори)нинг буйруғи улар томонидан белгиланган муддатда шартнома тўловлари бажарилгандан сўнг 10 кун муддатда қабул қилинади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 апрелдаги 360-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.04.2019 й., 09/19/360/3030-сон)
25. Ўқув режалардаги фанлари бўйича фарқлар аниқланганда талаба академик қарздор сифатида ўқишга қабул қилинади.
Жорий семестр давомида академик қарздорлик (фарқлар) бартараф этилган муддатдан бошлаб, олий таълим муассасаси ректорининг талабага ўрнатилган тартибда стипендия бериш ҳақидаги буйруғи чиқарилади. Стипендия миқдорини белгилашда фанлар бўйича фарқларни топшириш кўрсаткичлари ҳам ҳисобга олинади.
26. Олий таълим муассасасида юридик шахс билан тузилган тўлов-контракт асосида таълим олаётган талабалар ўқишини кўчириш ушбу юридик шахснинг розилиги билан амалга оширилади.
4-боб. Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини қайта тиклаш
27. Олий таълим муассасалари талабаларининг ўқишини қайта тиклаш (кейинги ўринларда Талабалар ўқишини қайта тиклаш деб аталади) бўйича аризаларни топшириш ва кўриб чиқиш бир йилда икки марта амалга оширилади:
ўқишини кузги семестрга қайта тиклаш бўйича ариза топшириш — ҳар йили 15 июлдан 5 августга қадар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ўқишини баҳорги семестрга қайта тиклаш бўйича ариза топшириш — ҳар йили 15 январдан 25 январга қадар давом этади.
(27-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 апрелдаги 360-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.04.2019 й., 09/19/360/3030-сон)
Қайта тиклаш бўйича аризаларни олий таълим муассасаси, тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик (идора) томонидан кўриб чиқиб қарор қабул қилиш:
кузги семестрга қайта тиклаш учун — ҳар йили 5 августдан 30 августга қадар;
баҳорги семестрга қайта тиклаш учун — ҳар йили 25 январдан 15 февралга қадар амалга оширилади.
28. Талабалар сафидан четлаштирилган фуқаролар ўқишини бошқа олий таълим муассасасига мос (турдош) таълим йўналиши (мутахассислиги)га кўчириб тиклаш тўғрисида ариза бериш ҳуқуқига эга. Бунда аризага ўқишни кўчириш тартибидаги ҳужжатлар тақдим этилади.
29. Талабалар ўқишини қайта тиклаш ҳақидаги аризани кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган ҳолатлар бўйича ариза кўриб чиқилиб, олий таълим муассасаси ректорининг тегишли қарори қабул қилинади ва бу ҳақда ариза берган шахсга шахсан маълум қилинади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ушбу Низомнинг 7-бандида кўрсатилган ҳолатлар бўйича аризалар тегишли вазирлик ёки идора томонидан кўриб чиқилиб, қарор қабул қилинади ва бу ҳақда ариза берган шахсга маълум қилинади;
ушбу Низомнинг 8-бандида кўрсатилган ҳолатлар бўйича аризалар Давлат комиссияси томонидан кўриб чиқилиб, тегишли қарор қабул қилинади.
(29-банднинг учинчи-тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 апрелдаги 360-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.04.2019 й., 09/19/360/3030-сон)
30. Барча ўқув шакллари бўйича талабалар сафига қайта тиклаш тўлов-контракт асосида мазкур Низом талабларига риоя қилинган ҳолда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат грантлари бўйича таълим олган етимлар, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, шунингдек, муддатли ҳарбий хизматни ўтаган (захирага бўшаган кунларидан бошлаб уч йил мобайнида), академик таътилдан белгиланган муддатда қайтган шахслар, Ҳукумат қарорлари ва топшириқлари ҳамда тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар томонидан давлат буюртмаси билан хорижга ўқишга юборилган ва белгиланган муддатда қайтган талабалар истисно тариқасида ўқишга (муайян курсга) давлат грантлари ўринларига қайта тикланиши мумкин.
(30-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 апрелдаги 360-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.04.2019 й., 09/19/360/3030-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
301. Республика олий таълим муассасаларининг талабаси бўлган ҳамда ҳукуматлараро ёки идоралараро ёки олий таълим муассасалариаро келишув доирасида хорижий олий таълим муассасасида Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасасида таҳсил олган таълим йўналишига мос бўлган йўналиш бўйича, бир ёки бир неча семестр ўқиб (Ўзбекистон Республикасидаги олий таълим муассасаси билан келишув асосида) белгиланган муддатда қайтган талабаларнинг хорижий олий таълим муассасасида таълим олган муддатларини (семестр) Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасасида инобатга олган ҳолда (муайян таълим йўналиши ва таълим шаклида, жумладан, давлат гранти асосида таҳсил олган талабалар — давлат гранти асосида) ўқишини давом эттиришига рухсат этилади.
Бунда муайян таълим йўналишлари бўйича намунавий ўқув режаларидаги умумкасбий ва ихтисослик (мутахассислик) фанлари бўйича фарқларни тегишли ўқув семестри давомида қайта ўзлаштиришга рухсат этилади.
Белгиланган муддатдан кеч қайтган талабалар ўқишининг тикланиши умумий тартибда кўриб чиқилади.
(301-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 апрелдаги 360-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.04.2019 й., 09/19/360/3030-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
31. Олий таълим муассасаси ректори (директори)нинг талабани талабалар сафига қайта тиклашга, белгиланган тартиб ва муддатларда дарсларга қатнашишига рухсат этиш тўғрисидаги буйруғи (кўчириб тиклашда талаба илгари таълим олган олий таълим муассасасидан унинг шахсий йиғма жилди (шахсий йиғма жилд жўнатилиши мумкин бўлмаган ҳолларда — академик маълумотномаси) олингандан кейин) расмийлаштирилади.
Тўлов-контракт асосида ўқиши тикланганларни талабалар сафига ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги олий таълим муассасаси ректори (директори)нинг буйруғи улар томонидан белгиланган муддатда шартнома тўловлари бажарилгандан сўнг 10 кун муддатда қабул қилинади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 апрелдаги 360-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.04.2019 й., 09/19/360/3030-сон)
32. Ўқув режалардаги фанлари бўйича фарқлар аниқланганда талаба академик қарздор сифатида ўқишга қабул қилинади.
Жорий семестр давомида академик қарздорлик (фарқлар) бартараф этилган муддатдан бошлаб, олий таълим муассасаси ректорининг талабага ўрнатилган тартибда стипендия бериш ҳақидаги буйруғи чиқарилади. Стипендия миқдорини белгилашда фанлар бўйича фарқларни топшириш кўрсаткичлари ҳам ҳисобга олинади.
33. Ўқишдан четлаштирилган (курсдан қолдирилган) ўқув йилида курсига талабани ўқишга қайта тиклашга (кўчириб тиклашга) йўл қўйилмайди.
34. Талабани бошқа олий таълим муассасасига ўқишини кўчириб қайта тиклашда унинг илгари таълим олган олий таълим муассасаси розилиги талаб этилмайди.
35. Ўқишдан четлатилганлигига 5 йилдан 10 йилгача муддат (ҳарбий хизматда бўлганлик, уч ёшгача бўлган болаларни парвариш қилиш билан боғлиқ меҳнат таътили ҳамда соғлиқни қайта тиклаш вақтлари ушбу муддатга кирмайди) бўлган ҳолларда талабалар ўқишини қайта тиклаш олий таълим муассасаси бўйсунувидаги вазирлик ва идоралар рухсати билан амалга оширилади.
5-боб. Олий таълим муассасалари талабаларини ўқишдан четлаштириш
Олдинги таҳрирга қаранг.
36. Талаба олий таълим муассасасидан қуйидаги ҳолларда четлаштирилиши мумкин:
а) ўз хоҳишига биноан;
б) ўқишнинг бошқа таълим муассасасига кўчирилиши муносабати билан;
в) саломатлиги туфайли (тиббий комиссия маълумотномаси асосида);
г) ўқув интизомини ва олий таълим муассасасининг ички тартиб-қоидалари ҳамда одоб-ахлоқ қоидаларини бузганлиги учун;
д) бир семестр давомида дарсларни узрли сабабларсиз 74 соатдан ортиқ қолдирганлиги сабабли;
е) ўқиш учун белгиланган тўлов ўз вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли (тўлов-контракт бўйича таҳсил олаётганлар учун);
ж) талаба суд томонидан озодликдан маҳрум этилганлиги муносабати билан;
з) суд қарорига кўра кириш имтиҳонларида белгиланган тартибни бузганлиги аниқланганда (ушбу ҳолатда талабалар сафидан четлаштирилганлар талабалар сафига қайта тикланмайди);
и) вафот этганлиги сабабли.
Ҳарбий хизматни ўташ, саломатлигини тиклаш, ҳомиладорлик ва туғиш, шунингдек болаларни парвариш қилиш таътиллари даврида талабага Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган тартиб асосида академик таътил берилиши мумкин.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 апрелдаги 360-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.04.2019 й., 09/19/360/3030-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
37. Белгиланган муддатларда фанларни ўзлаштира олмаган (академик қарздор бўлган) талаба олий таълим муассасаси ректори буйруғи билан курсдан қолдирилади.
Академик қарздорлиги туфайли курсдан қолдирилган талаба тўлов-контракт асосида ўқишини қуйи курснинг тегишли ўқув семестри бошидан бошлаши мумкин.
Талабалар ўқув юкламаси ҳажмини аниқлашнинг шартли бирликлари (кредитлар)ни ўтказиш ва жамлаш тизими жорий этилган олий таълим муассасаларида академик қарздорлиги туфайли курсдан қолдирилган талабалар қуйи курсдаги тегишли ўқув семестридан бошлаб фақат ўзлаштира олмаган фанларини (модулларни) такроран ўқиши мумкин.
Курсдан қолдирилган талаба ушбу Низомнинг 36-бандидаги ҳолатлар бўйича талабалар сафидан четлаштирилиши мумкин.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 апрелдаги 360-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.04.2019 й., 09/19/360/3030-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
38. Олий таълим муассасаси маъмурияти ташаббуси билан ушбу Низомнинг 36-банди «е)» кичик бандига кўра талабаларни ўқишдан четлаштириш талабалар касаба уюшмасининг ёзма розилигини инобатга олган ҳолда (касаба уюшмаси аъзоси бўлган талабалар учун) амалга оширилади. Шунингдек, талаба мазкур Низомнинг 36-банди «г)» кичик бандига кўра четлаштирилаётган ҳолда, таълим муассасасининг Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти билан ҳам келишилиши мумкин.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 сентябрдаги 712-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 996-модда)
39. Талаба олий таълим муассасасидан четлаштирилганда, унга (ота-онаси ёки ҳуқуқий васийсига уларнинг аризаси билан) шахсий ҳужжатлари, белгиланган шаклдаги академик маълумотнома топширилади ва уларнинг нусхаси шахсий йиғма жилдга тикиб қўйилади.
6-боб. Якунловчи қоидалар
40. Талабалар ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш жараёнида шахсий йиғма жилддаги ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган ёки тақдим этилган ҳужжатларга ўзгартиришлар киритилганлиги ёхуд ҳужжатлар ўрнатилган тартибда тасдиқланмаганлиги аниқланган ҳолларда олий таълим муассасаси ректори мазкур ҳужжатларни текшириш ва буйруқ чиқармаслик ҳуқуқига эга.
41. Олий таълим муассасасига ўқишини кўчирган ёки қайта тиклаган талабаларнинг шахсий йиғма жилдига тегишли буйруқдан кўчирма, ариза ва академик маълумотнома тикиб қўйилади.
42. Олий таълим муассасалари ҳар йили Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига зарур миқдордаги академик маълумотнома бланкаларига буюртмалар берадилар.
Академик маълумотнома бланкларининг қатъий ҳисоби юритилади.
Академик маълумотнома бланкаларининг олий таълим муассасаларида сақланиши, рўйхатга олиниши ва берилиши белгиланган тартибда амалга оширилади.
43. Талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тўғрисидаги тақдим этилган ҳужжатларнинг тўғри расмийлаштирилиши ва уларнинг қонунийлиги учун жавобгарлик олий таълим муассасаларига юкланади.
Зарурат бўлганда ректор ҳужжатларни юборган олий таълим муассасаларидан расмий хат билан маълумотлар тўғрилигини тасдиқлашни сўраши мумкин.
44. Олий таълим муассасаларига талабалар ўқишини кўчириш ва тиклашига асос бўлган барча ҳужжатлар ваколат доираси бўйича Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида, тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар, шунингдек олий таълим муассасаларида 3 йил давомида сақланиши лозим.
45. Талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тўғрисидаги қарорлардан норози бўлганлар белгиланган тартибда, тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар ёки судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
46. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисида низомга
ИЛОВА
Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш ва қайта тиклашни амалга ошириш
ТАРТИБИ
Изоҳ: Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш ва қайта тиклашни амалга ошириш муддатларига Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан қўшимча ва ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 апрелдаги 360-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.04.2019 й., 09/19/360/3030-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 апрелдаги 360-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.04.2019 й., 09/19/360/3030-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 25-сон, 545-модда, 37-сон, 996-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/914/0255-сон, 12.01.2018 й., 09/18/18/0550-сон, 09.04.2018 й., 09/18/261/1036-сон, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон, 11.08.2018 й., 09/18/638/1690-сон; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.04.2019 й., 09/19/360/3030-сон; 11.07.2019 й., 09/19/572/3407-сон; 22.10.2019 й., 09/19/886/3941-сон; 07.12.2019 й., 09/19/973/4123-сон; 21.12.2019 й., 09/19/1022/4181-сон; 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; 23.06.2020 й., 09/20/402/0800-сон, 10.08.2020 й., 09/20/470/1149-сон, 22.08.2020 й., 09/20/499/1199-сон)